Овозлар етарли эмас
Об установке камер видеофиксации нарушений ПДД на трамвайных остановках в г. Самарканде
Из-за отсутствия камер видеофиксации нарушений ПДД в непосредственной близости от трамвайных остановок, ежедневно люди подвергаются реальной угрозе жизни и здоровью потому, что некоторые водители автотранспортных средств не останавливаются при посадке/высадке пассажиров трамвая. Полагаем, что установление видеокамер позволит значительно повысить безопасность людей на проезжей части дорог в непосредственной близости от трамвайных остановок и на островках безопасности.
Муаллиф: ISKANDAROV ALISHER SARVALOVICH 3961
  • 3 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Онкологик ва оғир хасталикка чалинган болалар учун ойлик нафақа тайинлаш ҳақида
Онкологик ва оғир хасталикка чалинган 18 ёшга тўлмаган болалар учун давлат томонидан ойлик нафақа беришни ташкил қилиш ҳақида фикр билдирмоқчимиз. Сир эмаски, бундай касалликларни даволаш учун анчагина маблағ талаб этилади. Инсонпарварлик нуқтаи назаридан олиб қараганда бу ҳолатда давлат томонидан қандайдир кўмак берилиши давлатга нисбатан янада ҳурмат ва ишончни мустаҳкамлайди. Моддий нафақанинг миқдори қанчалиги эмас, балки унинг мавжудлигининг ўзиёқ беморлар ва уларнинг яқинларига давлат ғамхўрлигини чуқур ифода этади. Бу борада нодавлат ташкилотларнинг фаоллигини ошириш ҳам зарур ва уларнинг хайрия ва ижтимоий лойиҳаларига давлат грантлари ажратиш ҳам ижобий натижа беради.
Муаллиф: MAMADJONOV RAVSHAN RAXMONOVICH 11784
  • 16 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Синтетик ва сунъий қўшимчали озиқ-овқат маҳсулотларини таъқиқлаш ҳақида
Ҳозирда синтетик ва сунъий қўшимчали ичимлик ва егуликлар жуда кўп ишлаб чиқарилмоқда. Тиббиёт ходимлари бундай маҳсулотларнинг инсон саломатлигига салбий таъсири ҳақида кўп айтишмоқда ва ёзишмоқда. Шундай бўлсада, бундай озиқ-овқат маҳсулотлари ҳали ҳам кенг реклама қилинмоқда. Чунки, улар табиий маҳсулотларга нисбатан анча арзон. Аммо, уларнинг зарарлари кўп, жумладан, улар чанқоқни қондирмай, янада кучайтиради, синтетик ранг, таъм, ҳид берувчи воситалар организмни сунъий алдаб, ўзига қарамликни келтириб чиқаради. Бундай ичимликлар ўзида кўплаб туз ва синтетик қўшимчалар сақлагани учун уларни ичиш натижасида инсонда жигар касалликлари ва буйрак-тош касалликлари, юрак-қон томир касалликлари ва онкологик ...
Муаллиф: RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH 4564
  • 10 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Абул-Қосим Маҳмуд ибн Умар аз-Замахшарийнинг 945 йиллигига муносиб тайёргарлик кўриш ҳақида
Хоразм вилояти, Қўшкўпир туманида Абул-Қосим Аз-Замахшарий номидаги зиёратгоҳ мажмуасини барпо қилиш ва алломанинг 2020 йилда 945 йиллигини республика миқёсида кенг нишонлашни таклиф этамиз. Зеро, юртимизда азалдан жаҳон фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган кўплаб алломалар етишиб чиққан. Бундай алломалардан бири Хоразм заминида таваллуд топган Абул-Қосим Маҳмуд аз-Замахшарийдир. Унинг тўлиқ исми Абул-Қосим Маҳмуд ибн Умар ибн Муҳаммад бўлиб, у ҳижрий 467чи сана ражаб ойининг йигирма еттинчисида чоршанба куни (милодий ҳисобда 1075 йилнинг 19 мартида) Хоразмнинг катта қишлоқларидан бири Замахшарда таваллуд топган ва 1144 йилнинг 14 апрелида вафот этган. Аз-Замахшарийдек ...
Муаллиф: ABDULLAYEV URINBAY XXX 3861
  • 3 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Нафақалар тайинлашни қайта кўриб чиқиш ҳақида
Қонунчилигимизда жамоа хўжалиги (эски колхозлар)да ишлаб, нафақага чиққан шахсларга давлат томонидан нафақалар тайинлашда ноаниқликлар мавжуд. Яъни мазкур тоифадаги нафақахўрларга нафақа тайинлаш вақтида иш стажини ҳисоблашда бироз адолатсизлик билан ёндошилмоқда. Яъни, архив хужжатларига асосланган ҳолда жамоа хўжалигида ишлаган шахснинг 365 кунлик меҳнати бир йил ҳисобида кўрилмоқда. Натижада, агар жамоа хўжалиги аъзоси 25 йил ишлаган бўлса – 11 йил, 37 йил бўлган бўлса – 23 йил, 40 йил ишлаган бўлса – 25 йил ҳисоблаб чиқарилмоқда. Ажабланарлиси, ушбу муддатдан келиб чиққан ҳолда нафақа миқдори тайинланмоқда. Узоқ йиллар умрини жамоа хўжалиги ишига бағишлаган ...
Муаллиф: ISMATOV XALIL XXX 5441
  • 21 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Зангиота тумани Назарбек йуналишидаги темир йўл кесишмасига қўприк қуриш таклифи
Ҳаракат, Сада, Иттифоқ, Тарнов, Текстил ва Туркистон қишлоқ фуқаролар йиғини аҳолиси кўп ҳолларда айнан ишга, болаларни боғча, мактабга олиб бораётган ёки ишдан уйга қайтаётган пайтда Маннон Уйғур кўчаси билан кесишган темир йўл кесишмаси ёпилади, жуда катта тирбандлик вужудга келади, табиийки барча ўз манзилига кеч қолишини ўйлаб жуда асабийлашади. Йўл очилгач, транспорт воситалари Назарбек ва Учтепа туманини ажратиб турувчи блок постига қадар 5 км йўлни тирбандликда босиб ўтишларига тўғри келади. Куни билан темир йўл кесишмаси камида 7-8 марта ёпилиб, юк поездларининг йўлни кесиб ўтиши узоқ вақтга чўзилади. Шу сабабдан, ҳатто ...
Муаллиф: ISAQOV MUXTOR MUXAMEDOVICH 4009
  • 4 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Тўй ва маросимларда хонандалар хизматларини тартибга солиш ҳақида
Тўй ва маросимларда санъаткорларнинг хизмат ҳақлари жуда қиммат. Бу хизмат ҳақлари ҳеч қаерда кўрсатилмайди ва бу даромадлар солиққа тортилмайди. Уларга солиқлардан берилган имтиёзларни бекор қилиб, қатъий даромад солиғини жорий этиш вақти келди. Шунда адолатли бўларди. Шу сабабдан, тўй ва маросимларда хонандалар хизматларини тартибга солиш, шу турдаги хизматларни қонуний асосини ишлаб чиқиш керак. Бунинг учун санъаткорлар ҳар бир тўй ва маросимга қонуний шартнома тузилган тақдирда қатнашиши зарур. Мазкур шартномада хизмат ҳаққи, истеъмолчи ва санъаткорнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, тўй-маросим вақти, манзили кўрсатилиши лозим. Санъаткорларнинг шартнома асосида хизмат кўрсатиши Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва ...
Муаллиф: XODJIBAYEV SHERZOD XAMIDULLAYEVICH 5123
  • 27 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
“Таълим” телеканалини очиш ҳақида
Ҳар бир ривожланган давлат ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга, уларни баркамол авлод этиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратган. Бугун мамлакатимизда ёшларга ана шундай эътибор берилмоқда. Барча имкониятлар яратилмоқда. Буни биргина Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятида ҳам кўриш мумкин. Бугун ёшларнинг таълим жараёнидаги муаммоларини ўрганиш, уларнинг ютуқларини оммалаштириш, ёшларнинг, айниқса уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида таълим ва фан соҳасига оид телеканал ташкил этиш керак. Телеканал ўз фаолиятида онлайн (видео) дарслар, телевикторина ва танловлар, ақл чархи, илм-фан ютуқлари, янги ихтиролар, ноёб иқтидорли ёшлар, кузатувлар ва илмий тадқиқотлар, буюк алломалар ва Нобель мукофоти ...
Муаллиф: YUNUSALIYEV SHOXJAXON ROXATALI O‘G‘LI 4621
  • 24 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
ЙҲХБ ходимлари ҳайдовчиларга айрим қоидабузарликлар учун жарималар ўрнига огоҳлантириш бериши ҳақида
Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг асосий вазифаси – йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳисобланади. Шу сабабдан, агар ҳайдовчи қоидаларни бузса, аввало ҳайдовчига қоидаларни бажариш нима учун зарурлигини англатиши ҳамда қоидабузарликнинг оғир оқибатидан огоҳлантириши керак. Шу сабабдан, агарда транспорт воситасида хавфсизлик камари, ўт ўчиргич, тиббиёт қутичаси, нур қайтаргичли нимча ёки мажбурий тўхтаганликни билдирувчи йўл белгиси кабилар мавжуд эмаслиги ёки амал қилиш муддати ўтганлиги биринчи марта аниқланса, дарҳол жаримага тортмасдан камчиликлар ва уни бартараф этиш ҳақидаги огоҳлантириш баённомасини ҳайдовчига тақдим этиш тартибини жорий қилиш мақсадга мувофиқ. Чунки, ҳайдовчи ўша жаримага тўлайдиган пулини огоҳлантириш баённомасида кўрсатилган ...
Муаллиф: RAJABOV OBIDJON MUMINOVICH 10774
  • 20 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Об открытии дороги (разворота) по ул. Фурката
По улице Фуркат не доезжая проспекта Навоий (напротив Цирка) ранее имелся разворот в сторону колледжа им. К.Бехзода (Беньков). По не понятным причинам вышеуказанный разворот перекрыли и посадили деревья и другие насаждения. Закрытие разворота существенно затруднило движение автотранспортных средств и привело к затору и появлению автомобильных пробок около разворота (возле Узбекского национального академического драматического театра), а также ко второму развороту напротив Тошкентсавдо (возле ГУМа). Так как водителям приходится совершать длинные круги вместо того, чтобы развернуться к домам, бакам, колледжу и магазинам по ул.Фуркат. Чтобы попасть на учебу студенты коллежда перебегают ...
Муаллиф: SADINOV TEMUR MAXMUDOVICH 3711
  • 3 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Об изменении ситуацию на дороге возле рынков “Абу-Сахий” и “Урикзор”
Предлагается проложить дублирующую дорогу за рынком “Абу Сахий” (бывший “Ипподром”), от проспекта “Бунёдкор” до ул. Катта халка йули (ТКАД), и на месте “стадиона ипподром” сделать огромную стоянку. Также, аналогичную бесплатную стоянку, очень больших размеров, нужно продумать и на рынке “Урикзор” (стоянки могут быть многоуровневые и такие стоянки, в дальнейшем, могут строиться и в других, аналогичных, местах скопления автомобилей). Во избежание нарушений парковки и пробок предлагаю использовать современные камеры, фиксирующие именно неправильную парковку.
Муаллиф: ZAKREVSKIY YURIY GENNADEVICH 3968
  • 5 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Марғилон шаҳри марказидаги мавжуд пиёдалар ер ости ўтиш йўлларини очиш ҳақида
Марғилон шаҳри марказида илгари қурилган пиёдалар ер ости ўтиш йўллари айрим сабабларга кўра ёпиб қўйилган. Ҳозирда одамлар пиёдалар ўтиш жойигача юришни истамай, йўлнинг қатнов қисмидан йўлларни кесиб ўтмоқдалар. Бу пиёдалар ва ҳайдовчиларга хавф солади. Агарда ер ости йўли таъмирланиб, кузатув камералари ўрнатилса ва ер ости йўлидаги дўконлар тадбиркорларга фойдаланиш учун берилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Натижада Марғилон шаҳри янада кўркамлашиб, аҳолига янада қулайликлар яратиларди.
Муаллиф: ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH 4234
  • 11 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Тошкент шаҳрининг гавжум чорраҳаларида пиёдалар ер ости ёки усти ўтиш йўлларини қуриш ҳақида
Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Чилонзор ва Учтепа туманларининг бир неча жойларида пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида пиёдалар ер ости ёки усти ўтиш йўлларини қуриш зарур. Чунки шаҳримизда йилдан-йилга автотранспортлар сони ортиб бормоқда. Шу сабабдан: Юнусобод туманида: - Шаҳристон чорраҳасида; - “Стройцентр” гипермаркети ёнида; - Мегапланет гипермаркети жойлашган чорраҳада. Чилонзор туманида: - Тошкент кичик ҳалқа йўлининг Чилонзор метросида; - Чилонзор деҳқон бозорида; - Шуҳрат чорраҳасида. Учтепа туманида: - Фарҳод ва Лутфий кўчалари кесишган чорраҳада ер ости ёки усти ўтиш йўлларини қуриш мақсадга мувофиқ.
Муаллиф: ISKANDAROV SAMANDAR ISKANDAR O‘G‘LI 4039
  • 5 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Мактаб директорлари сайловини жорий этиш ҳақида
Мактаб директорлари мактаб жойлашган ҳудудда таълим ва тарбия учун асосий жавобгар ва масъул шахслардан бири ҳисобланади. Кўп ҳолларда, гарчи муносиб билим, тажриба ва салоҳиятга эга бўлмаса ҳам мактаб директорлиги лавозимига туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари мудирлари ўзлари истаган шахсларни тайинлаганига гувоҳ бўламиз. Бу албатта, фарзандларимизнинг тарбиясида ўзининг натижасини кўрсатмай қолмайди. Бунинг олдини олиш учун Халқ таълими вазирлиги ҳузурида кўп йиллик тажрибага эга, ҳалол, фахрли педагоглардан иборат таркибда Кенгаш тузиш лозим. Бу, ўз навбатида, Кенгаш томонидан номзодларни кўриб чиқиш ва директорликка муносиб номзодни сайлаш имкониятини яратади.
Муаллиф: TILLABOYEV ISROILJON ROZIQOVICH 8000
  • 34 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Шаҳарларда жамоат ҳожатхоналари, ахлат идишлари, чиқинди пакетлари сотувчи қутиларни ўрнатиш ҳақида
Бугунги кунда мамлакатимизда фуқароларимиз ва чет эллик меҳмонлар учун кўплаб қулайликлар яратилмоқда. Туристлар Ўзбекистонга ташриф буюрганларида, фуқароларимиз иш, ўқиш, сайр ёки саёҳатга кетаётганларида йўлда бир қанча ноқулайликларга дуч келишади. Мисол учун, йўллар ва шаҳарларимизнинг маданий ва тарихий масканларида хожатхона топишга қийналишади. Шунингдек: - уй ҳайвонлари билан сайрга чиққанларида уларнинг ахлатини ташлаш учун пакет ёки ахлат қутиси топа олмайдилар; - сайр қилаётганлар эса егулик ва ичимликларнинг бўшаган идишларини кўтариб юришга мажбур бўладилар ёки дуч келган жойга ташлаб кетаверадилар. Бу эса табиийки, шаҳарларимиз гўзаллиги, экология ва инсон саломатлигига ҳам зиён етказмай қолмайди.
Муаллиф: MURATOV MUHAMMADJON ABDURAZZOQ O‘G‘LI 4133
  • 5 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида олий таълим муассасасини ташкил этиш ҳақида
Ангрен шаҳрида эркин иқтисодий зона фаолият олиб бораётганлиги ва саноат ташкилотлари, уларда иш ўринлари кўплигини инобатга олган ҳолда, Ангрен шаҳрида ҳам олий таълим муассасаси ташкил этиш керак. Зеро, Ангрен ривожланган саноат маркази бўлиб, ангренлик жуда кўпчилик ёшларда олий таълим муассасасида ўқишга кириб, таълим олиш ва юртимизга хизмат қилиш истаги кучли. Тошкент шаҳри ёки бошқа шаҳарларга қатнаб ўқиш Ангрен шаҳридаги ёшлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кўплаб қийинчиликларни туғдиради.
Муаллиф: MURODOV AZAMJON MIRZAMITDIN O‘G‘LI 36065
  • 13 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
О создании сети долгосрочных охраняемых автомобильных парковок (long term parking)
Учитывая передовой опыт ведущих стран мира предлагается организовать сеть платных охраняемых долгосрочных парковок, позволяющих автовладельцам оставлять личный автотранспорт на срок до 4 недель при отправлении в служебные командировки и туристические поездки.
Муаллиф: MUXAMEDOV QODIR DJAVLANOVICH 4122
  • 2 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Необходимо принять закон об «Агент-банкинг»
Что такое «Агент-банкинг»? Агент-банкинг - это система позволяющая представителям малого бизнеса (торговые точки, магазины, супермаркеты) осуществлять свою деятельность в качестве банковского агента от имени банков и иных кредитных структур. Для организации данного рода деятельности система «Агент-банкинг» (АБ) может выступать в роли третьего лица (посредника). В настоящее время, роль АБ выполняют мини-банки. Проект предусматривает передачу некоторых функций мини-банков агентам, обладающим необходимой технической базой. В случае заинтересованности в приобретении данного высокотехнологичного продукта, со стороны банковских структур, последним необходимо будет взять на себя обязательство по обучению кандидатов в агенты. Тем самым, банки смогут ...
Муаллиф: SHADMANOV ADXAM XURSANBAYEVICH 4462
  • 4 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Бойсун туманида табиат боғини ташкил этиш ҳақида
Бойсун тумани ҳудудининг шимолий ва ғарбий қисмини Ҳисор тоғ тизмаси таркибидаги Бойсунтоғ ва унинг тармоқлари - Кетмончопти, Эллик ва бошқа тоғлар эгаллаган. Кетмончопти тоғининг шарқий қисмида Қўйқушоқ деб аталадиган баландлик бор. Қўйқушоқнинг қор босиб кўринмай қолиши билан ёзда сув кўпаяди. Айнан мазкур тармоқлардан Бойсун тумани аҳолисини ичимлик ҳамда суғориладиган сув билан таъминлайдиган сойлар бошланади. Биргина Бойсун туманини эмас, ҳаттоки Сурхон воҳасидаги барча дарёлар, сойлар тоғлардан бошланишини ҳисобга олсак, Қўйқушоқни қор босиши – йил бўйи кўп сув бўлишидан нишона. Кийик ўти, чаканда, тоғ райҳон, наъматак, ковул каби юзлаб ёввойи ўтлар ...
Муаллиф: IMOMKULOV TOXIR KUCHAROVICH 3979
  • 3 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
Автотранспорт воситасидан фойдаланиш учун талаб этиладиган мажбурий ишончнома олиш тизимини бекор қилиш ҳақида
Автотранспорт воситасидан фойдаланиш учун мажбурий ишончнома олиш тизими бекор қилинса, мамлакатимиз миллий суғурта тизими ва туризм соҳаси янада ривожланган бўлар эди. Бундан ташқари, фуқароларнинг ортиқча оввора бўлишлари ва ортиқча харажатларни сарфлашларининг ҳам олди олинган бўлар эди. Бугунги кунда ушбу тизим қуйидаги ноқулайликларни келтириб чиқармоқда: биринчидан, бир оила аъзолари умумий мулк бўлган автомототранспорт воситасидан эркин фойдалана олмаяптилар; иккинчидан, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ходими ёки оиланинг номига ишончнома берилган аъзосига қарамлик ҳолатининг мавжудлиги ноқулайликларни юзага келтирмоқда; учинчидан, ишончномани олиш учун ортиқча овворагарчилик ва вақт сарфланади; тўртинчидан, фукароларнинг кўпчилиги автомототранспортга меҳр қўйганини инобатга ...
Муаллиф: DADAJONOV OYBEK TO‘XTASINOVICH 7741
  • 43 Изоҳлар
Овозлар етарли эмас
×
Портал харитаси