Овозлар етарли эмас
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 76-моддасида: “Акциядорларининг сони беш юздан ортиқ бўлган жамият учун жамият кузатув кенгашининг сон таркиби етти аъзодан кам бўлиши, акциядорлари сони бир мингдан ортиқ бўлган жамият учун эса тўққиз аъзодан кам бўлиши мумкин эмаслиги” белгиланган. Республикамизда кўплаб акциядорлик жамиятларида 1000 ортиқ акциядор мавжуд бўлиб, уларнинг катта қисми жуда оз миқдорда акцияга эга. Лекин улар сон жиҳатдан кўпчиликни ташкил қилади. Ушбу акциядорларнинг катта қисмини вафот этган инсонлар, ёпилган корхона ва ташкилотлар ташкил қилмоқда. Кўпчилик акциядорлар оз суммадаги ўз акцияларини мерос сифатида ...
Муаллиф: ABDULAXATOV RAVSHANBEK VOXIDJONOVICH 2935
  • 4 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида трамвай транспортини ташкил қилиш ҳақида
Бизнинг Гулистон шаҳрида жамоат транспорти талабга жавоб бермайди. Ҳозирда Гулистон шаҳрида мавжуд ягона жамоат транспорти бу — автобуслар. Автобуслар орқали йўловчи ташиш тизими анча эскирган. Масалан, автобуслар қатнови орасидаги кутиш вақти белгиланган, аммо назорат қиладиган ташкилот бир неча йиллардан бери сусткашликка йўл қўяётгани ва бекатлар умуман ишламаётгани салбий ҳолатларни юзага келтирмоқда. Жамоат транспортини ривожлантириш учун жамоат транспорти турларини кўпайтириш, трамвай транспорти тизимини яратишни таклиф қиламиз. Бунинг учун Гулистон шаҳридаги мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш зарур.
Муаллиф: QODIROV TIMURBEK ODIL O‘G‘LI 3123
  • 5 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахсларнинг давлат сайтларидан мустақил фойдаланишига имконият яратиш ҳақида
My2.gov.uz, soliq.uz ва бошқа давлат сайтларида кўриш бўйича биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар CAPTCHA (компьютер ва одамни ажратувчи дастурга киритувчи маълумот)ни бировнинг ёрдамида киритишига тўғри келмоқда. Кўриш бўйича биринчи гуруҳ ногирони компьютерлардан гапирувчи дастурлар орқали фақат клавиатура орқали фойдаланади. CAPTCHAга эса клавиатура орқали бориш мумкин эмас.
Муаллиф: DOSSHANOV ABATBAY OTEPBERGENOVICH 2922
  • 1 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
“Энг фаол газетхон” Республика танловини ўтказиш ҳақида
“Энг фаол газетхон” танлови ўтказилишини таклиф этамиз. Бу ғоя “Ёш китобхон” танловининг саралаш босқичларини кузатиш асносида туғилди. “Энг фаол газетхон” танловининг қамрови кенг. Мазкур танловни ташкил этишдан мақсад - одамларни газета ўқишга қайтариш, фаол газетхонларни рағбатлантириш, халқ маънавиятини юксалтириш, газеталар умрини сақлаб қолиш ва узайтиришдир. Танлов Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Журналистлар ижодий уюшмаси томонидан ташкил этилади.
Муаллиф: JURAYEV ORIFJON JAMOLIDDINOVICH 2722
  • 2 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Андижон шаҳрида трамвай линиясини қуриш ҳақида
Бизга маълумки, Андижон вилоятининг ўзида кўп мингли енгил автотранспорт воситалари йўловчиларга хизмат қилмоқда. Ўз ўзидан, енгил автотранспорт воситаларининг тўқнашувлари кўп кузатилмоқда. Натижада, бир йилда юзлаб инсонлар тан жароҳати олмоқда ёки ҳалок бўлади. Бунинг олдини олиш мақсадида Андижон шаҳрида трамвай қатнови йўлга қўйилса, талабалар, ишчи ходимларнинг узоғи янада яқин бўлган, уларнинг ўз манзилларига хавфсиз етиб олишлари учун имконият яратилган бўлар эди.
Муаллиф: SAYDAXMEDOV SAIDISLOMXON AKBARXON O‘G‘LI 3078
  • 18 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Маҳалла фуқаролар йиғинлари учун ягона интернет платформа - портал яратиш ҳақида
Ҳозирда маҳалла фуқаролар йиғинлари орқали кўрсатиладиган хизматлар - маълумотномалар бериш, тавсияномалар бериш, маҳалла учун долзарб муаммоларни фуқаролар орасида муҳокама қилиш ва бошқа хизматлар кўрсатишда маълум қийинчиликлар мавжуд. Чунки ҳамманинг ҳам мажлисларда қатнашишга вақтлари йўқ. Шунингдек, маълумотномалар ва тавсияномалар олишда ортиқча вақт кетиши ва таъмагирлик ҳолатлари учраб туради. Шу сабабли республикамиздаги барча маҳалла йиғинлари учун ягона интерактив интернет платформа яратиш ва бунда ҳар бир маҳалла бу платформа-порталда ўз саҳифасини яратиш имконияти бўлиши лозим. Бу платформа-сайтда маҳаллалар маълумотномаларни электрон тарзда кўрсатиши, эълонлар бериши, сайловлар ва интерактив муҳокамалар ўтказиши (мобил версияси орқали), ...
Муаллиф: EMINOV ILXAM MAXAMMADOVICH 3160
  • 18 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Транспорт кодексини ишлаб чиқиш зарурати ҳақида
Бугунги кунда транспорт соҳасини тартибга солишга оид 700 дан ортиқ норматив-ҳуқукий ҳужжатлар мавжуд. Ушбу ҳужжатларни жамлаб, ягона транспорт кодексини ишлаб чиқишни таклиф қиламан. Транспорт кодекси ишлаб чиқилса, ушбу соҳани тартибга солиш осонлашади.
Муаллиф: SIRGABAYEV SALAMAT BAZARBAYEVICH 2784
  • 1 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Тадбиркорлик субъектларининг электр энергияси, ичимлик суви ва газ сарфи учун ҳисоботларини электрон тартибда бериш хизматини ишга тушириш ҳақида
Тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланилган электр энергияси, ичимлик суви ва газ учун топшириладиган ойлик ҳисоботни интернет орқали, электрон рақамли имзо ёрдамида, интерактив хизматдан фойдаланган ҳолда юбориш, шунингдек, счёт фактура ҳамда солиштирма далолатномаларни интерактив хизмат орқали олишни йўлга қўйишни таклиф этаман. Ушбу амалиёт йўлга қўйилиши тадбиркорлик субъектларининг анчагина вақтини тежайди ҳамда ортиқча харажатларга чек қўяди.
Муаллиф: QAHOROV MUSTAFO CHORIYEVICH 3058
  • 8 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Об усилении ответственности за непропуск пешехода
Человеческая жизнь является самой важной ценностью, которую необходимо оберегать. Несмотря на это, на дорогах продолжают гибнуть люди. Одним из наиболее часто встречаемых нарушений правил дорожного движения, которое мы можем наблюдать в повседневной жизни – является пренебрежение водителями соблюдения правил проезда пешеходных переходов в частности не снижение ими скорости и непропуск пешеходов, переходящих проезжую часть. В связи с этим, предлагается усилить ответственность за данное правонарушение, установив наказание за первое нарушение в размере не менее 5 МРЗП, за повторное в течение года 10 МРЗП, а за совершение более двух подобных нарушений ...
Муаллиф: VOXIDOV AKBAR MUBINOVICH 2826
  • 6 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Автотураргоҳлар иш фаолиятини такомиллаштириш ҳақида
Бозорлар ҳудуди ёки ён-атрофидаги автотураргоҳлардаги нарх-навони белгилаш ҳамда улардаги жавобгарликни қайта кўриб чиқиш керак. Масалан, Навоий шаҳридаги бозорлардаги автотураргоҳларда нарх 1500 сўм этиб белгиланган. Менимча бу кўп ва бу ҳолат республикамизнинг барча жойларида ҳам учраши табиий ҳол. Мисол учун, мен шахсий автомашинам билан автотураргоҳга кириб оиламни қолдириб, 10 дақиқа ҳам турмасдан чиқиб кетдим. Менимча бу суммани соатга бўлиб чиқиш керак. Дейлик, бир соати аниқ бир сумма. Ундан ташқари, автотураргоҳда “Автотураргоҳ маъмурияти автомашина ҳамда ундаги жиҳозлар учун жавобгар эмас” деб ёзилган ёзувни кўрамиз. Унда биз, фуқаролар нима учун уларга ...
Муаллиф: SHONIYAZOV RAVSHAN FAYZULLAYEVICH 3493
  • 2 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Увеличение штрафов за выброшенный на улице мусор
Облик городов и сел, природа и заповедники Узбекистана страдают от того, что наши сограждане часто бросают мусор в неустановленных местах. Таким образом во дворах часто возникают стихийные свалки, что вызывает обоснованное негодование у людей, страдает не только внешний облик, но и санитарно-гигиеническая ситуация. Предусмотренные законом штрафы за выбрасывание мусора в неположенном месте не эффективны из-за их ничтожного размера. Мировая практика отлично доказала эффективность системы высоких штрафов и простоты оформления протокола. Во многих странах, лидирующих по чистоте улиц штраф за выбрасывание мусора в неположенном месте весьма значительный (США, Австрия, Великобритания, ...
Муаллиф: KUDRYAVSEV ANTON NIKOLAYEVICH 6959
  • 9 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
За своевременную уплату штрафов нарушителям ПДД - скидка 50%
Опираясь на зарубежную практику взимания штрафов за нарушения ПДД предлагаю внести изменения в Кодекс Республики Узбекистан об административной ответственности о предоставлении возможности оплатить штрафы с 50-процентной скидкой. Механизм будет следующий: скидка действует в течение 20 дней со дня вынесения постановления о наложении административного штрафа в течение этого срока водитель оплачивает 50% от суммы штрафа. По истечение 20 дней придется оплатить штраф полностью. Важно: оплата половины штрафа в СБДД может быть осуществлена до полуночи 20-го дня. Все нарушители, которым будет выписано постановление инспектором или камерой видео фиксации, получат квитанцию с ...
Муаллиф: SAMIGJANOV ERGASH RAFIKDJANOVICH 5532
  • 9 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш ва янада такомиллаштириш масаласи
Бугунги кунда халқ таълими тизими тубдан ислоҳ қилинмоқда. Лекин, ушбу соҳанинг ривожланишида бир қанча муаммолар мавжуд. Халқ таълими тизими дастури ва сифати олий ўқув юртларига киришга жавоб бермайди. Шу сабабли репетиторларга мурожаат қилишга тўғри келади. Лекин, репетиторга боришга ҳамманинг ҳам қурби етмайди.
Муаллиф: NURIMBETOV TIMUR UZAKBERGENOVICH 4435
  • 19 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Тошкент метро бекатлари ва бошқа жамоат жойларида умумий ҳожатхоналарни ташкил қилиш ҳақида
Бугунги кунда пойтахтимиз аҳолиси кўпайиб бораётганини ҳисобга олиб, улар учун қулай шарт-шароитлар яратишга катта эътибор қаратилмоқда. Бироқ жамоат жойларида умумий ҳожатхоналарни ташкил қилишга етарлича эътибор қаратилмаяпти. Замонавий талабларга жавоб берадиган ҳожатхоналар барпо қилиш нафақат халқимиз учун, балки юртимизга ташриф буюраётган меҳмонларимиз учун ҳам қулайлик яратади. Ёши улуғ кишилар, болалар ва беморлар бу борада зарурат туғилганда анчагина ноқулай аҳволда қолишади. Оддий хожатхоналар билан бирга хорижий давлатларга ўхшаб чақалоқларни йўргаклаш хоналари, имконияти чекланган кишилар учун махсус ҳожатхоналар барпо этилса, нур устига аъло нур бўлар эди.
Муаллиф: DUSTOV JAVXAR RAVSHANOVICH 5145
  • 6 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Автомобилларни олди-сотди шартномаларини нотариусда расмийлаштиришни янада соддалаштириш ҳақида
Ҳозирги кунда фуқаролар янги бўлмаган автомобилларни сотишда ва харид қилишда мажбурий равишда нотариусларга боришга мажбур бўлишмоқда. Ҳаммага маълумки, бугунги кунда мавжуд нотариал идоралар камлиги сабабли, олди-сотди шартномаларни расмийлаштириш кўп вақтни олмоқда. Янги бўлмаган автомобилларнинг олди-сотди шартномаларини расмийлаштириш ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимида рўйхатга олишдаги тўловлар қимматдир. Шу сабабли автомобилларни олди-сотди шартномаларини нотариусда расмийлаштиришни бекор қилиш лозим. Дунёнинг кўпгина давлатларида автомобилларни олди-сотди ва рўйхатга қўйиш жараёнлари соддалаштирилган. Масалан, янги бўлмаган автомобилларни сотишда фуқаролар ўзаро олди-сотди шартномасини тузиб имзолашади. Шундан сўнг, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимида харид қилинган автомобилни рўйхатга қўйишади. Бундан ...
Муаллиф: ISKANDAROV SAMANDAR ISKANDAR O‘G‘LI 4045
  • 7 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
МФЙ раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисига ойлик маош тайинлаш ҳақида
Ёшларни маънавий баркамол этиб тарбиялаш, уларни турли зарарли оқимлар ва ёт ғоялар таъсиридан асраш масаласига катта эътибор қаратилмоқда. Ёшлар куни белгиланишининг ўзи ҳам ёшларга эътибор ва қўллаб-қувватлаш, уларга кенг имкониятлар яратилганидан далолатдир. Ўсиб келаётган авлодга эътиборни бугун аввало оилада, маҳаллада кучайтиришимиз ва уларга зарур шароитларни яратишимиз учун барчамиз ўзимизда катта масъулиятни ҳис қилмоғимиз лозим.
Муаллиф: NASIROVA SHAIRA NARMURADOVNA 3305
  • 2 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари тизимини соддалаштириш ҳақида
Якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкалари, яъни мажбурий тўловлар тизимида камчиликлар мавжуд. Чунки ҳозирда ЯТТ ва бошқа юридик бўлмасдан фаолият юритувчилардан ҳар ойлик патент (қатъий белгиланган солиқ) олинади. Патент ставкалари катта шаҳар, шаҳарчалар ва туман, қишлоқ бўйлаб турлича қилинган бўлса-да, тадбиркорнинг иқтисодий фаолиятдан оладиган фойдаси шаҳар, қишлоқнинг ўзида ҳам, турли жойда турлича бўлади. Ҳатто бозор ичида ҳам, тадбиркор дўконининг жойлашган ўрнига қараб, савдодан фойдаси турлича бўлади. Масалан, бозор эшиги олдида турган тадбиркор патент пулини ярим кунда ишлаб топса, дўкони бозорнинг охирида жойлашган тадбиркор ярим ойлик фаолиятидан патент ...
Муаллиф: RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH 4532
  • 22 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Ходимга биринчи марта интизомий жазо қўлланилмасдан олдин расмий равишда огоҳлантиришни бериш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 181-моддасини қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдириш таклиф этамиз: “Агар ходим биринчи марта интизомий жазо қўллаш мумкин бўлган кичик қоидабузарлик содир этса, унга интизомий жазо эмас, балки иш берувчининг буйруғи асосида огоҳлантириш берилади. Қўпол қоидабузарликлар бундан мустасно”. Ушбу таклиф биринчи марта кичик қоидабузарлик содир қилган ходимларга интизомий жазо қўлламасдан, уларга огоҳлантириш бериш йўли билан тузатиш, ходимларни қўллаб-қувватлаш мақсадида таклиф қилинмоқда.
Муаллиф: SIRGABAYEV SALAMAT BAZARBAYEVICH 3016
  • 5 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
О служебных командировках в пределах Республики Узбекистан
За период с 2003 года положения Инструкции «Об утверждении инструкции о служебных командировках в пределах Республики Узбекистан» значительно устарели и не отвечают требованиям сегодняшнего дня. Командированному работнику возмещаются расходы по найму жилого помещения, проезду к месту командировки и обратно к месту постоянной работы, а также выплачиваются суточные. Расходы по найму жилого помещения в месте командировки возмещаются командированному работнику со дня прибытия и по день выезда по фактическим затратам (за исключением номеров-люкс) при наличии подтверждающих документов. Однако, гостиницы могут быть заняты, и работник будет вынужден пойти на частную квартиру, при этом, ...
Муаллиф: XARUNXODJAYEV SULTAN ZAIDOVICH 3797
  • 4 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
О выравнивании размеров начисления пенсий всем категориям работающих пенсионеров
От лица всех работающих пенсионеров. Когда будут выплачивать полностью пенсию работающим пенсионерам? В своё время мы отработали и отдали свой гражданский долг нашей стране. И оформили заработанную пенсию. Однако продолжаем работать так как с учётом нынешних цен на пенсию не проживешь, а с нас удерживают 50%. Когда другим категориям работающих пенсионеров выплачивают 100%. К примеру, я работаю и перечисляю во ВПФ больше чем получаю пенсию из расчета 50%. Значит если бы я не работал, то получал бы из ВПФ 100%. Работающий пенсионер частично, таким образом, своим заработком покрывает расходы ...
Муаллиф: KOSENKO SERGEY YUREVICH 2869
  • 1 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
×
Портал харитаси