Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Республика фонд биржаси акцияларининг сотувга чиқариш жараёнини такомиллаштириш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Фонд биржасида қимматли коғозларнинг тезкор савдо тизими қўлланиб келинмоқда. Бу тизимда савдога қўйиладиган қимматли қоғозлар, улар ҳақида маълумотга эга брокер томонидан сотувга чиқарилиши биланоқ савдо амалга оширилади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Таклифим шундан иборатки, Фонд биржасида савдолар қуйидаги тартибда бўлиши лозим: соат 09:30 дан 10:50га қадар сотувга қўйиш бўйича аризаларни киритиш, 11:00дан 15:00 га қадар сотиб олиш амалга оширилиши лозим. Бунда соат 15:00 га қадар акцияларни энг юқори нарх таклиф қилган шахсга сотиш амалиётини қўллаш лозим. Бундай тизим Ўзбекистон Республикаси Товар хом-ашё биржасида қўлланилмоқда ва яхши натижа бермоқда. Биржада барча иштирокчиларга тенг имконият яратиш керак. Ҳозирги савдо тизимида эса акциялар савдога чиқишини олдиндан билган брокернинг акцияларни сотиб олишдаги имконияти кўпроқ бўлмоқда. Ушбу амалиётни қўллаш акцияларни аниқ бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳалол ва ҳаққоний харид қилувчи ихтиёрига ўтишига, акциялар қимматроқ нархда сотилишига сабаб бўлади. Шунингдек, қимматли қоғозлар эгаларининг биржадан ташқари келишиб олиб савдо ўтказишининг ҳам олди олинади.
3757
Изоҳлар (0)

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси