Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

  • Кўриб чиқиш жараёнида
Жамоавий мурожаатни улашиш
Жамоат транспортлари ойналарини қорайтириш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ҳаммамизга маълумки, юртимиз қуёшли ўлка. Бу ҳолат, айниқса, ёз мавсумида ҳарорат 40 даражадан ошган вақтларда автобуслардаги кондиционерларнинг совутиш функцияси ишламай қолганда жуда сезилади. Шу сабабли, жамоат транспортлари, яъни автобус ва бошқа йўналишли транспорт воситаларининг ойналарини ёруғлик ўтказишини камида 50 ёки 60 фоизгача сўндиришни таклиф қиламан. Тасаввур қилинг, одам кўп, кун иссиқ, ҳаво дим, бу ёқдан эса яна жазирама қуёш тик тушиб туради. Бу эса жамоат транспортидаги одамларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Кўнгил айниши, хушсизланиш каби ҳолатларга сабаб бўлади. Бундан ташқари, баъзида тиғиз вақтда автобусда ўтириш учун бўш жой бўлса ҳам одамлар қуёш сабаб ўша бўш жойларга ўтирмайди. Бу эса ортиқча тиқилинчни юзага келтиради. Ҳамма автобусларга кондиционер қўйиш ёки уларни янгиларга алмаштириш эса кўп маблағ ва вақт талаб қилади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Амалдаги Йўл ҳаракати қоидалари 3-иловасининг 7.4 бандида “Барча транспорт воситаларида олд, ён ва орқа томондаги ойналарнинг ёруғлик ўтказиши камида 70 фоизни ташкил этиши керак”лиги белгиланган. Шу сабабли юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, жамоат транспортлари, хусусан, автобус ва бошқа йўналишли транспорт воситалари ойналарининг ёруғлик ўтказишини камида 50 ёки 60 фоизгача сўндиришни таклиф қиламан.
76295
Изоҳлар (234)
ISKANDAROV RUSTAM TANGIRKULOVICH
Хозирда жамиятимизда ажиб бир ҳолат борки одамни хайратланади, гуёки пулини тўласанг хатто осмондан жой олса бўлади. пули борлар тўловни қилсин ҳоҳлаган рақамини олсин мошина номери бўладими телефон номери бўладими хуллас яна шунга ўхшаш ойналарни қорайтириш масаласи ҳам. шу кетишда одам азоларини ҳам сотиб олса бўлади яқинда. Жамоатчилик деганда хозирги кунда аксарият ўрта ҳол ва камбаҳал оилалар назарда тутилиб қолаяпти шундай экан нафақат жамоат транспортларини балки шахсий транспротларни 50 % гача қорайтиришга рухсат бериш керак. Жамоатчиларни соғлиғини ўйлаш керак қуёш нури салбий тасир қилади уларда даволанишга ошиқча маблағ ҳам йўқ менимча
18 Май 2023, 12:58
MUBARAKOV A’ZAM XOLMUROTALIYEVICH
Таклифингизни қўллаб-қувватлайман. АҚШнинг айрим штатларида ойнаси қорайтирилмаган тонировка қилинмаган автотранспорт воситалари эгалари жарима қиланади. Чунки, ушбу штатларда ҳаво ҳарорати иссиқ бўлганда, инсон организми учун салбий таъсир кўрсатиши, ойнаси қорайтирилмаган транспорт воситаси кондиционер ишлатиб нисбатан ортиқча бензин сарфлаши, бунинг натижасида ҳаво ифлосланиши даражаси ошиши ва б.қа сабаб қилиб кўрсатилган.
12 Май 2023, 12:15
XAKIMOV DJALOLIDDIN XASANOVICH
Ассалому алайкум. Таклифни қўллаб қувватлайман.
22 Июнь 2022, 09:58
XAYITBOYEV SHAXBOZBEK BAXROM O‘G‘LI
Tanirofka pullik bulmasligi kere hamma narsa pulga kelib taqalyapti bu UZB. da qachon rivojlanadi bu turishda
21 Июнь 2022, 14:09
NURMATOV RUSTAMALI MUROTOVICH
Ассалому алайкум. Мен тонировкани пуллик бўлишига қаршиман. Конституцон ҳуқуқимни поймол қилманг.
20 Июнь 2022, 22:21

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси