Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Синтетик ва сунъий қўшимчали озиқ-овқат маҳсулотларини таъқиқлаш ҳақида
  • Йўналиш:Саломатлик
  • Сана:2018-05-29 15:43:42
  • Муаллиф:RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Ҳозирда синтетик ва сунъий қўшимчали ичимлик ва егуликлар жуда кўп ишлаб чиқарилмоқда. Тиббиёт ходимлари бундай маҳсулотларнинг инсон саломатлигига салбий таъсири ҳақида кўп айтишмоқда ва ёзишмоқда. Шундай бўлсада, бундай озиқ-овқат маҳсулотлари ҳали ҳам кенг реклама қилинмоқда. Чунки, улар табиий маҳсулотларга нисбатан анча арзон. Аммо, уларнинг зарарлари кўп, жумладан, улар чанқоқни қондирмай, янада кучайтиради, синтетик ранг, таъм, ҳид берувчи воситалар организмни сунъий алдаб, ўзига қарамликни келтириб чиқаради. Бундай ичимликлар ўзида кўплаб туз ва синтетик қўшимчалар сақлагани учун уларни ичиш натижасида инсонда жигар касалликлари ва буйрак-тош касалликлари, юрак-қон томир касалликлари ва онкологик касалликлар пайдо бўлади. Таъм, ранг, ҳид берувчи синтетик воситалар орқали тайёрланган колбаса, консерва ва ширинликлар ҳам организмга шундай зарарли таъсир кўрсатади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Синтетик ва сунъий қўшимчали озиқ-овқат маҳсулотлари таъқиқланса ёки рекламаси чекланса, маҳсулот қадоғида унинг салбий таъсири бўлиши мумкинлиги мажбурий ёзиб қўйилса, халқимиз, аввало фарзандларимиз соғлиғи, миллионлаб аҳолимиз саломатлиги таъминланган бўларди.
4552
Изоҳлар (10)
QODIROV TIMURBEK ODIL O‘G‘LI
Тоғри фикр, инсон аввало қандай маҳсулот истеьмол қилаётганини билиш зарур. Бунинг учун маҳсулот этикетикасида барча маьлумотлар ёзилмаган.
9 Август 2018, 22:07
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
TUYCHIYEV PARMANKUL PRIMKULOVICH Синтетик, сунъий қўшимчали, умуман табиий бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни таъқиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси қонунини қабул қилиш керак. Бу халқ манфаати учун хизмат қилади. Мен ҳам шуни таклиф қилгандим, аммо тема жумлалари модератор томондан ўзгартирилган!
30 Июнь 2018, 13:50
TUYCHIYEV PARMANKUL PRIMKULOVICH
Синтетик, сунъий қўшимчали, умуман табиий бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни таъқиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси қонунини қабул қилиш керак. Бу халқ манфаати учун хизмат қилади.
29 Июнь 2018, 18:49
MUXAMMADIYEV SHUXRAT SHAVKATOVICH
Жуда яхши фикр,буларни хаммаси одамни соглигига жуда емон тасир килишини купчилик билади,лекин амалга ошмайдиган нарса. Синтетик ва сунъий моддалардан воз кечган давлатларни узи йук булса кере. Сотувда булган деярли барча егулик ва ичимликларга бу нарсаларни кушмастан иложи йук,чунки улар там,хид,ранг бериштан ташкари махсулотни купрок сакланишига ва тез бузиладиган нарсаларни узок вакт ичида сакланишига ердам беради. Кайсидир махсулотга купрок,кайсига камрок кушилади. Оддий мисол нон,нонга хам хар хир моддалар кушилади,там берилиш учун,нон тайерланадиган унга хам хар хил моддалар кушилади,купрок сакланиши учун. Синтетик ва кимевий нарсаладран камрок истимол килиш,ва умуман улардан воз кечиш хар бир инсонни узини кулида. Факат бу ерда хам бир муаммо бор,сиз айтиб утганингиздек буларни хаммаси кучсиз наркотик моддасига тенг ва инсонларда богланиш хосил булиб колган . Хар хил газли ичимликлар,конфет,шоколад,колбаса ва шунга ухшаш нарсалардан инсонла воз кеча олмайди.
28 Июнь 2018, 13:30
DADAYEVA MANZURA ABDURAZAKOVNA
Хар бир нарсада миёр бўлгани каби буни ишлаб чиқараётган тадбиркорларимиз хам миёрида фақат табиий махсулотлардан болаларимиз учун хам фойдали хам арзон булган мевалардан ишлаб чиқаришса келажагимиз меваси булган фарзандларимизга фойдали иш булар эди. Бундай махсулотларни ишлаб чиқишда албатта шифокорлар рухсати бўлиш керак деб хисоблайман.
27 Июнь 2018, 18:16

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси