Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Экспортни кўпайтириш, туризмни ривожлантириш ҳақида
  • Йўналиш:Ер ва сув
  • Сана:2018-08-06 19:44:38
  • Муаллиф:NURITDINOV O‘KTAM ZAYNIDDIN O‘G‘LI
Жамоавий мурожаат матни
Тошкент вилоятининг Паркент ва Юқоричирчиқ туманларининг ер унумдорлиги жуда юқори, бу туманларда айниқса узумчилик кенг ривожланган. У ерда етиштирилган узум, майиз ва вино маҳсулотлари жаҳон бозорига экспорт қилинмоқда. Шундай бўлса-да, ушбу туманлар имкониятлардан янада тўлақонли фойдаланиш лозим. Эътибор беринг, ушбу ҳудудларда бир гектар кишмиш навли узум боғидан ўртача 15-20 тонна ҳосил олиш мумкин. Нархи ўртача 4000-5000 сўмдан ҳисобланганда 60-80 млн. даромад олинади. Юқори даромад олиш имкони бўлган ерларга мунтазам равишда буғдой экиб келинмоқда. Бу ерларда 1 гектар буғдойдан 2,5-3 тонна ҳосил олинади холос. Унинг пулдаги миқдори эса 3.5-4 млн. сўмни ташкил этади. Бундан ташқари, ушбу буғдойни етиштириш учун кўп миқдорда маблағ сарфланади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Таклифим Паркент ва Юқори Чирчиқ туманларининг узум етиштириш имкони бўлган барча ерларига буғдой экилишини тўхтатиш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланилмаётган фермер хўжаликлари ерларини туман заҳирасига қайтариб олиш ва шу ҳудудларда “Эркин аграр зона”ларни ташкил этиш; “эркин аграр зона”лардаги ерларни узум етиштириш учун узумзор ташкил этиш истагини билдирган оилаларга 0.5 гектардан 1 гектаргача ижара тўлови асосида бериш (бу сифатли ва рақобатбардош узум етиштирилишини таъминлайди), бунда ижара миқдорини ЭКИҲга боғлаш (йиллик 10-15 баробар миқдорида) ва узум ҳосилини йиғилишини кузатиш учун келган туристлар учун намунавий енгил инструкция асосида ишланган арзон дала шийпонлари қуриш вазифасини юклаш лозим. Шунингдек, уларга ердан самарали фойдаланиш, сифатли узум етиштириш вазифаси юкланиши керак. Ернинг ижара шартномасини кейинги йил учун жорий йилнинг кузида, талабларга жавоб берган меҳнаткаш оилалар билан ижара тўлови тўлагандан сўнг тузиш лозим. Бунда талабларга жавоб бермаган ва меҳнат қилишни хоҳламаганлар билан шартнома тузилмайди. Натижа: - оила даромади ортади ва турмуш даражаси яхшиланади; - туризм ривожланади; - экспорт хажми ортади; - ахоли бандлиги таъминланади; - худудда бюджет тушуми кўпаяди; - ердан оқилона фойдаланилиши назоратга олинади; - сифатли узум этиштиришга эришилади; - ишлаб чиқариш хажми кенгаяди.
4000
Изоҳлар (7)
XOLMATOVA SARVINOZ SHAVKAT QIZI
Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгаши депутати, O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси ва "Қурилиш пойдевори" МЧЖ раиси Рустам Саломов бўламан. Мана шундай "Эркин агрор зона"ларини ташкил этиш мазкур икки туман халқи учун кўзланган тўғри қарор бўлади. Туманларда туристик имкониятларни очилишида хизмат қилиши ва аҳоли бандлигини таъминланиши демакдир. Бундай таклифни мен депатат сифатида қўллаб-қувватлайман.
11 Сентябрь 2018, 09:40
XOLMATOVA SARVINOZ SHAVKAT QIZI
O`zLiDeP Қизилтепа туман бўлими ижрочи котиби Сарвиноз Холматова бўламан. Қуйидаги таклифга ўз фикримни билдирадиган бўлсам, Паркент ва Юқори Чирчиқ туманларининг узум етиштириш имкони бўлган барча ерларига буғдой экилишини тўхтатиш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланилмаётган фермер хўжаликлари ерларини туман заҳирасига қайтариб олиш ва шу ҳудудларда “Эркин аграр зона”ларни ташкил этилса туманда яшаб келаётган ҳалқ учун ҳар томонлама фойдали бўлиши турган гап. Юшмаган аҳоли учун янги иш ўринлари яратилиб, уларнинг турмуш даражаси ортиши билан бир қаторда яхшиланиши, фермер учун экспорт ҳажмининг ортиши натижасида улкан имкониятлар яратилиши, туманда бюджет ҳажмининг ортиши халқни янада яхши яшаши учун хизмат қилади. Мазкур таклифни тегишли кишилар томонидан ўрганиб чиқилса мақсадга мувофиқдир.
11 Сентябрь 2018, 09:28
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Бу таклифни бошқа вилоятларга ҳам ўрганиб, тадбиқ этиш лозим.
9 Сентябрь 2018, 08:50
OBIDOV ABRORXON ABDULLO O‘G‘LI
Taklifingiz juda foydali, lekin vino haqida fikrlarni qo'shmagan ma'qul edi, shusiz ham juda yaxshi fikrlarni bergansiz.
8 Сентябрь 2018, 10:16
NURITDINOV O‘KTAM ZAYNIDDIN O‘G‘LI
маълумот учун мен такидлаб ўтган ерларнинг 1 га сидан бугунги кунда бюджетга ЭКИХнинг 1 ёки 2 баробари миқдорида солиқ ва йигимлар тушмоқда холос
6 Август 2018, 20:38

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси