Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 12 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Юртимизнинг шарқий ва ғарбий ҳудудларида транспорт қатновини қулайлаштириш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Бугунги кунда мамлакатимизнинг водий вилоятлари ва пойтахт қисмини бошқа (марказий, жанубий ва ғарбий) ҳудудлар билан боғлашда М-39 трассаси асосий йўл сифатида фойдаланилади. Ушбу трассанинг Самарқанд вилоятидан ўтган 200 кмлик қисмининг аксарияти аҳоли гавжум масканлардан ўтганлиги ва автомобиль тезлигининг чекланиши ушбу ҳудуддан қатнашда бир қанча ноқулайликларни юзага келтиради. Ушбу ҳудудда транспорт юкламасини камайтириш учун Навоий вилояти Нурота туманини Жиззах вилояти Фориш тумани билан боғлайдиган йўл (кейинги ўринларда “шимолий йўл”) аслида транспортда қатнаш учун жуда қулай. Энг асосийси, Нурота тумани ҳудудидан ўтган 140 кмлик асфальт йўл ҳатто пойтахтнинг айрим кўчаларидан яхши ҳолатда. Фақат ушбу йўлга Жиззах шаҳри орқали ноқулай ва Ш.Рашидов тумани орқали таъмирталаб йўл орқали чиқилиши кўпчиликнинг бу йўлдан юрмаслигига асосий сабабдир. М-39 трассасини Жиззах вилояти Пахтакор тумани орқали Фориш туманига олиб бориладиган йўлни очиш жуда катта лойиҳа бўлиб, унинг ижобий томонлари қўйидагича: биринчидан, Навоий, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидан пойтахт, водий, Жиззах ва Сирдарё вилоятларига қатнаш масофасини камида 20-30 кмга қисқартиради ва қатнашни янада қулайлаштириш; иккинчидан, аҳоли гавжум масканлардан ўтган ҳудудларда турли йўл транспорт ҳодисаларининг камайиши; учинчидан, М-39 трассасининг Самарқанд вилояти ҳудудидан ўтган қисми юкламасини камайтиради; тўртинчидан, Айдар-Арнасой кўллар тизимида режалаштирилаётган жуда катта эко-туристик лойиҳалар ривожига улкан фойда беради; бешинчидан, Фориш, Нурота ва Томди каби ривожланмай қолаётган ҳудудларнинг ривожланишига (турли хизмат кўрсатиш соҳаларининг ривожланиши) сабаб бўлади, инвесторлар қизиқиши ва оқимини оширади; олтинчидан, пойтахт ва водий вилоятларидан Учқудуқ, Зарафшон шаҳарлари ва Томди туманига масофани 100 кмгача қисқартиришга хизмат қилади; еттинчидан, транспорт харажатларини камайтиради; (Фориш, Нурота туманларида режалаштирилаётган лойиҳалар учун қисқа масофа жуда муҳим.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридаги ижобий жиҳатларни инобатга олиб, Жиззах вилояти Пахтакор тумани орқали М-39 трассаси ва Фориш туманини боғловчи автомобиль йўлини тиклашни таклиф қиламан ва ушбу лойиҳаларга алоҳида эътибор беришни сўрайман.
7329
Изоҳлар (8)
NISHANOV RUSTAM IBRAIMOVICH
Yanada faolroq qo'llab-quvvatlaysizlar degan umiddamiz!!!
14 Октябрь 2020, 23:55
TOSHPULATOV DILSHOD NARZULLAYEVICH
Judayam yaxshi fikr ko'p aholi hududlarida sodir etilayotgan YTHlar ancha kamayadi.
9 Сентябрь 2020, 12:04
NISHANOV RUSTAM IBRAIMOVICH
Albatta, yoqilg'ining tejaladi va buning natijasida ekologiyaga bemisl foyda bo'ladi
5 Сентябрь 2020, 22:58
RADJAPOV FAYZULLO BARATULLAYEVICH
yana yoqilgini kam sarflanishi natijasida ekalogiyaga zarar kamayadi buniyam qushib quying
2 Сентябрь 2020, 16:02
MUZAFFAROV ASROR MAMALATIFOVICH
Rivojlanish uchun mana shunday infrastrukraga etibor qaratish kerak. zo'r g'oya ekan
28 Август 2020, 07:09

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси