Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Бойсун туманида табиат боғини ташкил этиш ҳақида
  • Йўналиш:Экология
  • Сана:2018-05-16 10:18:36
  • Муаллиф:IMOMKULOV TOXIR KUCHAROVICH
Жамоавий мурожаат матни
Бойсун тумани ҳудудининг шимолий ва ғарбий қисмини Ҳисор тоғ тизмаси таркибидаги Бойсунтоғ ва унинг тармоқлари - Кетмончопти, Эллик ва бошқа тоғлар эгаллаган. Кетмончопти тоғининг шарқий қисмида Қўйқушоқ деб аталадиган баландлик бор. Қўйқушоқнинг қор босиб кўринмай қолиши билан ёзда сув кўпаяди. Айнан мазкур тармоқлардан Бойсун тумани аҳолисини ичимлик ҳамда суғориладиган сув билан таъминлайдиган сойлар бошланади. Биргина Бойсун туманини эмас, ҳаттоки Сурхон воҳасидаги барча дарёлар, сойлар тоғлардан бошланишини ҳисобга олсак, Қўйқушоқни қор босиши – йил бўйи кўп сув бўлишидан нишона. Кийик ўти, чаканда, тоғ райҳон, наъматак, ковул каби юзлаб ёввойи ўтлар ифорини туйиб мазза қиласиз. Лекин афсуски эрта баҳордан кеч кузгача чорва озуқаси сифатида фойдаланаётганлиги сабабли, тупроқ билан битта бўлиб кетади. Чунки чорвани эрта баҳордан, ҳали ерлар қуримасдан, ўтлар ердан чиқиб улгурмасданоқ ўтлашга ҳайдаймиз. Қарияларнинг айтишича, бир вақтлар мазкур тоғнинг каттагина қисмини ўрмонлар эгаллаб олган экан. Бугунга келиб, ушбу майдоннинг анчагина қисми одамзот қўлида нобуд бўлиб бормоқда. Биз ўрмонларнинг ёғочлaри, мeвaлaри, дoривoр ўсимликлaри вa oстидaги унумдoр тупрoқлaридан ваҳшийларча фойдаланмоқдамиз. Бирoқ ўрмонлар ҳавони мусaффo қилишини, сувни фильтрлaб беришини, тупрoқни эрoзиядaн, ҳавони эса исиб кeтишидaн сaқлaшини ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Халқимизда “Ўтирган шохинга болта урма” деган мақол бор. Аммо ҳозирда бизнинг табиатга, ўрмонларга нисбатан хатти-ҳаракатларимиз айнан ўз илдизимизга болта уришдан бошқа нарса эмас. Одамлар! Ўйлаб кўринг, келажак авлодимиз-фарзандларимиз учун нимани мерос қолдирмоқдамиз? Ёки бугун фақат ўзимизни ўйлаймизми? Майли агар ўзимизни ўйлаган тақдирда ҳам, бугун экологик муаммолар оғушидамиз. Бойсунтоғ тармоқлари-Кетмончопти, Эллик ва уларга туташ тармоқларда табиат боғини ташкил этиш орқали қуйидагилар амалга ошади: - ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси ҳимоя қилинади; - экотуризмни ривожлантириш учун замин яратилади; - туманда эркин иқтисодий зона сифатида ташкил этилган “Бойсун-фарм” каби корхоналарда доривор ўсимликларни кўпайтириш ва дори-дармонлар ишлаб чиқариш таъминланади. Шу баҳонада Бойсун туманини фармацевтика саноати марказига айлантириш имконияти кенгаяди; - сув миқдорини кўпайтириш орқали аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш имконияти ортади. Чунки дарахт ва ўсимликларни кўпайтирилиши сабабли дарахтлар ўзида минглаб тонна сувни ушлаб туриши натижасида сувнинг миқдори ошади. Зеро, ҳозирги кунда Бойсун тумани аҳолисининг қарийб 100 %ини мазкур тоғ этакларидан оқаётган сойлар ичимлик суви билан таъминлашини ҳисобга олсак, бу табиат зонасини ташкил этиш ва қўриқлаш қанчалик аҳамиятга эга эканлигини тушуниш мумкин. Шунингдек, пировард натижада меҳнат ресурслари кўп Бойсун туманида янги иш ўринлари яратилади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Ҳайвонот ва ўсимликларни ҳимоялаш, экотуризмни ривожлантириш, доривор ўсимликларни кўпайтириш, табиий равишда сув миқдорини ошириш мақсадида Бойсунтоғ тармоқлари - Кетмончопти, Эллик ва уларга туташ тоғ олди тармоқларида табиат боғини ташкил этишни таклиф қиламиз.
3943
Изоҳлар (3)
ALIXODJAYEV BAXTIYOR BAXADIROVICH
Юртдошларимиздан Айнан шундай таклифларни куллаб-кувватлашни илтимос киламан! Савияси паст ахмокларни кимгадир Нобел мукофоти бериш хакидаги ёки катта байрок урнатиш тугрисидаги ахмокона фикрлари бошка миллат вакилларини факат кулгисини ва узбек миллатини камситишига сабаб булади, холос!
30 Июнь 2018, 13:39
ESHKORAYEVA KUNDUZXON SHAVKATOVNA
O'zLiDeP Navoit viloyati Uchquduq tumani. Men bu taklifni qo'llab-quvvatlayman. Tabiatni asrash inson sifatda har birimizning muqaddas burchimizdir.
1 Июнь 2018, 18:32
ALLASHEV TOSHPULAT ESHQURBANOVICH
Табиатни асрашимиз керак. Мен эколог сифатида сизнинг таклифингизи тўла қўллаб-қувватлайман.
1 Июнь 2018, 14:22

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси