Савдо ва уй-жой хўжалиги
Урганч шаҳар марказий деҳқон бозорига қарашли автотураргоҳ ҳудудидаги ЭКО бозор қурилишини тўхтатиш ҳақида
Урганч шаҳар марказий деҳқон бозорининг автотураргоҳи ҳудудида ЭКО бозор қурилишини тўхтатиш керак. Ушбу ҳудудда қурилиш амалга оширилиши бозор атрофида транспорт воситаларининг тартибсиз ҳаракати юзага келишига ва ноқулайликларга сабаб бўлмоқда. Ушбу ҳудудда қурилиш қилишга қандай рухсат берилган, тушунарсиз. Мазкур ҳудудда қурилиш ишларини амалга оширишга рухсат бериш жараёни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ эмас.
Муаллиф: DURDIYEVA NAZOKAT SULTANNAZAROVNA 1781
  • 4 Изоҳлар
“UZAUTO MOTORS” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган автомошиналарни четдан олиб киришда бож тўловларини бекор қилиш ҳақида
Ўзимизда ишлаб чиқарилаётган енгил автотранспортлар экспорт қилингандан сўнг ўша автомобилларни юртимизга қайта олиб киришда бож тўловларини бекор қилиш мақсадга мувофиқ. Хорижда ишлаб чиқарилган (иномаркалар) автомобилларга бож тўловлари ўзгармасдан қолаверсин. Бироқ, ташқи бозор нархида ўзимизни автомобилларни сотиб олиш пул айланмасини бир неча маротаба оширади. Халқимиз арзон нархларда автомобилларга эга бўлади. Бундан ташқари, миллий маҳсулотимизни харид қилиш кўрсаткичи ҳам ортади.
Муаллиф: G‘ULOMOV XURSHIDBEK TO‘RAXON O‘G‘LI 74697
  • 91 Изоҳлар
Наманган шаҳридаги Сардоба бозори бўйлаб ўтган Навоий кўчасида пиёдалар учун махсус ўтиш йўлаги (осма кўприк)ни барпо этиш ҳақида
Наманган шаҳри марказидаги Сардоба бозори олдида, яъни Навоий кўчасида йўл ҳаракати иштирокчилари ўртасида тартибсизлик жуда авжига чиққан. Жудаям гавжум бўлган бу жойда светофор узлуксиз ишлаб туради, лекин транспорт ҳамда пиёдалар оқимининг кўплиги сабабли доимий тирбандлик мавжуд. Шу мақсадда ушбу чорраҳага пиёдаларнинг йўлни кесиб ўтишлари учун тўрт тарафламали бир-бирига туташган осма кўприк қуриш керак. Бу тумандаги аҳоли учун жуда ҳам муҳим бўлиб, турли кўнгилсизликларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Муаллиф: BOBONAZAROV MIRZAAXROR FAXRIDDIN O‘G‘LI 12307
  • 6 Изоҳлар
Кўриб чиқилган
Жамоат транспортлари ойналарини қорайтириш ҳақида
Ҳаммамизга маълумки, юртимиз қуёшли ўлка. Бу ҳолат, айниқса, ёз мавсумида ҳарорат 40 даражадан ошган вақтларда автобуслардаги кондиционерларнинг совутиш функцияси ишламай қолганда жуда сезилади. Шу сабабли, жамоат транспортлари, яъни автобус ва бошқа йўналишли транспорт воситаларининг ойналарини ёруғлик ўтказишини камида 50 ёки 60 фоизгача сўндиришни таклиф қиламан. Тасаввур қилинг, одам кўп, кун иссиқ, ҳаво дим, бу ёқдан эса яна жазирама қуёш тик тушиб туради. Бу эса жамоат транспортидаги одамларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Кўнгил айниши, хушсизланиш каби ҳолатларга сабаб бўлади. Бундан ташқари, баъзида тиғиз вақтда автобусда ўтириш учун бўш жой бўлса ҳам ...
Муаллиф: RAXIMJONOV QOBILJON TO‘LQINJON O‘G‘LI 60768
  • 114 Изоҳлар
Кўриб чиқиш жараёнида
Разрешить тюнинг транспортных средств.
Имея развитую автомобильную отрасль, необходимо параллельно развивать смежные по отношению к ней отрасли. К примеру доработку транспортных средств – тюнинг. Разрешение данного вопроса на государственном уровне позволит создать условия для свободного развития этой подотрасли, раскрыть потенциал специалистов данного профиля, творческие и конструкторские таланты любителей. Возможность доработки и улучшения транспортного средства на законодательном уровне послужит импульсом для создания дополнительных рабочих мест, формированию уникальных национальных брендов в этой отрасли. Творческий индивидуальный подход с учетом местного, национального колорита подтолкнет подрастающую молодежь (изобретателей) к принятию не стандартных решений, послужит стимулом для дальнейшего развития автомобильной ...
Муаллиф: NASRITDINOV AZIZ ADIXAMJONOVICH 33001
  • 51 Изоҳлар
Кўриб чиқиш жараёнида
“Чилонзор” метро бекати устида ер усти йўл ўтказгичини қуриш ҳақида
Бугунги кунда пойтахтимиз йўлларида автоуловлар жуда ҳам серқатнов. Сутканинг ҳар қандай соатида қатновлар деярли узилмайди. Бундай йўлларда транспорт воситалари ва аввало пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш бирмунча мураккаб. Шаҳримиздаги “Чилонзор” метро бекати устида жойлашган кўприкнинг икки ён тарафидан пиёдалар ўтиш йўлакларида автомобиль қатновнинг зичлиги ҳамда пиёдалар сонининг кўплиги турли йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлишига олиб келаяпти. Ушбу туманда яшовчи аҳоли, хорижий мамлакатлардан ҳамда вилоятлардан келган меҳмонлар ва таълим муассасалари талабалари, ўқувчилари ва ёшлар ҳар куни ушбу йўлларни кесиб ўтишга мажбур. Ушбу чорраҳада пиёдалар иштирокидаги ЙТҲ сонининг йилдан-йилга ошиб бораётганлиги мазкур масалага масъулларнинг ўз ...
Муаллиф: ISMOILXANOV SUNNATULLA YO‘LDOSHXON O‘G‘LI 14003
  • 14 Изоҳлар
Кўриб чиқилган
×
Портал харитаси