Created with Highcharts 5.0.4

Всего собрано голосов "за"

  • Рассмотрено
Поделиться коллективным обращением
“Чилонзор” метро бекати устида ер усти йўл ўтказгичини қуриш ҳақида
  • Направление:Торговля и ЖКХ
  • Дата:2019-02-18 13:07:20
  • Автор:ISMOILXANOV SUNNATULLA YO‘LDOSHXON O‘G‘LI
Описание предложения
Бугунги кунда пойтахтимиз йўлларида автоуловлар жуда ҳам серқатнов. Сутканинг ҳар қандай соатида қатновлар деярли узилмайди. Бундай йўлларда транспорт воситалари ва аввало пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш бирмунча мураккаб. Шаҳримиздаги “Чилонзор” метро бекати устида жойлашган кўприкнинг икки ён тарафидан пиёдалар ўтиш йўлакларида автомобиль қатновнинг зичлиги ҳамда пиёдалар сонининг кўплиги турли йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлишига олиб келаяпти. Ушбу туманда яшовчи аҳоли, хорижий мамлакатлардан ҳамда вилоятлардан келган меҳмонлар ва таълим муассасалари талабалари, ўқувчилари ва ёшлар ҳар куни ушбу йўлларни кесиб ўтишга мажбур. Ушбу чорраҳада пиёдалар иштирокидаги ЙТҲ сонининг йилдан-йилга ошиб бораётганлиги мазкур масалага масъулларнинг ўз вақтида эътибор қаратиши зарурлигини ҳам кўрсатмоқда.
Целесообразность идеи / предложения
Шуларни инобатга олган ҳолда “Чилонзор” метро бекати устида жойлашган кўприкнинг икки ён тарафидан пиёдалар учун ер усти йўл ўтказгичлари (“Новза” метро бекати устидаги сингари) қуришни таклиф этаман. Ушбу ғояни амалга ошириш учун Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши масалани масъул ташкилотлар билан биргаликда кўриб чиқиши ва ижобий ҳал этиши зарур. Ушбу кўприкларнинг фойдаланишга топширилиши натижасида минглаб пиёдалар учун хавфсиз ҳаракатланиш имконияти яратиларди.
Решение компетентного государственного органа Дата: 2019-10-16 10:49:34
Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Бунёдкор ва Кичик халқа йўли кўчалари кесишмасида пиёдалар учун ер ости тказгичи қурилиши бўйича таклифни кўриб чиқиш тўғрисида

18089
Комментарии (16)
RAXIMOVA NOZIMAXON SHAVKAT QIZI
Nechi yıl bolipti murojaatga. Ovozlar ham yeg'ilipti. Ko'rib chiqiladi ham deliliktir. Ama natija 0
20 Февраль 2024, 10:23
FAYZIYEV MIROMIL MIROLIMOVICH
Qilinsin, bajarilsin yana bir nimala ammo natija esa 0. Bu murojaatga salkam uch yil bo'libdi.
22 Июнь 2022, 18:01
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Хокимларни Депутатларни телевиление оркалик хар чоракда Халкга Хисобот бериши ва тугридан тугри мулокот ва кабул килиши хакидаги ФИКИР хам шу Жамоатчилик Фикрилари порталига (менинг фикрим.уз) га жойланган.Унга хам овоз беришларин мумкин. Ва шунингде к юкоридаги фикирхам маъкул Келин бизга енг якин Туман ва Хокимиятдан бошлайлик.Агар шу фикрикулланса Хоким бизни тез эшитади.
28 Март 2020, 07:33
IMOMQULOV UBAYDULLA SULTONOVICH
Бу фикрга ушбу худудда харакат килган одам 100 % ер усти куприги куришига кушилади. чунки у ерда туринг 1 соатда нечакиши хараракатда булади. канча транспорт воситалари билан асаббузарчиликлар булади. куп бора эса автохалокатлар хам содир булади у ерда. Демак бу ер усти куприги куриш бир эмас бир неча минг кишилар учун фойдали....
27 Август 2019, 19:54
BAXROMOV FAZLIDDIN FAXRIDDIN O‘G‘LI
ПИЁДАЛАР ЕРДАН юришлари керак, автомобиллар эса тунел ёки ер устида қурилган йўл ўтказгич орқали харакатланишсин?! Нега пиёдаларга ҳурмат қолмаяпти? Муқими - Лутфий ва Муқими - Шота Руставели кўчалари кесишмасида пиёдалар учун қурилган ер ўтказгичдан хеч фойдаланганмисиз? У ерда пиёдалар 46 та зинадан тепага, 3 қаватлик бино ни баландлигига кўтарилиб тушишга мажбур. У ерда на лифт, на эскалатор ўрнатилган. Муқими - Бунедкор, Муқими - Чўпон ота, Фурқат - Абдулла Қодирий кўчаларида пиёдалар учун қурилган ер усти йўлагида эса доимий равишда эскалатор ва лифт лар бузилиши оқибатида, юқоридаги кўчалардаги пиёдалар учун қурилган ер ўтказгичлар каби хомиладор, кекса, инвалид бўлган фуқароларга улардан фойдаланиш имкониятини бермайди! Юқоридагиларни инобатга олган холда, пиёдалар ердан юришлари мақсадга мувофиқлигини тушуниб етишингизни сўраб қолар эдим.
12 Июнь 2019, 16:42

Добавить комментарий

Чтобы оставить комментарий вам нужно авторизоваться через id.egov.uz
×
Карта портала