“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 76-моддасида: “Акциядорларининг сони беш юздан ортиқ бўлган жамият учун жамият кузатув кенгашининг сон таркиби етти аъзодан кам бўлиши, акциядорлари сони бир мингдан ортиқ бўлган жамият учун эса тўққиз аъзодан кам бўлиши мумкин эмаслиги” белгиланган. Республикамизда кўплаб акциядорлик жамиятларида 1000 ортиқ акциядор мавжуд бўлиб, уларнинг катта қисми жуда оз миқдорда акцияга эга. Лекин улар сон жиҳатдан кўпчиликни ташкил қилади. Ушбу акциядорларнинг катта қисмини вафот этган инсонлар, ёпилган корхона ва ташкилотлар ташкил қилмоқда. Кўпчилик акциядорлар оз суммадаги ўз акцияларини мерос сифатида қолдирмаган.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Кузатув кенгаши аъзолари сонини мавжуд бўлмаган акциядорлар ҳисобига 9 та этиб ушлаб туриш акциядорлик жамияти ва акциядорлар манфаатларига мувофиқ эмас. Ушбу талабни бекор қилишни ёки акциядорлар умумий йиғилиши томонидан энг камида 5 кишидан иборат бўлган Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаши мумкин деган нормани киритишни таклиф қиламан.
447
Изоҳлар (4)
RAXIMOV BOBUR ASQAR O‘G‘LI
Тўғри , ўзи бундай олиб қараганда Кузатув кенгашида ўтирганлар жамият учун канака фойда келтиради шуни бир мухокама қилиш керак, масалан бир донни олайлик юкори ташкилоти Уздонмахсулот, кузатувда ўтирганлар керак бўлса йилда бир марта келса келади ёки бўлмасам келмайди, масалан Хоразмдан борса протоколга қўл қўйдиргани пул тушмадику деб туради, хар ойда қилмаган ишлари учун ойлик талаб килишади, хар ойда камида 3-4 ЭКИХ тўланади, лн бажарган иши йўк шу жамият учун канака фойда келтиряпди шуни бир ўйлаши керак.Нима кераги бор бунака кўзбўямачиликни,бечора кимматли коғозлар мутахассиси ёки корпоратив маслахатчи Тошкентга бориб бирма бир юриб қўл қўйдириб чикади, Йиғилиш бўляпдими хамма бўлиши керак Жамият ўз мухокамасини ўртага қўйиши керак хамма бир бошидан тутиб Жамиятнинг равнаки юксалиши учун харакат килиши керак, у ёғда ўтириб бунака қил ундай қил деган гаплар умуман тўғри иш эмас лекин, хакингни олдингми халоллаб олиш керак тўғрими?
10 Октябрь 2018, 11:01
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Қонун умуман бекор қилиниб, акциядорлик уюшмаси фаолияти тартиби шу уюшма низоми орқали белгиланишини таклиф қилардим. Бу фуқароларда ҳуқуқий турмуш тарзи кўникмасининг шаклланиши учун стимул бўларди.
9 Сентябрь 2018, 09:01
SHAROBIDINOV MUXAMMADBOBIR MO‘MINJON O‘G‘LI
Ушбу фиркни тугри деб хисоблайман. Янги ташкил килинган жамиятлар ва уларни Корпоратив бошкарув тизимини ривожлантириш омили булиб хисоблайман.
7 Сентябрь 2018, 09:54
TURDIAXUNOV SANJARBEK NABIYEVICH
Ушбу узок йиллардан буён неактивний булган булган акциядорни камайтириш учун ваколатли давлат органи томонидан биронта бир тартиб тамойил ишлаб чикилса яхши буларди. Давлат микёсида фойдаланилмаётган кучмас мулк обектларини уни эгаси булса хам янги инвестиция киламан, яхши фойда келтираман, одамларни иш билан таминлайман деган фойдаланувчига такдим этилаётган пайтда, бундай эгаси узини намоён килмаётган акциядорларни акцияларини жамиятни бошкаришда активнийрок буладиган инвесторларга сотиш керак.
7 Сентябрь 2018, 09:32

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 17 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг