Андижон вилоятини кўкаламзорлаштиришда мевали дарахтлар экишни кўпайтириш ҳақида
  • Йўналиш:Экология
  • Сана:2018-08-07 18:47:11
  • Муаллиф:BAXTIYOROV OYATILLO OYBEKOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Юртимизда шаҳар ва қишлоқларимизни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилади. Вилоятимизнинг ҳар бир қарич еридан унумли фойдаланиш мақсадида хориждан келтирилаётган манзарали дарахтлар ўрнига барча туман марказлари, истироҳат боғлари, йўл бўйларини кўкаламзорлаштириш мақсадида, минг йиллардан буён юртимиз иқлим шароитига мослашиб бўлган ўрик, гилос, олча, олма, тут, узум каби мевали дарахтларни экишни таклиф этаман. Иқлим шароитига мослаштириб экилган мевали кўчатлардан олинадиган хосилнинг даромадларини агарда ҳисоб-китоб қилса, вилоятимиз бюджетига ҳам яхши фойда олиб келади. Экспорт ва қайта ишлаш саноати ривожига ҳам ижобий туртки бўлади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Японияда сакура, яъни олча гуллаган даврда туристларни мамлакатга жалб қилиш учун реклама кучаяди. Олча гулини кўриш учун хориждан ҳам туристлар келади. Бизда ҳам мевали дарахтларнинг гуллаган ва ҳосил туккан даври, меваси пишган, уни териб олиш пайтларини реклама қилиб, вилоятимизга туристларни жалб қилиш мумкин.
156
Изоҳлар (6)
SAYDAXMEDOV SAIDISLOMXON AKBARXON O‘G‘LI
ТЎҒРИ ФИКР... БАРЧА ВИЛОЯТЛАРГА ЖОРИЙ ЭТИШ ЗАРУР !!! ХАҚИҚАТДАН ХАМ БУХОРО ИМОМ БУХОРИЙ ЮРТИДУР БУХОРОГА ЧЕТ ЭЛЛАРДАН САЙЁХЛАР ТАШРИФ БУЮРГАН ВАҚТДА ХАММА ВИЛОЯТЛАРГА ЖОРИЙ ЭТИШНИ ТАКЛИФ ЭТАМАН !!!
10 Сентябрь 2018, 07:08
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Нега энди вақат Андижон вилояти, нима, бошқа вилоятлар гуллаб яшнаганми? Бизнинг Бухоро ҳам чўллаб ётибди, дарахтлар кесиляпти-ю, аммо янгилари жуда кам эктиляпти. Шу сабабли Бухоро “Яшил экология”сиз, “тош шаҳар”га айланяпти. Бу таклифни барча вилоятларга тадбиқ этилишини, тарқатилишини сўрайман.
9 Сентябрь 2018, 08:47
XOLMATOVA SARVINOZ SHAVKAT QIZI
O`zLiDeP Қизилтепа туман бўлими ижрочи котиби Холматова Сарвиноз бўламан. Давлатимиз раҳбари томонидан туризмга алоҳида эътибор қаратаётганликлари бежизга эмас албатта. Мевали дарахтларнинг экилиши ҳар томонлама ўйланган чирой таклиф бўла олади.
8 Сентябрь 2018, 12:01
XOLMATOVA SARVINOZ SHAVKAT QIZI
O`zLiDeP Қизилтепа туман бўлими ижрочи котиби Холматова Сарвиноз бўламан. Давлатимиз раҳбари томонидан туризмга алоҳида эътибор қаратаётганликлари бежизга эмас албатта. Мевали дарахтларнинг экилиши ҳар томонлама ўйланган чирой таклиф бўла олади.
8 Сентябрь 2018, 12:01
MUSABOYEV FARRUX FAXRIDDIN O‘G‘LI
Мевали дарахтни шахар худудида экиш тури кемиди. Сабаби мева пишгандан кейин уни териб олиш муаммо булади. Териб олинмаган мева ерга тукилиб шахарни ифлос килади. Мева дарахти алохида уход талаб килади. Шахарда эгасиз дарахт шахар эстетикасини бузади.
8 Август 2018, 17:51

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 77 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Диққат! Портал тест ҳолатида ишламоқда!
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг