Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

  • Кўриб чиқилган
Жамоавий мурожаатни улашиш
Наманган шаҳридаги Сардоба бозори бўйлаб ўтган Навоий кўчасида пиёдалар учун махсус ўтиш йўлаги (осма кўприк)ни барпо этиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Наманган шаҳри марказидаги Сардоба бозори олдида, яъни Навоий кўчасида йўл ҳаракати иштирокчилари ўртасида тартибсизлик жуда авжига чиққан. Жудаям гавжум бўлган бу жойда светофор узлуксиз ишлаб туради, лекин транспорт ҳамда пиёдалар оқимининг кўплиги сабабли доимий тирбандлик мавжуд. Шу мақсадда ушбу чорраҳага пиёдаларнинг йўлни кесиб ўтишлари учун тўрт тарафламали бир-бирига туташган осма кўприк қуриш керак. Бу тумандаги аҳоли учун жуда ҳам муҳим бўлиб, турли кўнгилсизликларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Наманган шаҳридаги Сардоба бозори бўйлаб ўтган Навоий кўчасида пиёдалар учун махсус ўтиш йўлаги (осма кўприк)ни барпо этишни таклиф қиламиз.
Ваколатли давлат органи қарори Сана: 2020-01-06 12:48:39
А.Навоий кўчаси ҳудудида йўл усти пиёдалар ўтиш кўпригини қуришга ҳамда мавжуд жамоат транспортларини тўхташ бекатини қуришга ҳамда мавжуд жамоат транспортларининг тўхташ бекатини кўчиришга рухсат бериш ҳақида

16451
Изоҳлар (9)
Аниқланмаган
Tunel qilish to'g'riroq bo'lardi
11 Апрель 2024, 23:35
XOLMIRZAYEV ILXOMJON BAXTIYOR O‘G‘LI
Мен хар куни шу жоррахадан ўтаман, нихоятда хафли чорраха айниқса куннинг иккинчи ярмида. Ерусти ўтиш жойими йоки остими бури фарқи йўқ тезроқ қилиш керак. Машиналарга йўловчиларнинг чикиш жойларини ер устими остими фарқи йўк 100, 150-метр юқорироқда қилиш керак
27 Февраль 2023, 13:31
XALILOV JAVLONBEK KOMOL O‘G‘LI
Namangan xalqi davlatdan 1 dona iltimos so'rabdi, afsuski bu 100% Namangan shaxrining eng og'ir muammolaridan biri. Lekin Nima sababdan qilinmadi? Shu javobni biror rivojlangan davlatdan kutush mumkinmidi? Kulishniyam yig'lashniyam bilmayman. Xalq hali ko'p qiynaladi, qachonki hokimlar xalq tomondan saylanmaguncha. Uyat Namangan hokimiyati.
24 Июль 2020, 18:48
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Хокимларни Депутатларни телевиление оркалик хар чоракда Халкга Хисобот бериши ва тугридан тугри мулокот ва кабул килиши хакидаги ФИКИР хам шу Жамоатчилик Фикрилари порталига (менинг фикрим.уз) га жойланган.Унга хам овоз беришларин мумкин. Ва шунингде к юкоридаги фикирхам маъкул Келин бизга енг якин Туман ва Хокимиятдан бошлайлик.Агар шу фикрикулланса Хоким бизни тез эшитади.
28 Март 2020, 07:32
NISHANOV RUSTAM IBRAIMOVICH
Ушбу порталда фақат яхши ташаббуслар ва таклифлар овозга қўйилади. Сизлардан бошқа таклифларга ҳам овоз беришни илтимос қиламиз.
16 Ноябрь 2019, 14:42

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси