Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини тугатиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш бўйича бугунги кундаги амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг аксарияти самарали фаолият олиб бормаяпти, аксинча боқиманда тарзда ишлаши, қонун ҳужжатларида кўрсатилган мажбуриятларини умуман бажармаслиги, яъни умумий мулкка хизмат кўрсатишда, уларнинг турар жой мулкдорларидан олган пул эвазига хизмат кўрсатиши, авариялар содир бўлганда, ширкатнинг на бир сантехник, на электрик усталарини топиб бўлмаслиги турар жой мулкдорлари ўртасида ҳақли эътирозларга сабаб бўлмоқда. Бундан ташқари, ширкатларнинг аксариятида аниқ бир иқтисодий таҳлилга асосланган даромадлар ва харажатлар сметаси ва йил давомида амалга ошириладиган ишлар бўйича йиллик иш режалари умуман талабга жавоб бермайди ё бўлмаса умуман уларнинг ўзи ҳам йўқ.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабдан, кўп қаватли уйларни самарали бошқаришни хусусий секторга, яъни турар жой мулкдорлари ўртасида томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгилаб берувчи ҳуқуқий шартнома асосида бериш тартибини жорий этиш ва босқичма-босқич мазкур тартибга ўтиш таклиф этилади.
5527
Изоҳлар (11)
JALILOV SHUXRAT SAYFIYEVICH
Қарши шаҳридаги уй-жой ширкатлари уюшмаларининг асосий вазифаси ширкат аъзоларидан пул ундириш деб билишади. Жуда катта маблағ йиғилади. Штатларда таниш билишларини киритиб пулларни сарфлашдан бошқа иш билан шуғулланди. Бирон хизмат билан борсанг ходимларини топа олмайсан, аслида улар фақат қоғизда бор. Топган тақдирингда ҳам пулсиз иш бажариб бермайди. уй-жой ширкатларини ишларини тўғри йулга қуйиш буйича қанча қарорлар чиқарилди лекин фойдаси йуқ. ХУЖМШ раиси сайланиши белгиланган бўлса ҳам хокимлик томонидан айтилган шахслар шунчаки сайланди деб иш юритиб келади. Уларни йуқ қилиш, урнига ДУК ва унинг булимларини очиш фуқаролардан тушаётган маблағларда тўғри фойдаланган ҳолда ишларги амалга оширишни йулга қуйиш керак булади деб уйлайман.
11 Сентябрь 2018, 12:10
XAYDAROV FARXOD TALATOVICH
Ширкатлар тўғрисидаги қарорни Олий Мажлис Сенатида қайтадан кўриб чиқиб, истеъмолчи фойдасини, ҳуқуқини кўзлаш хам ва тегишли шартнома асосида хизмат кўрсатишни мақсадга мувофиқ эканлигини инобатга олган ҳолда, янги қонун-қоидалар ишлаш чиқиш керак. Қолаверса, шу ўринда яна бир шикоят ўринли деб ўйлаб, ушбу махалла “Обод махалла” дастурига киритилган бўлсада хали ханузгача подеъздлар таъмирланмаганлиги, Ахмад Дониш кўчасидан Ахилобод кўчасига кираверишдаги ички кўчаларни ва тратуар йўлаклари жуда хам ёмон ахволда кўриш мумкин.
25 Июль 2018, 15:53
MAHMUDOV G‘OFUR XALILOVICH
Уй-жой, коммунал тизимини ислох килиш вакти келди, азиз юртдошлар.Бугунги кунда энг огрикли масалалардан бири деб айтсам хам муболага булмайди.Биз истикомат килаётган куп каватли уйларда хам "худди шунака сценарияли муаммо". Таклифим: хар бир хонадан сохиби ва сохибалари билан хукукий шартнома тузиб иш олиб борадиган унитар корхона ва унинг филиалларини очиш керак. Уларнинг даромади ва харажат кисми албатта солик органлари назорат килиши максадга мувофик буларди. Ушбу таклифларни йигиб хулоса килувчи тегишли мутахассислардан каттик илтимос- ушбу ёзилган таклифлар тулик урганиб чикилсин, колиб кетмасин бир четда!
24 Июль 2018, 14:02
KURPAYANIDI KONSTANTIN IVANOVICH
Тугри. Шунча пул-маблаг каерга кетаеганини бирортаси тушунтириб беролмайди. Сурасанг-кредит олганмиз дейишдан нарига утолмайди... Пулни жойига ишлатмасдан, коринни каппайтириб юради, 2-3 ой утиб, кочиб кетибти, еки камалиб кетибти деган гаплар чикади. Карз эса осилиб етади. Ким тулайди - багри кенг, феъли кенг халкимиз тулайди яна....
24 Июль 2018, 08:26
MIRZABOYEV BEHZOD BAHROM O‘G‘LI
2 - таклиф ХУЖМШларни , МФЙлар тасаруфига ўтказиш. Оддий статистикага асосан мисол 1 та МФЙ худудида камида 10-15 ёки ундан хам кўпрок ХУЖМШлар фаолият юритади. Шуни 1 та МФЙга ўша кўп қавватли ўйларга хизмат кўрсатадиган техник ходимлар олишни йўлга кўйиш ва коммунал тўловларни давлат хисобига ўтказиш билан ўша ходимларга ойлик, стаж масаларини кўриб чиқиш. Юқоридаги таклифлар амалга ошиши даргумон сабаби ўша ўша халқни ичидаги гап, ХУЖМШлар қайсидир амалдорларнинг фойдасига хозирги кунда ишлаб келмоқда. Қанчадан қанча маблағлар давлат бюджетига тушмай кармонларга кетмоқда афсус!
19 Июль 2018, 13:54

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси