Овозлар етарли эмас
Бекобод шаҳрида Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ёки Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг филиалини ташкил қилиш ҳақида
Бекобод шаҳри - Тошкент вилоятининг энг чекка ҳудудларидан бири бўлиб, вилоят бўйича юқори иқтисодий салоҳиятга эга. Бекобод шаҳрида Марказий Осиёдаги ягона қора металлургия заводи ва комбинатлар мавжуд. Шаҳар яқинида Фарҳод ГЭС жойлашган. Ҳозирда “Ўзбекистон металлургия комбинати”да ферроқотишмалар ишлаб чиқарилмоқда. Бугунги кунда ушбу завод Жанубий Корея, Германия, Россия ва МДҲнинг кўплаб давлатлари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бу эса ўз-ўзидан ёш кадрларга бўлган эҳтиёжни юзага келтирмоқда. Бундан ташқари, бугунги кунда шаҳарда 93 мингдан ортиқ, Бекобод туманида эса 162 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Бу рақамлар Бекобод тумани билан ҳисоблаганда янада ...
Муаллиф: TOJIBOYEV RASHID SOBIR O‘G‘LI 7945
  • 23 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Генетик модификацияланган маҳсулотларни тартибга солиш ҳақида
Сўнгги пайтларда дунёнинг кўпгина мамлакатлари озиқ-овқат дўконларида генетик модификацияланган организм (ГМО)лар мавжуд маҳсулотларнинг тури ва сони ортди. ГМО - бу ирсият муҳандислиги (генинженерия) усули билан генотипи ўзгартирилган организмни англатади. Одатда ГМО - ўсимликлар ва ҳайвонлардан катта афзалликларга эга бўлган маҳсулотни олиш, яъни маҳсулотнинг таннархини пасайтириш, ҳосилдорлигини кескин кўпайтириш ва сақлаш муддатини узайтириш, зараркунандаларга чидамлилигини ошириш мақсадида ишлаб чиқарилади. Ҳозирги кунда генетик жиҳатдан ўзгартирилган озиқ-овқат маҳсулотларининг аксарияти соя, картошка, жўхори, буғдой ва бошқа маҳсулотлар ҳисобланади. Бир қарашда, биотехнология саноати ривожланиши ва генетик ўзгартирилган маҳсулотларни уруғлар ва махсус кимёвий моддалар ёрдамида ...
Муаллиф: YORMUXAMEDOV ULUG‘BEK NIGMATULLAYEVICH 4118
  • 8 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Коммунал хизматлар учун тўловларни тўлиқ электрон шаклга ўтказиш ҳақида
Жисмоний шахслар газ, сув, электр токи, иссиқлик таъминоти тизими учун тўловларни амалга оширишда шахсий ҳисоб рақами (лицевой счёт)даги пуллари кўринмай қолиши ёки бошқа ҳисоб рақамига ўтиб қолиши каби ҳолатларга тез-тез дуч келишади. Бу тизимни электрон ахборот тизимига интеграциялаш зарур. Истеъмолчи ҳисоблагич кўрсаткичи, қарзи, қанча олдиндан тўланганлиги ҳақида маълумотларни билиши ҳамда тизимдан масофадан фойдалана олиши лозим.
Муаллиф: ISOMIDDINOV SARVARBEK SULTONMUROD O‘G‘LI 3939
  • 5 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Кадастр йиғмажилди йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келганда нусха олишни соддалаштириш ҳақида
Ҳозирги вақтда электрон давлат хизматларидан фойдаланиш аҳолига жуда кўплаб қулайликлар яратмоқда. Эндиликда бу хизматларни кадастр соҳасига ҳам жорий этиш зарур деб ўйлайман. Чунки, кадастр хизматларидан фойдаланишда кўплаб оворагарчиликлар мавжуд бўлиб, уларни бартараф этиш учун замонавий чораларни қўллаш керак.
Муаллиф: IBRAGIMOV AZAMAT DAVLETBAYEVICH 4629
  • 12 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Маҳаллаларда конструкторлик бюроларини ташкил қилиш ҳақида
Мамлакат иқтисодиётини кашфиётчилар, конструкторлар ва инженер-муҳандислар юксакларга кўтаришига дунё тажрибасидан гувоҳ бўлмоқдамиз! Япония, Жанубий Корея, Хитой Халқ Республикаси каби давлатларнинг саноат ва ишлаб чиқаришда қўлга киритган ютуқларини ўрганган ҳолда, юртимизда конструкторлик бюроларининг фаолиятини йўлга қўйиш лозим деб ҳисоблаймиз. Жойларда конструкторлик бюроларига талаб жуда юқори. Конструктор бирор-бир лойиҳасини синовдан ўтказиши учун унга зарур шароит яратишимиз лозим. Ҳар бир маҳалладан ерни тадбиркорга имтиёзли равишда ажратиб бериш керак. Тадбиркор ажратилган ерга замонавий талаблар асосида 3 қаватли бино қуриб, 1 ва 2-қаватларида ўзи истаган тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиши, 3-қаватни эса конструкторлик бюроси учун ажратиши кўзда ...
Муаллиф: XOJIYEV DILSHOD XUDOYBERDIYEVICH 3508
  • 0 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида
Ҳаммамизга маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига асосан мурожаатларни кўриб чиқиш муддати келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ёки текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши белгиланган. Жуда кўп ҳолларда мурожаатларга жавоблар, қандай таснифда бўлишидан қатъий назар, “максимал” - 15 ёки 30 кунга чўзилиб кетяпти. Масалан, Навоий шаҳар ҳокимлигига арзонлаштирилган уй олиш учун рўйхатга олишларини сўраб йўллаган мурожаатимга роппа-роса 30 кунда жавоб хати олдим. Жавоб хати “арзонлаштирилган уйларга рўйхатга олиш тўхтатилди” деган қисқа мазмунда ...
Муаллиф: SULTANOV OYBEK ASATOVICH 5209
  • 15 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Архив ҳужжатлари бўйича хизмат кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш ҳақида
Бугунги кунда архив ҳужжатлари билан ишлашда тизимли муаммолар мавжуд. Хусусан, йўқолган ҳужжатларни қайта тиклаш, нафақага чиқишда талаб қилинган ҳужжатларни йиғиш, таълим муассасаларида ўқиганлик бўйича ҳужжатларни тиклаш (диплом, дипломга илова ва шаҳодатномаларни дубликат қилиш) учун кўп вақт талаб этилади. Масалан, Хоразм вилоятидан диплом дубликатини олиш учун Тошкентга 2 марта келиб кетиш анчагина харажатларга сабаб бўлиши ҳаммага бирдек аён.
Муаллиф: XOJIYEV TUNIS NURKOSIMOVICH 3699
  • 5 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Лейкоз (оқ қон) касаллигига чалинган болаларга ёрдам берувчи хайрия фондини яратиш ҳақида
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда лейкоз (оқ қон) касаллигига чалинган беморлар сони ортиб бормоқда, афсуски, даволашда ишлатиладиган дори-дармонлар қиммат, деярли барча дорилар чет давлатлардан олиб келинади.
Муаллиф: XOLMURADOV ELMUROD DILMURODOVICH 4335
  • 8 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Вилоятлараро йўллардаги бетон тўсиқларнинг баландлигини ошириш ҳақида
Бугун юртимиз йўллари кундан-кунга яхшиланиб, янгиланиб, уларнинг хавфсизлигига катта эътибор бериляпти. Бу жуда яхши. Лекин ҳали соҳада қилиниши керак бўлган ишлар ҳам талайгина. Мисол учун, кечки вақтда вилоятлараро йўлларда бетон тўсиқларнинг пастлиги сабабли қарама-қарши томондан келаётган транспорт воситасининг чироқлари кўзни қамаштириб, турли автоҳалокатларга сабаб бўлмоқда.
Муаллиф: BAHRONOV UMIDJON SHAROF O‘G‘LI 4150
  • 18 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Бозорлар ва супермаркетлар олдидаги авторураргоҳларни бепул қилиб қўйиш ҳақида
Кўплаб давлатларда бозорлар ва супермаркетлар олдидаги автотураргоҳлар бепул. Бизда эса деярли барча бозор ва супермаркетлар олдидаги автотураргоҳлар пулли қилиб қўйилган. Айрим жойларда кўп қаватли турар-жой бинолари тагида ҳам пуллик автотураргоҳлар ташкил этилган. Бунга мисол, Навоий шаҳар Марказий деҳқон бозори олдидаги кўп қаватли турар жой биносининг тагида пулли автотураргоҳ пайдо бўлган. Автотураргоҳлар фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш керак.
Муаллиф: FAYZIYEVA DILBAR ASATILLOYEVNA 5060
  • 16 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Ўсимликларни ҳимоя қилиш кунини белгилаш ҳақида
Ҳар йили қанчадан-қанча ўсимликлар, дов-дарахтлар ҳар хил касалликлардан ва инсонларнинг аралашувидан нобуд бўлиб кетяпти. Бу аҳвол давом этаверса, барча ўсимликлар йўқолиб кетиши эҳтимоли бор. Табиатга етказилаётган зарарни бугун барчамиз турли қум бўронлари, табиий офатлар содир бўлаётганлигида ҳам кўришимиз мумкин. Менинг ўйлашимча ўсимликларни асраш ҳар биримизнинг вазифамиздир.
Муаллиф: RAXIMOV MAXKAMJON INOYATULLOYEVICH 3499
  • 0 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Тошкент шаҳри автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ҳақида
Кундан кунга Тошкент шаҳрида транспорт воситалари, автомобиллар кўпайиб, бунда ҳар бир йўл ҳаракати қатнашчиларидан диққат-эътибор талаб этилади. Ҳозирги кунда барча чоррахаларда турли реклама устунлари кўпайиб кетган. Бу реклама устунларининг ўрнатилиши йўл ҳаракати хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ҳайдовчилар ва пиёда йўловчилар реклама эълонларига эмас, балки светофор ва йўл белгиларига эътибор бериши зарур деб ҳисоблаймиз. Мисол учун, Тошкент шаҳрининг айрим чоррахаларида 10-12 та реклама устунлари ўрнатилган ва бу чоррахаларда йўл белгиларини ва светофорни қидириб топиш қийин бўлиб, авариявий ҳолатларга ҳам сабаб бўлмоқда.
Муаллиф: RIXSILLAYEV FAYZULLO ZIKIROVICH 3756
  • 5 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Жамиятда фоҳишабозликка қарши қатъий чоралар кўриш ҳақида
Бугунги кунда барча соҳаларда янги қонун ва қарорлар қабул қилинмоқда ва бу ўзининг самарасини кўрсатмоқда. Менинг фикримча, жамиятда фоҳишаликни ва шунга тенглаштирилувчи бузуқлик ҳолатларини камайтириш учун фақатгина фоҳишаларга ёки ушбу шароитни яратиб бераётган шахсларга жазо берилиши етарли эмас, балки шунда бевосита иштирок этган эркак ёки эркаклар учун ҳам маъмурий, жиноий жазо чоралари қўлланилсин, тегишли чоралар кўрилсин.
Муаллиф: DADAMATOV MEXRIDDIN TABITDINOVICH 7669
  • 33 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Об обязательной установке локально-вентиляционной системы в государственных и частных учреждениях
Лето в нашей стране очень жаркое. В летнее время у нас на работе всегда работает кондиционер. Кондиционер потребляет очень много электроэнергии и поэтому общее напряжение тока в сети мгновенно падает. От перепада напряжения тока в электросети портятся бытовые приборы и компьютерная техника, а также быстро расходуется лимит на электроэнергию. От этого больше вреда чем пользы.
Муаллиф: XUDAYBERGENOV ALISHER ORINBAYEVICH 3395
  • 0 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Йўл бўйида жойлашган мактаблар ва бошқа турдаги таълим муассасалари олдига тезликни чекловчи йўл белгиларини мажбурий ўрнатиш ҳақида
Шаҳар жойларда мактаблар олдида светофор, пиёдалар йўлаклари мавжуд, лекин айрим йўл бўйида жойлашган мактаб, боғчалар олдида бунақа шароитлар йўқ. Шундан келиб чиқиб, олдида ёки яқин масофада светофор бўлмаган мактаблар ва боғчалар олдига автомашиналарнинг тезлигини камайтирувчи 50 ва 30 йўл белгиларини ўрнатишни таклиф этаман. Сабаби болалар бир-бирини қувлаши, йўлдан югуриб ўтиши ҳолатларини кўп кузатганман. 70 ёки 100 тезликда келаётган ҳайдовчининг бирданига тўхташ имкони йўқ, бир амаллаб тўхтаганда ҳам орқасида келаётган бошқа ҳайдовчи уриб юборган ҳолатлари кўп учрамоқда.
Муаллиф: XALBAYEV SANJARBEK ALLABERGANOVICH 3919
  • 8 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Хорижий тилларни ўргатувчи махсус телеканални ташкил этиш ҳақида
Ҳозирги кунга келиб давлатимизда хорижий тилларни ўқитиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Менинг таклифим, хорижий тилларни ўргатишга ихтисослаштирилган махсус телеканални ишга тушириш керак. Чунки, хорижий тиллар, биринчи навбатда инглиз тилини ўрганишга бўлган қизиқиш жуда юқори. Канал очиладиган тақдирда, машҳур хорижлик профессор-ўқитувчиларнинг маърузалари, инглиз тили ва бошқа фанлардан видеодарслар, кинофильмлар (subtitles), мусиқалар (lyric), ҳар хил турдаги кўнгилочар кўрсатувлар, ўзбек ва жаҳон адабиёти классикаларининг инглизча талқини, халқаро таълим дастурлари, инновациялар ва илм-фан ютуқлари ҳақида маълумотлар телеканал дастурларидан ўрин олади. Аввалига мазкур телеканални онлайн канал шаклида очиш ҳам мумкин, кейинчалик рақамли телевидиние тарзида ...
Муаллиф: YARASHOV DILMUROD O‘KTAM O‘G‘LI 4418
  • 5 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Кўп қаватли уйларнинг совуқ сув таъминоти тармоғига тозаловчи фильтрлар қўйиш ҳақида
Шаҳарларда сув таъминотини тезкорлик билан яхшилаш зарур. Жумладан, Тошкент шаҳридаги ичимлик сувининг катта қисми қайта ишланган сув эканлигини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир кўп қаватли уйларнинг совуқ сув таъминоти қисмига тозаловчи фильтрлар қўйиш керак. Тўғри, шифокорлар ва бошқалар бизга ёшлигимиздан сувни қайнатиб ичишни тавсия қилишади, шунга қарамай, баъзи бир микроэлементлар қайнатилган ҳолатда ҳам йўқолмайди. Оддий мисол, чойнакда сув қайнатинг, уни стаканга қуйинг ва кутинг, бир неча дақиқаларда стакан устида оқ парда ҳосил бўлади, яна бироз кутсангиз, оқ чўкиндиларни кўрасиз, агар сувни шу ҳолича ташлаб, маълум бир вақтдан кейин қарасангиз, ...
Муаллиф: RAXIMJONOV QOBILJON TO‘LQINJON O‘G‘LI 3852
  • 3 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Жиноят кодексида қўлланиладиган атама, тушунчаларга аниқ таъриф бериш ёки чиқариб ташлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 8-бўлимида “кўп миқдорда зарар” сўзининг ҳуқуқий маъноси (кўп миқдордаги зарар - энг кам ойлик иш ҳақининг 300 бараваридан 500 бараваригача бўлган миқдордаги зарар) белгиланган. Лекин, “жиддий зиён” сўзининг ҳуқуқий маъноси ҳамда унинг миқдори белгиланмаган. Жиноят кодексининг 144, 192-11, 205, 206, 207, 208, 229, 278-1, 278-4, 301-моддаларига кўра, фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёҳуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёҳуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, жиноят келиб чиқади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги “Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар ...
Муаллиф: ISLOMOV FARRUX NORIDDINOVICH 4525
  • 3 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Дунёдаги энг узун, чиройли ва “Гиннесс рекордлари китоби”га кирадиган фавворани барпо этиш ҳақида
Мамлакатимизда туризмни ривожлантириш, унинг жозибадорлигини ошириш, сайёҳларни жалб этиш учун нафақат маданий меросимиз, миллий кийимларимиз, таомларимиздан фойдаланишимиз, шунингдек туристлар учун турли шоулар ва қизиқарли лойиҳалар ташкил этишимиз лозим.
Муаллиф: PARPIYEV BAXTIYORJON ABDUXALILOVICH 4193
  • 16 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Давлат солиқ қўмитаси ходимларининг касб байрами кунини белгилаш ҳақида
Давлат солиқ қўмитаси тизимида бир неча минг ходимлар фаолият олиб бормоқда ва уларнинг ҳалол меҳнатлари ҳозирда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар жараёнида жуда муҳимдир. Шу сабабдан мазкур касб эгаларининг байрам кунини белгилаш ва нишонлаш мақсадга мувофиқ. Мазкур касб байрамининг белгиланиши соҳа вакилларининг ўз касбига садоқатини ошириб, меҳнат фаолиятларини янада рағбатлантиради.
Муаллиф: SAFAROV DILSHOD ABDUSATTOR O‘G‘LI 3932
  • 7 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
×
Портал харитаси