Маданият ва спорт
Олий таълим муассасаларига қабул квоталарини таълим йўналишлари ва таълим шакллари бўйича умумий қилиб белгилаш тўғрисида
Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталарини таълим йўналишларининг таълим шакллари бўйича умумий қилиб белгилаш керак. Ҳозирги тартиб бўйича бошланғич таълим йўналишининг кундузги таълим шаклига ўқишга тавсия этилмаган абитуриентнинг тўплаган бали шу йўналишнинг кечки ёки сиртқи таълим шаклига тўғри келсада, у талаба бўлиш бахтига эриша олмайди. Ёки бошланғич таълим йўналишининг кундузги таълим шаклига ўқишга топширган абитуриент 120 балл тўплаб ҳам ўқишга тавсия этилмаслиги мумкин. Лекин, шу таълим йўналишининг сиртқи таълим шаклига кириш бали 110 балл бўлиши мумкин. Аммо, унга ҳам қабул қилинмайди. Бунинг сабаби, таълим шакли бошқа бўлганлигидадир. Агар ...
Муаллиф: TO‘LAKOV ULUG‘BEK TOSHMAMATOVICH 918
  • 6 Изоҳлар
Олий таълим муассасаларида солиқ соҳасига доир билимлар бериб борилувчи махсус фанни жорий этиш ҳақида
Бугунги кунда давлат солиқ тизими фаолияти самарадорлигини белгиловчи мезон сифатида иккита асосий кўрсаткич, яъни: биринчи, давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро муносабатларда “шахсий кабинет”дан фойдаланиш даражаси; иккинчи, электрон ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва онлайн назорат-касса машиналарини автоматлаштирилган тарзда мониторинг қилиш бўйича дастурий маҳсулотларни қўллаш тажрибаси назарда тутилади. Бироқ, кўпчилик давлат солиқ тизимида мавжуд бўлган дастурий маҳсулотларнинг ишлаш тамойили ва фойдаланиш тартибини билмайди. Шу сабабли, олий таълим муассасаларида солиқ соҳасига доир билимлар бериб бориладиган “Солиқ ва солиққа тортиш” махсус фанини жорий этиш керак. Мазкур фан доирасида талабаларнинг давлат солиқ тизимида жорий этилган дастурий маҳсулотлар ...
Муаллиф: RIZAYEV XUSHNUD NAMAZOVICH 438
  • 3 Изоҳлар
Талабаларнинг масофавий дарсларда фойдаланишлари учун интeрнeт тармоғида интернет трафиги сарфланмайдиган махсус платформани яратиш ҳақида
Ҳозирги мураккаб шароитда олий таълим тизими масофавий тарзда амалга оширилмоқда. Лeкин интeрнeт тeзлиги пастлиги ва интернет трафикларининг қимматлиги талабалар, уларнинг ота-оналари ва ўқитувчиларга моддий қийинчиликларни туғдирмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан талабалар учун интeрнeт тармоғида трафик сарфланмайдиган махсус платформа ташкил этилиши керак. Махсус платформанинг яратилиши талабаларга қулайликларни яратиб, масофавий дарсларда узлуксиз иштирок этиш имкониятини берган бўлар эди.
Муаллиф: KUDRATOV ASLIDDIN FAXRIDDINOVICH 8637
  • 10 Изоҳлар
Сиртқи таълим шаклида таҳсил олувчи талабаларнинг тўлов-контракт суммаларини камайтириш ҳақида
Олий таълим муассасаларида сиртқи таълим шаклида таҳсил олувчи талабалар доимий тарзда таълим муассасасида ўқишмайди, стипендия олишмайди. Аммо уларнинг контракт тўловлари кундузги таълим шаклида ўқийдиган талабалар билан бир хил.
Муаллиф: KUDRATOV ASLIDDIN FAXRIDDINOVICH 61209
  • 281 Изоҳлар
Кўриб чиқиш жараёнида
Навоий шаҳрида Тошкент ахборот технологиялари университетининг Навоий филиалини очиш тўғрисида
Навоий вилояти табиий ресурсларга бой ҳудуд бўлиб, вилоятда йирик саноат корхоналари фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, 2008 йилда вилоятда Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонаси ташкил этилиб, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Хитой ва Сингапур каби хорижий ҳамкорлар билан кенг кўламли фаолият олиб борилмоқда. Ушбу ҳудудда жойлашган саноат корхоналари ва бошқа давлат ҳамда хусусий ташкилотлар фаолиятида замонавий ахборот технологиялари кенг қўлланилмоқда. Олиб келинаётган технологияларнинг кўпчилиги интеллектуал тизимларга асосланган, яъни компьютерлар бошқарувида ишлайди ва бу, ўз навбатида, ҳудудда ахборот технологиялари соҳасидаги мутахассисларни талаб қилади. Шунинг учун, Навоий шаҳрида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг филиали ...
Муаллиф: IBRAGIMOV ALIMJAN ARTIKBAYEVICH 9844
  • 20 Изоҳлар
Кўриб чиқилган
Қарши давлат университетининг Шаҳрисабз филиалини ташкил қилиш ҳақида
Шаҳрисабз шаҳрида олий таълим муассасасининг мавжуд эмаслиги ҳудуд ёшларига ноқулайликлар келтириб чиқармоқда. Статистик маълумотларга кўра, Қашқадарё вилояти ёшларининг олий ўқув муассасаларига кириш рейтинги қониқарли эмас. Бу ҳолат келгусида вилоятда олий маълумотли мутахассисларнинг етишмовчилигига олиб келиши мумкин. Республикамизнинг кўплаб вилоятларида вилоят эҳтиёжини қондира оладиган олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари ташкил этилган. Шаҳрисабзга шаҳар мақоми берилганлиги, унда улкан ўзгаришлар амалга оширилаётганлиги ва вилоятнинг истиқболини эътиборга олиб, Қарши давлат университетининг Шаҳрисабз филиалини ташкил қилишни таклиф қиламиз. Шаҳрисабз академик лицейининг 720 ўринли ўқув биноси ва 100 ўринли ётоқхонаси филиал моддий техника базасининг асоси ...
Муаллиф: G‘ANIYEV ABDUQAHHOR GADOYEVICH 8669
  • 21 Изоҳлар
Кўриб чиқилган
×
Портал харитаси