Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


“Таълим” телеканалини очиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ҳар бир ривожланган давлат ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга, уларни баркамол авлод этиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратган. Бугун мамлакатимизда ёшларга ана шундай эътибор берилмоқда. Барча имкониятлар яратилмоқда. Буни биргина Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятида ҳам кўриш мумкин. Бугун ёшларнинг таълим жараёнидаги муаммоларини ўрганиш, уларнинг ютуқларини оммалаштириш, ёшларнинг, айниқса уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида таълим ва фан соҳасига оид телеканал ташкил этиш керак. Телеканал ўз фаолиятида онлайн (видео) дарслар, телевикторина ва танловлар, ақл чархи, илм-фан ютуқлари, янги ихтиролар, ноёб иқтидорли ёшлар, кузатувлар ва илмий тадқиқотлар, буюк алломалар ва Нобель мукофоти совриндорлари ҳаёти, таълим тизимидаги ютуқ ва камчиликлар ҳақида кўрсатувлар тайёрлаб, ёшларимизнинг маънавий ва илмий баркамоллигига ҳисса қўшади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу боисдан янги “Таълим” телеканалини ташкил этишни таклиф қиламиз.
4570
Изоҳлар (24)
SAFAROV KARIM ISAKOVICH
Мен ЎзХДП Сирдарё вилоят Оқолтин туман Кенгаши аъзосиман. “Таълим” телеканалини очиш ҳақидаги таклифни тўла қўллаб-қувватлайман. Телеканал кўпгина ёш истеъдодларга ўзларини кўрсатишда кўмакчи бўларди ҳамда таълим соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳатлардан барча хабардор бўларди.
7 Сентябрь 2018, 15:40
TOSHEV NODIRBEK YUSUPOVICH
Xo'sh, o'sha telekanal qaysi fandan ko'rsauv ko'rsatadi(dars beradi). Bu haqda o'ylab ko'rdingizmi? Agar bu istiqbolli soha bo'lsa, ixtiyoriy tadbirkor davlat ro'yxatidan o'tib amalga oshirishi mumkin. Ko'rsatuv efirga ketdi ham deylik sizning vaqtingizga mos keladimi? Hozir INTERNET bu muammoni hal qilib qo'yganku. Shunchaki bizda internet sekin ishlaydi va juda qimmat. Xullas keraksiz narsa.
31 Июль 2018, 00:10
AZIZBAYEVA UMIDA AVRALOVNA
Мен O'zLiDeP Боёвут туман Кенгаши аъзосиман. “Таълим” телеканалини очиш ҳақидаги таклифни тўла қўллаб-қувватлайман.
30 Июнь 2018, 06:58
YUNUSALIYEV SHOXJAXON ROXATALI O‘G‘LI
YOSHLARGA VA TALABALAR UMUMAN OLGANDA O'QUVCHILARGA OID TELVIDINYADA HECH BIR UMUMIY EFIR AJRATILMAGAN.TO'G'RI AYRIM KURSATUVLLAR BOR LEKIN KO'P EMAS AGAR BU KANAL OCHILSA BIZ UYLAGAN ISHLAR AMALGA OSHAR EDI
24 Июнь 2018, 11:05
ERGASHOV JO‘RABEK UROL O‘G‘LI
Мен O'zLiDeP Нарпай туман Кенгаши аъзосиман. “Таълим” телеканалини очиш ҳақидаги таклифни тўла қўллаб-қувватлайман. Телеканал кўпгина ёш истеъдодларга ўзларини кўрсатишда кўмакчи бўларди ҳамда таълим соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳатлардан барча хабардор бўларди.
22 Июнь 2018, 11:10

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси