Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Хорижий тилларни билувчи кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Мурожаатимдан мақсад, олий таълим тизимида бир қанча ислоҳотлар ўтказиш керак деб ҳисоблайман. Юртимизда айрим соҳаларда кадрлар муаммоси мавжуд. Бу муаммонинг илдизларидан бири чет тилларини билмасликдир. Имтиҳонларда фанлар блокидан бири инглиз тили бўлмаган талабаларнинг кўпчилиги инглиз тилини яхши билмайди. Чет тилларини яхши даражада билмаслик юртимизда илм-фаннинг ривожланишига, талабаларнинг эса яхши кадрлар бўлиб етишишида тўсиқ бўляпти. Дунё ахборот майдонида маълумотлар асосан инглиз тилида берилаётган бир пайтда, кўп ҳолларда талабаларнинг етарли даражада инглиз тилини билмаслиги, зарур бўлган ахборотларни олишда имкониятларини пасайтирмоқда. Ривожланган давлатларда чоп этилган энг сўнгги китоблар, чет эл олимларининг илмий изланишлари, мақолалари етарли даражада ўрганилмаяпти.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Таклифим шундан иборатки, олий таълим муассасалари талабаларидан 3-курсда инглиз тили бўйича олинадиган давлат аттестациясини бекор қилиш керак. Бунинг ўрнига эса 2-курсни якунланишига қадар IELTS, TOEFL, CEFR сингари сертификатлардан биттасини олиш тартибини ўрнатишни таклиф қилмоқчиман. Сабаби, инглиз тилини билиш талабада катта миқёсдаги керакли маълумотларни эгаллаш имкониятини оширади. Уларнинг яхши кадр бўлиб етишишида хизмат қилади.
4058
Изоҳлар (8)
USMONOV FAXRIDIN UMAROVICH
Мен мухандисман. Узбек, рус ва инглиз тилларида аъло даражада хужжат тайёрлай оламан. Лекин иш жойим бунга бир тийин ортикча пул туламайди. Агар иш берувчи имтихон ва иш натижаларига караб, тил(лар) грамматикаси буйича энг зур натижа курсатган ходимга кушимча хак туласа, вазият яхши томонга узгаради. Факат бу имтихонларни олишга ДТМ аралаштирилмаслиги КЕРАК. Бизда хам GRE/GMAT ларга ухшаган, мукаммал тест тизимларини тадбик килиш керак. "Наъмуна" ни "намуна", "эътироф"ни "этироф" ва бошка шунга ухшаш грамматик хатоларга йул куядиган ходимлар лавозимга кутарилмаслиги керак, чунки бу миллат савияси учун хавф хисобланади.
24 Декабрь 2018, 09:30

MADATOV DONIYOR BAXTIYOR O‘G‘LI
ОТМларда еса Ўзбек, Рус ва Инглиз тилларида дарс беришни тохтатиш керак. Ахир булар мактабта 11 йил ўқитилади-ку.
15 Сентябрь 2018, 07:36
MADATOV DONIYOR BAXTIYOR O‘G‘LI
Чет тилларини ОТМларда эмас мактабдаёқ яхши ўргатиш керак. Мактабларда биринчи синфдан то ўн биринчи синифга қадар инглиз (француз ёхуд немис) тили ўргатилинади. Аммо фойдаси деярли 0-га тенг. Чет тилини ўрта даражада ўрганиш учун 1,5-2 йил етарли.
15 Сентябрь 2018, 07:33
SABIRBAYEV DASTAN KARIMBAYEVICH
Menimcha, kurs narxlaridan tashqari IELTS, TOEFL, CEFR imtixonlari uchun to'lanadigan to'lov narxlari ham pasaytirilsa juda yaxshi bo'lar edi.
12 Сентябрь 2018, 19:30

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси