Иш ҳафтасини барча учун беш кунлик қилиб белгилаш ҳақида
  • Йўналиш:Меҳнат
  • Сана:2018-09-15 15:49:57
  • Муаллиф:RADJABOV ODIL OLIMOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Менинг таклифим барча бюджет ва нодавлат ташкилотларни тўлиқ 5 иш кунидан иборат иш ҳафтасига ўтказишдан иборат. Бу амалиёт ривожланган Европа ва Осиё мамлакатларида кенг қўлланилиб, ўзининг иқтисодий ва ижтимоий самарасини амалда исботлаган. УШБУ ТИЗИМНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ: - ишчиларда қўшимча дам олиш кунининг пайдо бўлиши, уларда дам олишга нисбатан эҳтиёжни оширади ва бу албатта, ички туризмнинг ривожи учун муҳим ҳисобланади; - ишчиларда ишга нисбатан иштиёқнинг ошиши. Олимларнинг таъкидлашича, 5 кунлик иш куни ишчиларда қўшимча ғайрат пайдо қилар экан. Улар ҳафтанинг биринчи иш кунини барча уй ташвишларидан ҳоли, муаммоларсиз бошлаш имкониятига эга бўлишади; - турмуш фаровонлигининг ошиши. Икки кунлик дам олиш ишчи ходимларда оиласи билан кўпроқ вақт ўтказиш имкониятини яратиб, уларда оиласи билан дам олиш, саёҳатларга чиқиш ва бола тарбияси билан биргаликда шуғулланиш, уй юмушларини камайтириш имкониятини яратади ва бу ўз навбатида, жамиятимизнинг асосий бўғини бўлган оиланинг мустаҳкам бўлишига қулай имконият яратади; - бюджет ташкилотлари учун харажатларни иқтисод қилиш имконияти. Турли хил коммунал харажатлар ўртача 15-20% га қисқаради. Ходимлар ҳам қисқартирилган кунлар ҳисобига йўл ва овқатланиш харажатларидан иқтисод қилиш имкониятига эга бўлади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабдан республикамиздаги барча корхона-ташкилотларда 5 кунлик иш кунининг ташкил қилишни ва унинг қатъий таъминланишини таклиф қиламан.
7242
Изоҳлар (74)
SULTANOV OYBEK ASATOVICH
TOSHTEMIROV MIRSHAROF RUSTAMOVICH фикрларига қўшиламан. Лекин мурожаатни бошқача талқин қилишни таклиф қиламан. Масалан: фуқароларга қонун билан белгиланган иш вақтидан ташқари ишлаш, инсон саломатлиги учун ўта хавфли эканлигини, бундай ҳолларда асаб, онкология, юрак ва бошқа хавфли хасталиклар келиб чиқиши мумкинлигини қолаверса бу уларнинг фарзандларига ҳам зиёнлигини барча оммавий ахборот воситалари орқали огохлантирилиши, ҳусусан телевидения, радио, интернет месенджерлари, СМСлар газета ва журналар орқали.
7 Январь 2019, 22:02
SHAVKATOV DONIYOR BAXTIYOR O‘G‘LI
Bog'chalar ish kunini 6 kunlik qilishni ko'rib chiqilsa Shanba kuni ishlayotgan tashkilotlar xodimlari uchun qulaylik yaratilgan bo'lar edi deb o'ylayman. Shunda farzandini kimqa qoldirishni o'ylab qiynalishmasmidi yoki o'zligi bilan ishxonaga olib kelib ishlolmay o'tirishning oldi olinarmidi.
7 Январь 2019, 16:19
MAQSUDOV XAYOTILLO QODIRJONOVICH
Ex. Men bu taklifni o'rinli taklif deb hisoblamayman. Hayotga real ko'z bilan qarasak sababini ko'rish mumkin. 5 kunlik ish rejimida ishlayotgan tashkilotlarni olaylik. Aksar tashkilotlarda ish ko'pligidan shanba va yakshanba kunlari ham darvozalari berk holda ichkarida ishlashayotgan bo'lishadi.
6 Январь 2019, 22:38
TOSHTEMIROV MIRSHAROF RUSTAMOVICH
Бекор килдиз шу таклифни! Узи якшанба куни дам булса хам пул бермаса хам ишлаётган ишчилар бор и так ойлик олишмаябди якшанбага. Энди сиззи таклифиздан кейин бир хафтада 1 кунга ойлик кискаради лекин ишчилар ишидан айрилмасликлари учун бошлигига яхши куриниш учун хам шанба якшанба кунлари ишлаябди!
3 Январь 2019, 04:35
USMONOV FAXRIDIN UMAROVICH
Яхши таклиф!!! Рахмат!
24 Декабрь 2018, 09:36

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

  • Овозлар етарли эмас

×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг