Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Аёллар ва эркаклар учун никоҳ ёшини бир хил этиб (18 ёш) белгилаш лозим
  • Йўналиш:Қонунчилик
  • Сана:2018-04-20 15:38:21
  • Муаллиф:OBIDOV ABRORXON ABDULLO O‘G‘LI
Жамоавий мурожаат матни
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 15-моддасида: “Никоҳ ёши эркаклар учун 18 ёш, аёллар учун 17 ёш этиб белгиланади. Узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин”, эканлиги тўғрисидаги норма белгилаб қўйилган. Жисмоний ва психологик жиҳатдан 16 ёки 17 ёш она бўла олиш учун зарур ривожланишнинг такомилига етмаган давр ҳисобланишини инобатга олган ҳолда айтиш мумкинки, оила қонунчилигимизда аёллар учун белгиланган никоҳ ёши бугунги кун талаблари нуқтаи назаридан такомиллаштирилиши лозим. Оила кодексимизда белгиланган никоҳ ёши бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган ёшга доир қоидаларга нисбатан коллизияга киришаётганлигини кўришимиз мумкин. Негаки, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасида “18 ёшга тўлгунга қадар бўлган шахсларнинг барчаси бола ҳисобланади”, деган қоида белгиланган. Бундан маълум бўладики, миллий қонунчилигимизнинг ўзида белгиланган нормалар қизлар орасида тез-тез кузатиладиган мажбурий, эрта никоҳларнинг асл келиб чиқиш омили эканлигига ишора қилади. Қайд этиш лозимки, кўплаб хорижий давлатларда никоҳ ёши йигит ва қиз учун бир хил яъни 18 ёш этиб белгиланган.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларга ва илғор хорижий давлатларнинг ижобий тажрибасига таянган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексида аёллар ва эркаклар учун никоҳ ёшини 18 ёш этиб белгилаш таклиф этилади.
6026
Изоҳлар (43)
SAYDAXMEDOV SAIDISLOMXON AKBARXON O‘G‘LI
Мен ЎЗХДП аъзосиман менимча қизларнинг турмушга чиқиш ёши ўзининг саломатлиги хамда она бўлиш бахтига тайёрлик даражасига қараб берилса тўғри бўлади, айримларнинг фикрича балоғатга етди она бўлаверади деган ғоя юради бу нотоғри эмасми қизларнинг она бўлиши мумкин дегани тажриба бор дегани эмас, йигитларнинг ота бўлиши мумкин дегани тажриба бор дегани эмас. қизларни 22 ёш йигитларни 25 ёш қилиш лозим.
19 Июль 2018, 11:58
ASILOV ASILXO‘JA SAYFIDDIN O‘G‘LI
Кулида имкониятлари кам булган тегишли хунари молиявий тулов кобиляти булмаган ёшни уйлантиришга еки турмушга чикишига не хожат.
8 Июль 2018, 14:12
ERGASHEVA BARNO NUSRATILLA QIZI
Мен O'zLiDeP Боёвут туман Кенгаши аъзосиман. Никоҳ ёшини "балоғатга етган кундан мумкин" деб ҳисоблаш керак.
30 Июнь 2018, 07:53
AYTEKOVA ZIUAR SADIKBAYEVNA
мен хам шу фикрдаман.Эрта турмуш куришнинг сабабидан ажримлар келиб чикмокда.Бу таклиф жудаям уринли деб хисоблайман
28 Июнь 2018, 22:08
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Ажрашишлар сони эрта турмуш қуришга боғлиқмас. Масалан мен 30 ёшимда уйланиб, 4 ойда ажрашиб кетганман. Дўстим ва аёли 17 ёшида уйланиб, 27 йилдан буён бахтли яшашяпти! Наоборот, кеч уйланганлар тез ажрашишади, чунки улар ноиложликдан, танлов озлигидан, борига барака уйланишади ва характерлари тўғри келмаганлиги сабабли узоқ яшамай, тезда ажрашишади. Сизнинг таъқиқингиз сабабли қиз бола турмушга чиқишга кеч қолиб, эрта аёллар касаллигига учраса жавоб беришга тайёрмисиз? Сиз маслаҳат беринг! Нима тўғрилигини аввало унинг ўзи ва ўстирган ота-онаси ҳал қилсин.
24 Июнь 2018, 12:20

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси