Овозлар етарли эмас
“Юрт фахри” давлат мукофотини таъсис этиш керак.
“Юрт фахри” давлат мукофотини таъсис этишни таклиф қиламан. Ушбу мукофот ўз нуфузига кўра “Нобел” мукофоти билан тенг бўлиши лозим. Мазкур мукофот билан ўз соҳасида камида ўттиз йил изланиб, меҳнат қилган олимлар, ижодкорлар, кашфиётларини дунё тан олган инсонлар тақдирланиши лозим. Ҳар бир соҳа учун чуқур ўйланган, кенг қамровли шартлар ишлаб чиқилиши шарт. Масалан, физика соҳасида олимнинг кашфиёти жаҳон бўйича ишлаб чиқариш жараёнларига тадбиқ этилиб, хомашё (энергия) сарфини тежашга, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга, истеъмолчилар учун қулайлик туғдиришга хизмат қилган бўлиши ҳамда жаҳоннинг етук фан намоёндалари томонидан эътироф этилган бўлиши лозим. Агар номзод ...
Муаллиф: ABDULLAYEV JAVLON SOTIBOLDIYEVICH 4260
  • 5 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Надо открыть театр для жителей города Чирчика
В Чирчике нет ни одного театра. В нашем городе нет мест для культурного просвещения. Хотелось бы, что бы в нашем городе открыли хотя бы один театр. Есть один кинотеатр, Навои - но там одни рестораны и туйхона. Из за этого поход в кино с детьми не желательно.
Муаллиф: TURDIYEV AKMAL XAMIDJANOVICH 4568
  • 0 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Умумий кир ювиш хизматларини ташкил этиш керак
Ҳозирги кунда ичимлик суви муаммоси борган сари долзарблашиб бормоқда. Сувни қайта ишлаш ва қайта тозалаш харажатлари ҳам борган сайин ортиб бормоқда. Бунинг устига ҳатто пойтахт вилоятида ҳам ичимлик суви етиб бормаган етарлича аҳоли турар жойлари мавжуд. Ичимлик суви етиб бормаган аҳоли пунктларидаги муаммоларни енгиллаштириш ва ичимлик суви сарфини тежаш мақсадида бир неча маҳаллалар марказида пулли хизмат кўрсатувчи кирхоналар ташкил килишни таклиф қилмоқчиман. Ичимлик сувисиз пунктларга яқин жойларда кирхоналарни ишга тушириш муҳим.
Муаллиф: ALIXODJAYEV BAXTIYOR BAXADIROVICH 5154
  • 17 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Юнусобод тумани 15-даҳа Мурувват маҳалласи, 77-уй олдидаги чиқиндихонани бошқа жойга кўчириш ҳақида
Бугунги кунда Юнусобод туман, 15-даҳа, Мурувват маҳалласида наркологик беморларга тиббий хизмат кўрсатиш хусусий клиникаси қурилаётганлиги сабабли, клиниканинг олдида жойлашган чиқиндихонани 77-сонли кўп қаватли уй олдига ва маҳалладаги ёш болаларнинг ягона ўйнаш майдончаси ёнига кўчириш ишлари олиб борилмоқда. Нима сабабдан чиқинди йиғиш жойи нотурар бино олдидан кўп қаватли уй олдига кўчирилмоқда? Чиқиндихонанинг кўп қаватли уй олдига кўчирилиши оқибатида ҳашоратлар туфайли ёш болалар ўткир юқумли касалликлар билан касалланиши, аҳолининг соғлиғига зарар етиши, шунингдек, уй ва чиқиндихона орасидаги оралиқ масофа яқин бўлганлиги сабабли бадбўй ҳид тарқалишига олиб келади.
Муаллиф: BAXODIROV NODIR BAXODIROVICH 4111
  • 1 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
О ЗАПРЕТЕ ПРОИЗВОДСТВА И РЕАЛИЗАЦИИ НАСВАЯ НА ТЕРРИТОРИИ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
Последствия от употребления насвая для здоровья: 1. Почернение и постепенное выпадение зубов из-за наличия табака; 2. Воспаление и абсцесс нижней или верхней губы до ее прободения (щелочь выедает губу и образовывается дыра); 3. Новообразования и злокачественные опухоли языка, губы и других органов полости рта, гортани; 4. Кишечные инфекции и заболевания, вызываемые паразитами, вирусный гепатит (последствия содержания в насвае продуктов жизнедеятельности животных); 5. Язва желудка.
Муаллиф: NAMOZOV RAVSHAN SHAFAATOVICH 9932
  • 29 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Тўлов ставкаларини белгилаш лозим.
Биз Урганч шаҳрида жойлашган Амир Темур номидаги маданият ва истироҳат боғида фаолият юритамиз. Ўтган йиллар давомида боғ ҳудудида кўрсатиладиган хизматларнинг нархлари турлича белгиланиб келинган. Боғ ҳудудида кўрсатиладиган хизматларнинг нархлари Урганч шаҳар ҳокимининг қарори билан белгиланадиган тўлов ставкалари асосида тартибга солиниб келинмоқда. Бугунги кунда Республикамизда фаолият юритаётган истироҳат боғларида кўрсатиладиган хизматлар учун нархлар ҳам аниқ белгиланмаган, бу борада аниқ ҳужжат ҳам йўқ.
Муаллиф: MURADOV AZAMAT JUMANAZAROVICH 4155
  • 4 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Ахлоқ тузатиш ишлари тайинланган фуқароларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишига рухсат бериш бўйича Жиноят кодексига ўзгартириш киритиш лозим
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида асосий жазо турларидан бири сифатида ахлоқ тузатиш ишлари белгиланган. Мазкур жазо тайинланган шахсдан ҳар ой ойлик маошининг 10 фоиздан 30 фоизгача бўлган миқдорини давлат ҳисобига ушлаб қолиниши ва ИИБ ходимлари томонидан уни мажбурий ишга жойлаш масаласининг кечиктириб юборилиши маҳкумларнинг кўплаб иқтисодий қийинчиликларга учрашига сабаб бўлмоқда. Содир этган жиноят турига қараб маҳкумнинг такси хайдашига, бозорларда чакана савдо килиши ёки бирор-бир маиший хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланишига имконият берилса, оиласини қийинчиликларсиз моддий жиҳатдан таъминлай олган бўлар эди. Бундан ташқари, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган шахсларга нисбатан иш жойлардаги ...
Муаллиф: DADAJONOV OYBEK TO‘XTASINOVICH 5362
  • 10 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолият турлари рўйхатига туризм соҳаси (мавсумий хизмат кўрсатиш)ни киритиш керак.
Туризм соҳасида тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида якка тартибдаги тадбиркорлик фаолият турларига туризм соҳасини киритиш лозим. Ҳозирги кунда тоғли ҳудудларда туристлар ва дам олувчилар асосан шахсий хонадонларни кунлик ижарага олишмоқда. Мана шу соҳани қонун билан белгилаб қўйиш лозим. Масалан, Қашқадарё вилояти Китоб тумани давлат хизматлари марказига тоғли ҳудудларидан кўплаб шахсий хонадон эгалари ушбу соҳада якка тартибдаги тадбиркор сифатида қонуний рўйхатдан ўтмоқчи бўлиб боришади, аммо якка тартибдаги тадбиркорлик турлари рўйхатида ушбу фаолият тури мавжуд эмас. Юридик мақомдаги тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтиб шуғулланиш ушбу фаолият турига тўғри келмайди, сабаби ушбу фаолият ...
Муаллиф: RAXMANOV SHAVKAT ABDULLAYEVICH 4985
  • 8 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Бозорлар ҳисобидаги дўкон ва расталарни онлайн ижарага бериш ва электрон ҳисобга олиш тизимини жорий этиш лозим
Маълумки, Pеспубликамизнинг барча туман ва шаҳарларида янги бозорлар барпо этилмоқда. Ушбу янги бозорлардаги савдо расталарини ижарага бериш жараёнини Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек, коррупцияни йўқотиш мақсадида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон шаклга ўтказишни зарур деб ҳисоблайман. Шунингдек, давлат тасарруфидаги бино-иншоотлар ёки улардаги хоналарни ижарага бериш жараёнларини ҳам электрон шаклга ўтказиш ва савдо соҳасидаги ижара муносабатларини электрон ҳисобга олиш тизими орқали онлайн тарзда ўтказилишини таъминлаш зарур.
Муаллиф: MAXSUDOV BAXTIYOR MAXSUDOVICH 5064
  • 2 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Мактабларда ўқувчилардан, уларнинг ота-оналаридан пул йиғиш ҳолатларига барҳам бериш ва бунга йўл қўйган шахсларга жавобгарлик белгилаш лозим
Умумий ўрта таълим мактабларида ўқув йили бошидан то охирига қадар ҳар чоракда ўтказиладиган ота-оналар йиғилишларида маблағ йиғиш масаласи муҳокама қилинади. Бу одатий ҳолга айланиб қолган. Ушбу салбий иллатга бугун барҳам берилмаса, келажакда болаларимиз мактабларда ўқиш ўрнига, айтилган маблағни етказа олмаганлиги учун ўқитувчи ва синфдошлари олдида изза бўлиши, бу эса уларнинг руҳий ҳолати ва ўқишига бўлган қизиқишининг сусайишига олиб келиши мумкин. Болаларингиз учун деб турли нарсаларга (хусусан, супурги ва сатилдан тортиб, туғилган кун ва битирув кечаси тадбирлари ўтказилиши кабиларга) пул йиғиш ҳолатларининг сони ортиб бормоқда. Ота-оналар ва оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий имконияти ...
Муаллиф: XOLIQOV JAMSHID ABDINOSIROVICH 11582
  • 71 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Темир йўл вокзалларига кириб-чиқишни эркинлаштириш лозим
Пойтахтимиздаги ва вилоятлардаги вокзалларга кириб-чиқиш йўловчиларни кузатувчиларга ва кутиб олувчиларга катта муаммо саналади. Вокзалларга кириб-чиқишдаги ҳозирги ҳолат нафақат фуқароларимиз учун, шунингдек юртимизга ташриф буюраётган туристлар учун ҳам ноқулайликлар келтириб чиқармоқда.
Муаллиф: SATLIKOV NASRULLA XAJIBAYEVICH 5926
  • 28 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Аёллар ва эркаклар учун никоҳ ёшини бир хил этиб (18 ёш) белгилаш лозим
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 15-моддасида: “Никоҳ ёши эркаклар учун 18 ёш, аёллар учун 17 ёш этиб белгиланади. Узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин”, эканлиги тўғрисидаги норма белгилаб қўйилган. Жисмоний ва психологик жиҳатдан 16 ёки 17 ёш она бўла олиш учун зарур ривожланишнинг такомилига етмаган давр ҳисобланишини инобатга олган ҳолда айтиш мумкинки, оила қонунчилигимизда аёллар учун белгиланган никоҳ ёши бугунги кун талаблари нуқтаи назаридан такомиллаштирилиши лозим. Оила кодексимизда белгиланган никоҳ ёши бошқа ...
Муаллиф: OBIDOV ABRORXON ABDULLO O‘G‘LI 6047
  • 43 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
×
Портал харитаси