Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Депозитарий фаолиятини такомиллаштириш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши истеъмолчилар учун кўплаб қулайликлар яратилишини тақозо этади. Қимматли қоғозлар бозорида янги мижозларга хизмат кўрсатиш мақсадида инвестиция воситачилари томонидан шартнома тузиш, анкета тўлдириш, карточка, ҳисоб рақами очиш учун ариза ҳамда акцияларнинг ҳаракати юзасидан кирим ва чиқим топшириқномалари расмийлаштирилиши талаб этилади. Бугунги амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, мазкур соҳада расмийлаштириладиган ҳужжатларнинг кўплиги ва ортиқча овворагарчиликлар мижозларнинг қимматли қоғозлар бозорига кириши учун салбий таъсир кўрсатмоқда.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Талаб қилинадиган ҳужжатларнинг қисқартирилиши қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари сони ошишига сабаб бўлади. Шу сабабли, Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 12 декабрда рўйхатидан ўтказилган “Депозитарий ҳисоби ва ҳисобот беришнинг ягона қоидалари”нинг 31.5, 31.7, 31.10-бандларида назарда тутилган ҳужжатларни қисқартиришни таклиф қиламиз.
4066
Изоҳлар (1)
ISMATOV AXAD MAMADURAYIMOVICH
Умуман фонд бозорига кириш учун дистанцион руйхатга утиш тизими бизда яратилмаган деса хам булади. Чунки деярли барча фонд бозорини профессионал иштирокчиларини олдига бориш шартлиги ва нотариус оркали Анкеталарни тасдиклашни таъкидлаб утишмокда. Шунинг учун конун ва положенияларни кайта куриб чикиш керак. Оддий тажрибадаги мисол : openid.uzex.uz юридик компаниялар "Ягона дарча" оркали берилган ключ оркали узи ЭЦП-калит билан руйхатга куйилиши мумкин. Нега шундай тартиб на Марказий депозитарийда на Тошкент фонд биржаси кулланилмагани кулгилидир. Жисмоний шахслар эса мобил телефон ва Uzkard тизимидаги картасини тасдиклатиб хам фонд бозорини иштирокчисига айлаштириш тизимини яратиш лозим.
17 Октябрь 2018, 14:25

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси