Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Тўй ва маросимларда хонандалар хизматларини тартибга солиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Тўй ва маросимларда санъаткорларнинг хизмат ҳақлари жуда қиммат. Бу хизмат ҳақлари ҳеч қаерда кўрсатилмайди ва бу даромадлар солиққа тортилмайди. Уларга солиқлардан берилган имтиёзларни бекор қилиб, қатъий даромад солиғини жорий этиш вақти келди. Шунда адолатли бўларди. Шу сабабдан, тўй ва маросимларда хонандалар хизматларини тартибга солиш, шу турдаги хизматларни қонуний асосини ишлаб чиқиш керак. Бунинг учун санъаткорлар ҳар бир тўй ва маросимга қонуний шартнома тузилган тақдирда қатнашиши зарур. Мазкур шартномада хизмат ҳаққи, истеъмолчи ва санъаткорнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, тўй-маросим вақти, манзили кўрсатилиши лозим. Санъаткорларнинг шартнома асосида хизмат кўрсатиши Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни мувофиқлаштирувчи ҳудудий комиссиялар (“Ўзбекконцерт”, Солик инспекцияси, “Маҳалла”, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи) томонидан назорат қилиниши лозим. Бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиқиб, санъаткорларнинг хизмат нархларини назорат қилиш имконсиз. Аммо уларнинг олаётган даромадларидан солиқ олиниши мақсадга мувофиқ. Зеро ногиронлиги бор шахслар ҳам, “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони соҳиблари ҳам, кам даромадли шахслар ҳам солиқлардан озод этилмаган.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабдан, Солиқ кодексига тегишли ўзгартишлар киритишни ва санъаткорлар учун тўй-маросимларда фақат шартнома асосида хизмат қилиш тартиби жорий этилишини таклиф қиламиз.
5108
Изоҳлар (27)
TURSUNBOYEV RAVSHAN ERGASHEVICH
Солиқ солиш керак. Бировни қўшиғини айтса, ижод қилмаса, жонли айтмаса. Бир неча соатлик тўй учун фалон фалон доллар нарх белгилаб олса. Қайси соҳада даромад яхши бўлса одамлар шу соҳага ўзларини уришади. Отарчилар кўп ҳақиқий қўшиқчи санъаткорлар кам.
13 Август 2018, 11:33
XODJIBAYEV SHERZOD XAMIDULLAYEVICH
Sattorov Mashxur Siz etvotkan buyrakratlik bu tekshir tekshirri ko'paytirvorish bo'ladi. Nazorat qilishshi bo'sa xali hich kim ta'qiqlagani yo'q qaytangi jamoatchilik nazoratini kuchaytirish haqida da'vatlar kuchaygan. Bu davlat egasizmas hamma hohlaganini qiladigan yoki shaxar bedarvozamas. Tartib intizom bo'lishi kere. Qonunlar bo'sa hamma uchun birhil va majburiy. O'zboshimchalikka yo' qo'yish aslo yaramaydi. Honandalarni shoxi yo'q. ...
25 Июль 2018, 22:11
SATTAROV MASHXUR SHUKURILLAYEVICH
Ходжибоев Шерзод, бюрократ ташкилотларни яна тикиштирмин. 30 йил етмадими текшир-текширлар. Президентимиз 2017 йил 3 август куни зиёли ижодкорлар билан учрашув утказди, ушанда сизга ушаганларни таклифини рад этган эдидар. Чунки сиз даромадини хисоблаб утириб катта пул топар экан деб уйлаган санъаткорларингиз сони булса 15-20 та борин 50 тадир. Колган минглаб санъаткорлар куни зурга кечаяпти. Катъий даромади йук. Кайси пулига солик солмокчисиз. Майда коррупцияни йулга куймокчимисиз ёки? Бемани асоссиз таклиф!
24 Июль 2018, 01:42
SAYDULLAYEV XIMMATILLA XAYRULLAYEVICH
Soliqa tortishga qo'shilaman
22 Июль 2018, 12:49
AZIZBAYEVA UMIDA AVRALOVNA
Бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиқиб, санъаткорларнинг хизмат нархларини назорат қилиш имконсиз. Аммо уларнинг олаётган даромадларидан солиқ олиниши мақсадга мувофиқдир.
30 Июнь 2018, 06:57

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси