Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Академик лицейларга кириш имтиҳонларини такомиллаштириш ва шаффофлигини таъминлаш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Академик лицейларга кириш учун ўтказиладиган саралаш имтиҳонларини ўтказиш, саволлар тузиш ва текширишни ушбу лицейлар қарашли бўлган олий таълим муассасаларидан олиб, Давлат тест марказига қайтариш лозим. Имтиҳонларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида бўлгани каби катта павильонларда, онлайн трансляция орқали ота-оналарга намойиш қилган ҳолда ўтказиш лозим. Зеро, аксарият ҳолларда академик лицей ва олий таълим муассасаларининг мансабдор шахслари ўқувчиларни қабул қилиш жараёнларини ўзлари назорат қилмоқдалар.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабдан академик лицейларга кириш имтиҳонларини ҳам ОТМларга қабул имтиҳонлари каби форматда ўтказиш жуда зарур. Бу орқали жамиятимиз учун билимли кадрлар тайёрлашга замин яратилган бўларди.
4036
Изоҳлар (8)
XOLMATOVA SARVINOZ SHAVKAT QIZI
Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгаши депутати, O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси ва " Асадбек Дилнура зиё нур" Х/К раҳбари Зебо Аслонова бўламан. Асли касбим Муаллим бўлгани учун бундай таклифга кўз юмиб ўтиб кета олмадим. Имтиҳонларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида бўлгани каби катта павильонларда, онлайн трансляция орқали ота-оналарга намойиш қилган ҳолда ўтказишса турли хил мавхум фикрларни олди олинган бўларди. Аксар ҳолларда академик лицей ва олий таълим муассасаларининг мансабдор шахслари ўқувчиларни қабул қилиш жараёнларини ўзлари назорат қилмоқдалар. Буни ҳам таниш билшиларга таянмасдан шаффоф тарзда ташкил этиш жуда чиройли бўларди.
11 Сентябрь 2018, 10:48
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Лицейларни хўжалик хисобига ўтказиб, хусусийлаштириш, хусусий программали лицейлар, касб-таълим марказлари очилишига рухсат бериш- муаммонинг ечими бўлади. Шунда лицейлар талабдан келиб чиқиб, ўзлари кимни ўқитишни танлаб оладилар.
9 Сентябрь 2018, 08:55
TOSHBOYEV IKROM XUDAYQULOVICH
Бола мактабдан тавсиянома, ташхис марказининг йўлланмаси орқали, қизил шаходатнома орқали келсин ва мактаб нима учун болани лицейга тавсия қилганини жавобини берсин (бола ўзлаштира олмаган холларда). Лицейда ўқитишдан мақсад нима? Бу ўқиш болани келажакда илмий фаолиятини шакллантиришнинг 2 поғонаси. Келажакда лицейни битирган бола илмий фаолият билан шуғуллансин. ОТМга кириш учун оддий мактаб ва репетиторлар етарли. Лицейларда фан билан (илмий ишлар қиладиган, ихтиролар қила оладиган) қизиққан болаларни ўқитайлик.
8 Сентябрь 2018, 16:36
TOSHBOYEV IKROM XUDAYQULOVICH
ADILOV BOBIR ASATILLOYEVICHга. Ассалому алайкум. Ха, хабарим бор ва шу система билан яхши танишман. Сиз назарда тутган гапингиз ўринли. Лицейларда ўша муассаса ходимлари томонидан саволлар тузилиб, уша муассаса ходимлари томонидан имтихон олинмоқда. Бу порахўрликни, таниш - билишликни олиб келмоқда. Бир неча минглаб иқтидорли болалар лицейларга кира олмаяпти. Мен хам ушбу тизимдан жуда норозиман. Менинг фикримни тўғри тушунмабсиз. Имтихонни ўзини "йўқ" қилиш керак. Сабаби, битта тест олиш учун қанча маблағ сарфланишини биласизми? Агар шу маблағлар имтихон олишга эмас, болаларнинг ўқишига (яъни қабул квотасини ошириш орқали) сарфланса, бу бизнинг ютуғимиз. Боланинг (ёки ота -онанинг) лицейда билим олиш хохиши борми, унга имконият яратайлик, Биз имтихон олиб, уларни рухини синдиргандан кўра, уларни қўллаб қувватлайлик, 6 ойда семестр имтихонларида қобилияти йўқ, ўзлаштира олмаган ўқувчини мактабига (айнан қайси мактаб тавсия қилган бўлса) қайтариб юбориш чорасини кўрайлик.
8 Сентябрь 2018, 16:36
XOLMATOVA SARVINOZ SHAVKAT QIZI
Жуда тўғри оқилона карор оркали лицейлардаги порахўрлик каби ёмон иллатларга бархам берилади.
8 Сентябрь 2018, 12:08

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси