“Чилонзор” метро бекати устида ер усти йўл ўтказгичини қуриш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Бугунги кунда пойтахтимиз йўлларида автоуловлар жуда ҳам серқатнов. Сутканинг ҳар қандай соатида қатновлар деярли узилмайди. Бундай йўлларда транспорт воситалари ва аввало пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш бирмунча мураккаб. Шаҳримиздаги “Чилонзор” метро бекати устида жойлашган кўприкнинг икки ён тарафидан пиёдалар ўтиш йўлакларида автомобиль қатновнинг зичлиги ҳамда пиёдалар сонининг кўплиги турли йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлишига олиб келаяпти. Ушбу туманда яшовчи аҳоли, хорижий мамлакатлардан ҳамда вилоятлардан келган меҳмонлар ва таълим муассасалари талабалари, ўқувчилари ва ёшлар ҳар куни ушбу йўлларни кесиб ўтишга мажбур. Ушбу чорраҳада пиёдалар иштирокидаги ЙТҲ сонининг йилдан-йилга ошиб бораётганлиги мазкур масалага масъулларнинг ўз вақтида эътибор қаратиши зарурлигини ҳам кўрсатмоқда.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шуларни инобатга олган ҳолда “Чилонзор” метро бекати устида жойлашган кўприкнинг икки ён тарафидан пиёдалар учун ер усти йўл ўтказгичлари (“Новза” метро бекати устидаги сингари) қуришни таклиф этаман. Ушбу ғояни амалга ошириш учун Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши масалани масъул ташкилотлар билан биргаликда кўриб чиқиши ва ижобий ҳал этиши зарур. Ушбу кўприкларнинг фойдаланишга топширилиши натижасида минглаб пиёдалар учун хавфсиз ҳаракатланиш имконияти яратиларди.
4169
Изоҳлар (2)
ABDUG‘ANIYEV OZOD TURSUNBOY O‘G‘LI
Бу ташаббус алабатта мутасадди ташкилотлар томонидан кўриб чиқилади деган умиддаман, чунки мен ҳар куни шу жойдан ўтишда муаммоларга дуч келаётган фуқороларнинг йўлдан ўтишдаги қийинчиликларини олдини олишда ҳамда улар хавсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этишига ишонаман.
18 Апрель 2019, 15:53
RAXIMOV IKROMJON KOMILJONOVICH
Жуда яхши таклиф билдирибсиз. Бу пиёдалар ўтиш жойи нафақат пиёдалар хавфсизлигини таъминлаши, балки шаҳар чиройига, хусусан Чилонзор метроси чорраҳасидаги йўлўтказгичнинг чиройига чирой қўшишига, замонавий кўриниш касб этишига ишонаман.
10 Апрель 2019, 08:14

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 78 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг