Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида олий таълим муассасасини ташкил этиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ангрен шаҳрида эркин иқтисодий зона фаолият олиб бораётганлиги ва саноат ташкилотлари, уларда иш ўринлари кўплигини инобатга олган ҳолда, Ангрен шаҳрида ҳам олий таълим муассасаси ташкил этиш керак. Зеро, Ангрен ривожланган саноат маркази бўлиб, ангренлик жуда кўпчилик ёшларда олий таълим муассасасида ўқишга кириб, таълим олиш ва юртимизга хизмат қилиш истаги кучли. Тошкент шаҳри ёки бошқа шаҳарларга қатнаб ўқиш Ангрен шаҳридаги ёшлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кўплаб қийинчиликларни туғдиради.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабдан Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг Ангрен шаҳар филиали ёки бошқа бир саноат соҳасида кадрлар тайёрловчи олий ўқув юрти ташкил этилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.
32156
Изоҳлар (13)
TUXTAYEV FARRUX BAXTIYOROVICH
Нафакат Ангренда балки юртимизнинг барча вохаларида олий таълимни ривожлантириш ва шарт-шароит яритиб бериш керак!
10 Август 2018, 15:54
MIRZABOYEV BEHZOD BAHROM O‘G‘LI
Hurmatli Angren shahri axolisi. Bu biz uchun judda zo'r imkoniyat. Keling do'stlar ushbu imkoniyatni qo'ldan boy bermaylik. Barchamiz ushbu taklifga o'z ovozimizni beraylik. Ushbu taklifni do'stu birodarimizlarga imkon qadar tarqataylik. Biz yoshlar uchun bu judda zo'r imkoniyat , nafaqat yoshlar balki butun angren shahriga. Iltimos be'etibor bo'lmang!
6 Август 2018, 18:13
LI VADIM GENNADEVICH
В Узбекистане согласно официальной статистики 119 городов, при этом в Ангрене проживает более 175т. человек и по численности город занимает 11 место в стране и является самым крупным городом в Ташкентской области. Город Ангрен является крупным промышленным городом, центром угольной отрасли в стране, включен в специальную индустриальную зону "Ангрен", но при этом не имеет ни одного ВУЗа, нет даже филиалов или факультетов от других ВУЗов. Данная ситуация крайне негативно сказывается на наличие и подготовке высококвалифицированных кадров. Дети уезжают в другие города, заканчивают там ВУЗы и как правило там остаются, многие из за материальных трудностей просто не имеют возможности учиться в других городах. Поэтому было бы хорошо, если люди которым не безразлично развитие города, а так же будущего Узбекистана в целом поддержали бы данную инициативу по открытию в городе Ангрен филиала ТашГТУ им. И. Каримова или любого другого ВУЗа.
22 Июнь 2018, 12:50
ABDIYEV XAITBAY BAYKUZIYEVICH
Тошкент шаҳри ёки бошқа шаҳарларга қатнаб ўқиш Ангрен шаҳридаги ёшлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кўплаб қийинчиликларни туғдиради. Шунинг учун Ангрен шахрида олий таълим муассасаси ташкил этиш зарур. Ангренда олий таълим муассасаси ташкил этилса, Ангрен шахридан ташкари, Охангарон тумани учун хам фойдали булади. Ангрен шахрида 40 га якин мактаб, Охангарон туманида 59 та мактаб, жами 90-100 та мактаб бор. Агар эндиликда 90 та мактабни бир укув йилида 11-синфини ( камида битта мактабда битта синф ва 1 та синфда уртача 25 нафардан битирувчи хисоблаганимизда 90*25=2250 ) 2250 нафардан ортик мактаб битирувчиси якунлашини хисобга олсак, 4 йилда бу курсаткич 10 000 дан ортишини куришимиз мумкин. АНГРЕНДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ АЖОЙИБ ИШ БУЛАРДИ.
15 Июнь 2018, 12:19
ABDIYEV XAITBAY BAYKUZIYEVICH
UMARJONOVA FERUZA MARAIMOVNA, Siz o'zingizni o'ta tajribali o'qituvchi hisoblaysiz shekilli. Tajriba nima degani o'zi? Hamma o'z qarichi bilan o'lchaydi.
15 Июнь 2018, 11:56

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси