Овозлар етарли эмас
Абитуриентлардан тиббий маълумотнома сўраш талабини бекор қилиш ҳақида
Республикамизда олий таълим муассасаларига илмга чанқоқ, келажакда яхши мутахассис бўламан деб олдига аниқ мақсадлар қўйган юз минглаб ёшларимиз томонидан ҳужжатлар топширилмоқда. Кўп йиллар тиббиёт соҳасида ишлаган врач сифатида айтишим мумкинки, 086 рақамли “Тиббий маълумотнома”нинг бирор бир информатив қиммати йўқ. Чунки баъзи ихтисосликлардан ташқари барча олий ўқув юртларида ҳар қандай касаллик билан ҳисобда турадиган беморларгина эмас, балки ногиронларнинг ҳам таълим олиш хуқуқи чекланмаган. Шундай экан бу маълумотнома нима учун керак? Келтирилган баъзи мутахассисликлар эса абитуриентни махсус тиббий кўрикдан алоҳида комиссиялар орқали ўтказадилар. Маълумки 086 формадаги маълумотлар (қон ва бошқа таҳлиллар) 1 ...
Муаллиф: VARISOVA MAKSUDA AZIZOVNA 4812
  • 21 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Никоҳ шартномаси тузишнинг мажбурийлигини белгилаш ҳақида
Оила – муқаддас. Эр-хотиннинг бир-бирлари олдидаги мажбуриятларини бажаришида юридик кучга эга никоҳ шартномасининг имзоланиши муҳим аҳамият касб этади. Оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ажрашишларнинг олдини олиш, мулкий низоларнинг келиб чиқишини бартараф этиш ҳамда эр-хотин ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳис қилган ҳолда яшашлари, келажагимиз бўлмиш болаларимиз тирик етим бўлиб қолмасликларини таъминлаш мақсадида никоҳ шартномасини нотариал тартибда тузиш лозим. Никоҳ шартномаси бандларида эр-хотиннинг барча ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий ва мулкий манфаатлари, форс-мажор ҳолатлари, жавобгарлик банди билан бирга эр-хотиннинг изоҳ қолдириш банди ҳам киритилиши керак деб ўйлаймиз. Бу ҳолат ўз навбатида, эрнинг хотин олдидаги, хотиннинг эр олдидаги ...
Муаллиф: XOLIQOV JAMSHID ABDINOSIROVICH 4349
  • 11 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Ўзбекистонда онлайн олий таълим тизимини жорий этиш ҳақида
Ҳар йили олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш талаб даражасидан анча юқори бўлиши бу соҳада қўшимча тадбирларни амалга ошириш лозимлигини англатмоқда. Хорижий онлайн таълим платформалари бўлмиш – Coursera, Edx ва UdaCity тизимлари каби онлайн олий таълим дастурини яратишни таклиф қиламан. Онлайн олий таълим дастури ягона сайт орқали талабаларни чегарасиз қабул қилади. Онлайн таълим тизимини ҳам бирор университетга қиёсласак, бу университетга «UzBridge» онлайн унивeрситeти деб ном қўйсак ҳам бўлади. Давлат онлайн таълимни тамомлаган ёшларни ишга жойлаш ёки иш топиб бериш мажбуриятини ўз бўйнига олмайди. Онлайн таълимни тамомлаганлар ўзлари мустақил ҳаракат қилиб, ...
Муаллиф: AXMEDOV RUSTAM ABDULLAYEVICH 4483
  • 11 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Алоқа операторларига СМС орқали реклама тарқатишни ман қилиш ҳақида
Деярли барчамиз қўл телефонларидан фойдаланамиз. Бунда ҳар ким ўз заруриятига қараб алоқа учун маблағ сарфлайди. Бу хизматлар биз учун бепул эмас. Лекин кейинги пайтларда уяли алоқа операторлари қўшимча даромад учун реклама маълумотларини СМС орқали ҳеч қандай қоидаларсиз тарқатиш билан шуғулланмоқдалар. Шундоқ ҳам маълумотлар оқимида яшаётганимизда бу кераксиз рекламалар энди ортиқча. Гап ижтимоий аҳамиятга эга бўлган СМСлар ҳақида кетмаяпти. Гап “фалон рақамга телефон қил. Барча танишувлар шу ерда” каби буйруқ тарзида ёзилган СМСлар тўлиб тошиб ётибди. Ёши катта одамлар бу СМСларнинг 80 фоизини ҳам тушунмайди. Кўпчилик буйруқ тарзида бўлгани учун ...
Муаллиф: DJUMANIYOZOV AZAMAT QADAMBOYEVICH 4608
  • 4 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Фуқароларнинг автотранспорт воситаларини сақлаш бўйича масъулиятини ошириш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг автотранспорт воситаларини сақлаш ва эгалик қилиш ҳуқуқи бўйича масъулиятини ошириш тўғрисида норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш керак. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда жисмоний ва юридик шахслар автомобилга эгалик ҳуқуқини олишдан олдин қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши белгиланиши таклиф қилинади: - рўйхатдан ўтган манзилда автомобилни сақлашга имконияти борлиги (гараж, автотураргоҳдаги аниқ жойи) ҳақида маълумотнома; - агар яқинларининг яшаш манзилида бўлса, уларнинг ёзма розилиги. Юридик шахслар автомобилларини сақлашга ўзи рўйхатга олинган манзилда имконияти бўлмаса, у ҳолда таъсисчилари, ишчи ходимлари ёки харидорлари билан шартномасиз нотариал рухсат бўлса, уларга эгалик ҳуқуқи берилади. Бу орқали жисмоний ва юридик шахслар автомобилларини ...
Муаллиф: AZIZOV AZIZBEK RAVSHANOVICH 4098
  • 9 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Ободонлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида қонун қабул қилиш зарурияти тўғрисида
Ободонлаштириш ишларини ташкил этишда муаммолар мавжудлиги, ушбу соҳани тартибга солувчи қонун бўлмаганлиги, соҳани мувофиқлаштирувчи органлар аниқ белгилаб берилмаганлиги сабабли амалиётда турли хил муаммолар келиб чиқмоқда. Хусусан, ободонлаштириш ишларига етарлича ишчилар ва техника воситалари ажратилмаганлиги ҳамда ушбу соҳа республика даражасидаги махсус ваколатли орган томонидан мувофиқлаштирилмаганлиги сабабли, ҳудудларни тўлиқ ободонлаштиришга эришилмаяпти, натижада бюджет ташкилотлари ва бошқа муассаса ва ташкилотлар ходимларини ободонлаштириш ишларига жалб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Шу билан бир қаторда, шу вақтга қадар ушбу соҳадаги махсус ваколатли орган ҳамда унинг ваколатлари, ободонлаштириш соҳасидаги қонун бузилиш ҳолатлари учун жавобгарлик масалалари ва бошқа ...
Муаллиф: MARDONOV MASHRAB ZAYNIDDINOVICH 4184
  • 4 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Болалар боғчаларига пул тўлашни электрон тўлов тизимларига боғлаш ҳақида
Болалар боғчаларига пул тўлашни электрон тўлов тизимлари - Click, Payme, Мbank ва бошқаларга боғлаш керак, чунки ҳозирги ҳолат яъни ота-оналар нақд пулларини боғча мудирасига бериши ёки банк кассасида соат 9 дан кейин узоқ навбат кутиб туриши бу жуда ноқулайдир.
Муаллиф: EMINOV ILXAM MAXAMMADOVICH 4189
  • 8 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини тугатиш ҳақида
Кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш бўйича бугунги кундаги амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг аксарияти самарали фаолият олиб бормаяпти, аксинча боқиманда тарзда ишлаши, қонун ҳужжатларида кўрсатилган мажбуриятларини умуман бажармаслиги, яъни умумий мулкка хизмат кўрсатишда, уларнинг турар жой мулкдорларидан олган пул эвазига хизмат кўрсатиши, авариялар содир бўлганда, ширкатнинг на бир сантехник, на электрик усталарини топиб бўлмаслиги турар жой мулкдорлари ўртасида ҳақли эътирозларга сабаб бўлмоқда. Бундан ташқари, ширкатларнинг аксариятида аниқ бир иқтисодий таҳлилга асосланган даромадлар ва харажатлар сметаси ва йил давомида амалга ошириладиган ишлар бўйича йиллик иш режалари умуман талабга ...
Муаллиф: RASULOV JAXONGIR EGAMBERDIYEVICH 5525
  • 11 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Модернизация кабельного телевидения
Необходимо перевести телевидение и фиксированную телефонную связь на «ip» стандарт с доведением оптико-волоконной связи до каждого многоквартирного дома во всех населенных пунктах Республики, при этом обеспечить бесплатный доступ в сеть «tas-ix» на скорости не менее 10 Мбит/сек.
Муаллиф: GORYAYNOV VIKTOR ANDREYEVICH 3752
  • 5 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Давлат идораси хизматларидан фойдаланиб, тўловни амалга оширганда бу ҳақида мижознинг мобиль телефонига СМС хабарномани юбориш ҳақида
Фуқаролар давлат хизматларидан фойдаланганда тўловни банк кассаларида (ёки ички кассаларда) асосан нақд пулда амалга ошириб, бунда қанча миқдорда тўлов амалга оширганини билдирувчи СМС хабарноманинг мижоз телефонига келишини йўлга қўйиш лозим. Бу билан мижознинг нақд пуллари банк ҳисоб рақамига тушиши кафолатланади. Ўз навбатида бу жараённинг янада қулайлашишига хизмат қилади. Бунда мижоз ўзи топширган маблағнинг ўтишини назорат қилиш имкониятига эга бўлади.
Муаллиф: XOLIQOV JAMSHID ABDINOSIROVICH 3873
  • 2 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Создать онлайн галерею (панораму) улиц городов
Что-то на подобие Яндекс-карт или иных карт в Интернете с возможностью просмотра улиц в фото-галерее, или просмотра фото-видео-панорам улиц городов. Необходимо организовать в сети Интернет онлайн галерею не только г.Ташкента, но и всех населенных пунктов Узбекистана. С помощью онлайн галерей можно будет увидеть состояние не только дорог и прилегающих к ним зданий, но и состояние благоустройства, внешнего вида прилегающих к дорогам территорий (остановок общественного транспорта, зданий, сооружений, освещенности улиц в ночное время, санитарно-гигиенические условия территорий). После этого о состоянии дорог и улиц городов можно будет узнать из глобальной компьютерной сети. ...
Муаллиф: ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH 4148
  • 3 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
О дальнейшем совершенствовании системы электронной цифровой подписи (ЭЦП)
В нашем законодательстве имеются пункты, касательно возможности использования электронных цифровых подписей (ЭЦП). Однако, данная система реализована таким образом, что ей практически невозможно пользоваться. Например, наши сертификаты, выдаваемые в ГНК не позволяют самостоятельно подписывать PDF документы. Не позволяют подписывать электронную почту. Не позволяют вообще ничего подписывать, если только это не было создано намеренно. Кроме того, наша ЭЦП требует установки нестабильно работающего программного обеспечения, которое работает только как адаптер к браузеру. Такая структура привела к появлению систем исключительно платного документооборота, с которым физическое лицо вообще никак не может взаимодействовать.
Муаллиф: KARAKISHYAN SERGEY VLADIMIROVICH 4165
  • 2 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Врач при исполнении своих профессиональных обязанностей должен быть защищён государством
В нашей стране правом на защиту при исполнении своих профессиональных обязанностей имеют сотрудники органов внутренних дел (ст. 194, 195, 196 КоАО), прокурор (ст. 197 КоАО), депутаты (ст.193 КоАО), адвокаты (197-1 КоАО), нотариусы (197-2 КоАО), сотрудники хокимията (ст. 198 КоАО). Но нет ничего о врачах, которые также работают на благо здоровья общества. В настоящее время врачи и другие сотрудники медицинских учреждений во время выполнения своих прямых профессиональных обязанностей подвергаются оскорблениям и унижению чести и достоинства, им наноситься вред здоровью. Характерны следующие примеры: 1. Врач оказывает помощь больному после ДТП, но из-за несовместимой ...
Муаллиф: JAFAROV XASAN MIRZAXIDOVICH 55930
  • 11 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Предлагаю отменить пункт 7 статьи 100 Трудового Кодекса Республики Узбекистан
Конституция Республики Узбекистан определяет равенство в правах всех граждан и закрепляет право каждого человека на труд (ст.18,37). Статья 100 пункт 7 Трудового Кодекса Республики Узбекистан предоставляет право работодателю лишать право на труд людей, достигших пенсионного возраста и имеющих право на получение государственной пенсии. Я считаю, что это дискриминация граждан по возрастному признаку. Заметьте, увольняют не за несоответствие по профессиональным признакам или состоянию здоровья, а именно по возрасту! Реализация права на труд дает право зрелому и пожилому человеку прожить долгую и счастливую жизнь, быть востребованным в обществе и радовать детей ...
Муаллиф: XARUNXODJAYEV SULTAN ZAIDOVICH 5253
  • 11 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани ФҲДЁда эмас туғруқхонанинг ўзида расмийлаштириш тартибини жорий этиш ҳақида
Маълумки, ҳозирги кунда туғруқхоналарда туғилган чақалоқларни қайд этиш гувоҳномаларини олиш бирмунча қийинчиликлар ва овворагарчиликларни юзага келтирмоқда. Чунончи, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш учун туғруқхонадан тегишли маълумотномани олиб бир қанча йўл босиб, туман ФҲДЁ бўлимига боришга тўғри келади. У ерда дарровда туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани қўлга киритиш амри маҳол. Соат 9-00да иш бошлайдиган ФҲДЁ бўлимида соат 7-00 дан бошлаб тумонат одамлар навбатда туради. Навбат етиб, 3-4 соат деганда туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани қўлга киритасиз. Кейин эса туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани туғруқхонага олиб боришга тўғри келади. Акс ҳолда туғруқхонадан янги туғилган бола ва онасига уйига кетиш ...
Муаллиф: RAJABOV OBIDJON MUMINOVICH 4726
  • 16 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Оилавий поликлиникаларда малакали шифокорларнинг сонини ошириш ҳақида
Ҳозирги кунда бутун республикамизда малакали шифокорларга эҳтиёж мавжуд. Малакали шифокорлар сони кўпайса, яхшироқ бўлар эди. Республикамизда барча соҳаларда изчил ислоҳотлар олиб борилаётган бир пайтда, ҳаётимиз ва соғлигимиз учун муҳим бўлган соғлиқни сақлаш масалаларида ҳалиям камчиликлар мавжуд. Оилавий поликлиникаларда битта шифокор барча касалликлар бўйича беморлар мурожаатини қабул қилиб, ташхис қўядиган ҳолатлар кўп учрайди. Ҳолбуки, соғлиқни сақлаш масаласининг бошланғич мезони айнан поликлиникаларга мурожаат қилишдан бошланади. Айниқса, ёш болаларга нотўғри ташхис қўйилиши оқибатида аянчли ҳолатлар ҳам учраб турибди.
Муаллиф: RAXMATOVA GULRUX ORIPOVNA 4380
  • 12 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Миллий тарихий киносериаллар яратиш ҳақида
Мамлакатимиз тарихини ўзида акс эттирадиган кинофильмларни суратга олиш мақсадга мувофиқ. Бугунги кунда Республикамиздаги барча телеканаллар орқали хориж давлатларининг тарихий сериаллари кўплаб намойиш этилмоқда. Ваҳоланки, бизнинг тарихимизда дунё цивилизациясига катта ҳисса қўшган алломалар, атоқли олимлар, ёзувчи-шоирлар ва давлат арбоблари етишиб чиққан. Биз ўз аждодларимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Уларнинг ҳаёт ва ижод йўлларига бағишланган кенг қамровли тарихий кинофильмлар ва сериаллар яратиш зарур. Бу бўйича бизда жуда катта тарихий мерос бор. Миллий тарихий киносериаллар яратиш тизимини хорижий ҳамкорлар билан биргаликда ривожлантириш мумкин.
Муаллиф: YARBEKOV MUXIDDIN NORKULOVICH 3546
  • 5 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари нархларини пасайтириш ҳақида
Кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатганлик учун хизматларнинг нархини камайтириш ва аҳоли учун қулайлаштириш керак. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарорига илова тарзида тасдиқланган “Кадастр ишини тайёрлаш ва кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилаш Тартиби”да кўп квартирали уйдаги квартира ҳамда якка тартибдаги турар жойга кадастр иши мавжуд бўлиб, бошқа шахсга ўтказишда тўланадиган пул суммаси аниқ кўрсатилмаган. Мисол тариқасида, асосан қишлоқ жойларда биринчи марта кадастр ҳужжати отага расмийлаштирилганда ўртача бир миллион сўм тўланади, кейинчалик бошқа шахсга (масалан, ўғлига) қайта ...
Муаллиф: MARDONOV MASHRAB ZAYNIDDINOVICH 4968
  • 4 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Кўп қаватли уйлар олдидаги панжаралар, тўсиқлар ва шунга ўхшаш ноқонуний қурилмаларни олиб ташлаш ҳақида
Кўп қаватли уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиш қонун билан тартибга солинган. Бироқ, мазкур соҳада қилиниши лозим бўлган ишлар кўп. Айрим фуқаролар кўп қаватли уйлар олдида панжаралар, тўсиқлар ва шунга ўхшаш ноқонуний қурилмаларни қуриб оладилар. Маълумки, кўп қаватли уйлар атрофидаги ерлар ҳам кўп қаватли уйнинг қайси қаватида яшашидан қатьий назар, шу уйда яшовчиларнинг умумий фойдаланишидаги ер майдони ҳисобланади. Лекин, ҳозирги кундаги ҳолатга кўра, кўп қаватли уйларнинг 1-қаватида яшовчи шахслар томонидан ҳар хил йўллар билан ва ҳар хил воситалар билан уйга бириккан ерлар ўраб олинмоқда. Табиийки, бу ҳолат бошқа юқори қаватларда ...
Муаллиф: ABDULLAYEV ABDUMALIK NABIJONOVICH 4893
  • 8 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Аҳоли яшашига ноқулайликлар туғдираётган кафе ва ресторанларни кўчириш ҳақида
Аҳоли истиқомат қилишига турли ноқулайликлар туғдираётган кафе ва ресторанлар мавжуд. Бундай кафе ва ресторанлар тун-у кун шовқин-суронли бўлади. Бугунги кунда айрим шу турдаги жойлар кўп қаватли аҳоли хонадонларининг ёнида, ҳаттоки остида жойлашган. Уларнинг шу зайлда фаолият юритиши аҳолига кўплаб ноқулайликлар ва асаббузарликларни келтириб чиқармоқда. Айниқса, ёз мавсумида кечқурун ресторан ва кафеларда мусиқаларнинг жуда баланд овозда қўйилиши, ёқимсиз тутун ва таомларнинг ҳиди кишининг кайфияти, тинчлиги ва соғлигига зарар етказади. Бундан ташқари, бундай масканларда жанжаллар содир бўлиб туради. Илғор хорижий давлатларда аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудда аҳолининг тинчини бузмаслик мақсадида хатто, автомобиль ...
Муаллиф: KUSHBAKOV QAXRAMON ABDIRAZAKOVICH 4005
  • 4 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
×
Портал харитаси