Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"

  • На рассмотрении
Поделиться коллективным обращением
“UZAUTO MOTORS” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган автомошиналарни четдан олиб киришда бож тўловларини бекор қилиш ҳақида
  • Направление:Торговля и ЖКХ
  • Дата:2020-03-13 23:08:45
  • Автор:G‘ULOMOV XURSHIDBEK TO‘RAXON O‘G‘LI
Описание предложения
Ўзимизда ишлаб чиқарилаётган енгил автотранспортлар экспорт қилингандан сўнг ўша автомобилларни юртимизга қайта олиб киришда бож тўловларини бекор қилиш мақсадга мувофиқ. Хорижда ишлаб чиқарилган (иномаркалар) автомобилларга бож тўловлари ўзгармасдан қолаверсин. Бироқ, ташқи бозор нархида ўзимизни автомобилларни сотиб олиш пул айланмасини бир неча маротаба оширади. Халқимиз арзон нархларда автомобилларга эга бўлади. Бундан ташқари, миллий маҳсулотимизни харид қилиш кўрсаткичи ҳам ортади.
Целесообразность идеи / предложения
Юқорида келтирилганларни ҳисобга олган ҳолда, “UZAUTO MOTORS” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган енгил автомашиналарни четдан олиб киришда бож тўловлари бекор қилинишини таклиф қиламиз.
84597
Комментарии (197)
KAYUMOV TEMURBEK KARIMOVICH
Assalom Aleykum ! Hozirgi kunda Uzavtomotors mijozlariga avto-mashina ishlab chiqarishda uzundan uzun navbatbada ! Talabchan avtomobillar 2024 yilgacha o`z egalariga yetqazib berilishini ramsiy telegram kanallari yoki rasmiy sahifasidan ham ko`rib turibmiz ! men Bu fuqoroga qo`shilaman chunku O`zbekiston Respublikasida ishlab chiqarilgan transportni qaytib o`zimizga olib kirishda Boj to`lovi olib tashlash hozirgi kunda kutib turgan navbatlarni oldini olgan bo`lar edi ! Fuqorolarimizga ham qulaylik bo`lar edi
21 Ноябрь 2022, 19:02
EGAMBERDIYEV XOMIDJON ABDULLAYEVICH
“UZAUTO MOTORS” АЖ бир қанча фуқаролар иш билан таъминланиб, оилаларини бақиб келмоқда. Чет эл тажрибаларин ўрганиб ўз моделини яратиши керак. Давлат ташкилоти ишчи ходимларига узоқ муддатли авто кредитларни мақбул вариантларини яратиш керак.
28 Октябрь 2022, 21:21
KATTABEKOV BUNYOD YUSUF O‘G‘LI
Утилизация йиғимларини тубдан қайта кўриб чиқиш ва кескин камайтириш зарур. Халқ қийналиб кеттию
19 Октябрь 2022, 10:31
AMINOV MARUFJON MAXMUDOVICH
Faqat uzavto moshinasi uchunmas barcha moshinalar uchun boj tolovini bekor qilish kerak
18 Октябрь 2022, 20:09
KASIMOV BEXZOD ABDUVASITOVICH
2 йилдан бери кўриб чиқилаяптими?
5 Октябрь 2022, 12:34

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала