Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Зангиота тумани Назарбек йуналишидаги темир йўл кесишмасига қўприк қуриш таклифи
Жамоавий мурожаат матни
Ҳаракат, Сада, Иттифоқ, Тарнов, Текстил ва Туркистон қишлоқ фуқаролар йиғини аҳолиси кўп ҳолларда айнан ишга, болаларни боғча, мактабга олиб бораётган ёки ишдан уйга қайтаётган пайтда Маннон Уйғур кўчаси билан кесишган темир йўл кесишмаси ёпилади, жуда катта тирбандлик вужудга келади, табиийки барча ўз манзилига кеч қолишини ўйлаб жуда асабийлашади. Йўл очилгач, транспорт воситалари Назарбек ва Учтепа туманини ажратиб турувчи блок постига қадар 5 км йўлни тирбандликда босиб ўтишларига тўғри келади. Куни билан темир йўл кесишмаси камида 7-8 марта ёпилиб, юк поездларининг йўлни кесиб ўтиши узоқ вақтга чўзилади. Шу сабабдан, ҳатто тез тиббий ёрдам ва ўт ўчириш машиналари ҳам инсон ҳаёти хавф остида қолганда кеч қолиши мумкин.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Ушбу таклиф амалга оширилса, ҳудуд аҳолисининг кўп йиллик муаммоси ҳал этилади. Шу сабабли, ушбу темир йўл ва автомобиль йўли кесишмасига кўприк қурилишини таклиф қиламиз.
3970
Изоҳлар (4)
OLIMJONOV OKILJON OLIMJONOVICH
Жуда хам долзарб таклиф
10 Июнь 2018, 11:56
ISAQOV MUXTOR MUXAMEDOVICH
Хурматли Менинг Фикрим сайтининг иштирокчилари, бу худудда яшамасангиз хам бизни куллаб овоз берсангиз куплаб инсонларни мушкулини онсон килган буласиз, холбуки инсонларни мушкулини онсон килиш учун уз хиссасини кушган одам албатта савобсиз колмайди. Бизни кулласангиз сиздан жуда хам миннатдор буламиз. ОЛЛОХ сиздан рози булсин.
7 Июнь 2018, 15:00
MUXIDINOV SANJAR NURIDINOVICH
Хонадонларга озор бермаслик шарти билан амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади.
6 Июнь 2018, 15:06
OBIDOV ABRORXON ABDULLO O‘G‘LI
Dolzarb taklif
6 Июнь 2018, 15:03

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси