“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси самолётларини юртимизнинг буюк сиймолари исмлари билан номлаш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
“Ўзбeкистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг халқаро рейсларда парвоз қиладиган самолётларини буюк сиймоларимиз исмлари билан номлашни таклиф қиламан. Масалан, Амир Темур, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Муҳаммад Юсуф ва бошқалар.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Самолётларнинг бундай номланиши йўловчилар ва хорижлик сайёҳларда юртимизга бўлган қизиқишни янада орттиради.
420
Изоҳлар (9)
KOMILOV QOBILJON XUDOYBERDIYEVICH
Самолёт ичида хизмат кўрсатишни эса "Кореа эйр" дан ўрганиш керак, менимча. Шундагина сайёҳлар оқими ортиши мумкин. Шунчаки буюк шахслар номини самоётга ёзиб қўйиш билан уларни жалб қилиб бўлмайди.
16 Ноябрь 2018, 19:50
KOMILOV QOBILJON XUDOYBERDIYEVICH
Яқинда хизмат сафари билан Жанубий Корея ва Сингапур Республикасида бўлдим. Рости, биринчи марта авиация хизматидан фойдаландим. Сеул ва Сингапурдаги аэропортлар олдида бизники юмшоқ қилиб айтганда қишлоқдаги дала уйдай экан. Самолётларга бунақа ном қўйгунча, аэропортимизни қайта қуриш керак менимча. Аэропортимиз халқаро мақомига эга ва раҳматли Биринчи Президентимиз номи билан номланган бўлса-да, хорижий аэропортлар олдида жуда хароб кўринар экан.
16 Ноябрь 2018, 19:48
RAHMANOV RAHIM ABDUG‘ANIYEVICH
Аввало миллий компания ҳаво ланерларини ёнида пастга ёзилган Ўзбекистон сўзини баландга ёзиш керак. ЙЎловчиларни чиқиш ва тушуришга мулжалланган қурулмаси ўрнатилганда "Ўзбекистон" ёзуви пастга тушуб қолади. МАК шу масалада Ўзбекистон сўзини чиройлик қилиб ёзиши керак, ёки Ўзбекистоннинг миллий анъаналари ёки ҳунармандчилик намуналаридан андоза олиб, буяш керак. Буюк сиймонларни номини ёзиб қуйгани билан МАКнинг обруси ошмайди. Самолёт ҳеч қачон мамлакат брендига айланмайди. Самолёт шу мамлакатни қадриятларини намойиш қилса ҳорижликларда яхши тассурот қолади менимча.
3 Ноябрь 2018, 15:14
ZOIROV NOZIM BAXODIR O‘G‘LI
Мақсад нима бунақа беъмани иш билан шуғулланишдан? Авваламбор бунақа улуғ сиймолар айнан Ўзбекистон дб номланган давлат борлигинию, ва шу давлат келиб чиқиши шу улуғ алломаларга бориб тақалишини, фол очиб билмаса кере. Олдин Ўзбекистон бу ер юзида борлигини билдириб қўйиш кере.
15 Октябрь 2018, 16:42
XODJIBAYEV SHERZOD XAMIDULLAYEVICH
Бу нарсани иктисодий еки ижтммоий фойдаси, ахамияти йукку
30 Сентябрь 2018, 00:06

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 10 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг