Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

  • Кўриб чиқиш жараёнида
Жамоавий мурожаатни улашиш
“UZAUTO MOTORS” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган автомошиналарни четдан олиб киришда бож тўловларини бекор қилиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ўзимизда ишлаб чиқарилаётган енгил автотранспортлар экспорт қилингандан сўнг ўша автомобилларни юртимизга қайта олиб киришда бож тўловларини бекор қилиш мақсадга мувофиқ. Хорижда ишлаб чиқарилган (иномаркалар) автомобилларга бож тўловлари ўзгармасдан қолаверсин. Бироқ, ташқи бозор нархида ўзимизни автомобилларни сотиб олиш пул айланмасини бир неча маротаба оширади. Халқимиз арзон нархларда автомобилларга эга бўлади. Бундан ташқари, миллий маҳсулотимизни харид қилиш кўрсаткичи ҳам ортади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқорида келтирилганларни ҳисобга олган ҳолда, “UZAUTO MOTORS” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган енгил автомашиналарни четдан олиб киришда бож тўловлари бекор қилинишини таклиф қиламиз.
81928
Изоҳлар (159)
TOGAYEV SALIM SOBIROVICH
qushilaman
8 Январь 2022, 20:43
IBRAGIMOV AKMAL AKBAROVICH
O'zbekistonda yashash qiyin, bugun non yemadik, go'sht yemaganimizga taxminan 6 oy bo'ldi.
8 Январь 2022, 20:08
TO‘XTASINOV JAXONGIR ILXOMJON O‘G‘LI
Adolatli qaror qabul qilasizlar degan umiddaman!!!!!!!!! Oʻzbekiston respublikasi Adolatli davlat.....
23 Декабрь 2021, 06:40
YOQUBOV BOBUR BAXODIR O‘G‘LI
Бизга умуман кераги юк бунака заводди. Ишлаб чикарилаётганидан буён бу мошинадан сотиб олиш имкони булмаган.
16 Декабрь 2021, 10:19
RAJABOV FERUZ FURQATOVICH
“UZAUTO MOTORS” АЖ ни факат шу йул билан автомобилларни нархини туширишга мажбур килса булади. Шундагина юртдошларимиз хам узимизнинг машиналарни чет элдаги арзон нархда сотиб олиш имконияти мавжуд булади.
15 Декабрь 2021, 10:55

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси