Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Онкологик ва оғир хасталикка чалинган болалар учун ойлик нафақа тайинлаш ҳақида
  • Йўналиш:Саломатлик
  • Сана:2018-05-29 09:28:24
  • Муаллиф:MAMADJONOV RAVSHAN RAXMONOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Онкологик ва оғир хасталикка чалинган 18 ёшга тўлмаган болалар учун давлат томонидан ойлик нафақа беришни ташкил қилиш ҳақида фикр билдирмоқчимиз. Сир эмаски, бундай касалликларни даволаш учун анчагина маблағ талаб этилади. Инсонпарварлик нуқтаи назаридан олиб қараганда бу ҳолатда давлат томонидан қандайдир кўмак берилиши давлатга нисбатан янада ҳурмат ва ишончни мустаҳкамлайди. Моддий нафақанинг миқдори қанчалиги эмас, балки унинг мавжудлигининг ўзиёқ беморлар ва уларнинг яқинларига давлат ғамхўрлигини чуқур ифода этади. Бу борада нодавлат ташкилотларнинг фаоллигини ошириш ҳам зарур ва уларнинг хайрия ва ижтимоий лойиҳаларига давлат грантлари ажратиш ҳам ижобий натижа беради.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабдан, 18 ёшгача бўлган онкологик ва оғир хасталикка чалинганларга нафақа бериш тартибини ишлаб чиқиш керак.
11774
Изоҳлар (16)
YUNUSOV NURILLO SOLOXIDDINOVICH
Ҳа, албатта. Бу ўз ўрнида жуда хам ахамиятли таклиф бўлибди. Мен бу таклифга сўзсиз қўшиламан. Ҳар бир бемор фарзанд - шу юртнинг фарзандидир. Улар бизнинг меҳримизга муҳтождирлар. Нафақанинг тайинланиши, оз бўлсада уларга нисбатан давлатимизнинг, халқимизнинг эътиборидир. Шу қисқа умр даврида уларнинг хаётига бироз мазмун киритилса савобли иш бўлар эди.
7 Август 2018, 14:15
TURAYEV SHAROB ALLAYOROVICH
ОНКОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАР БИЛАН КУРАШАЁТГАН БОЛАЛАРГА ДОРИ ДАРМОНЛАРИДА ҲАМ КЎМАК ЎТА МУХИМ ДЕБ ХИСОБЛАЙМАН. ШУ САБАБЛИ УШБУ ФИКРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЙМАН.
29 Июнь 2018, 19:00
TURAYEV SHAROB ALLAYOROVICH
Бу фикрга қўшиламан,оз муддатли умрларини мазмунли ва яхши ўтказишларига кумак учун берилишини хохлар эдим
29 Июнь 2018, 18:59
DADAYEVA MANZURA ABDURAZAKOVNA
Бу фикрга қўшиламан,оз муддатли умрларини мазмунли ва яхши ўтказишларига кумак учун берилишини хохлар эдим
27 Июнь 2018, 12:50
XUSAINOV KADAM BAXTIYAROVICH
аллақачон ногуронлик пенсияларини ошириш керак эди! нимага деганингизда онкалагичиский кассал даволаниш учун химия ва нур олади бу эса инсони ўз навбатида емиради, яшаш учун бир ойга ўртача 600000-700000 сум керак, бу пулни топиш учун ногурон ишлаши керак савол кандай жойларда мисол таърика ободонлаштириш бошкармаси боғбончилик ва шунга ўқшаган ишлар ногуронларга давлат томонидан квота иш жойлари қилиб қўйилибди Хоким жаноблари тасдиқлаб хам кўйибди бу дегани онкалагичиский касалликдан даволанган инсон учун ўлим дегани.
24 Июнь 2018, 18:49

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси