Мактабларда ўқувчилардан, уларнинг ота-оналаридан пул йиғиш ҳолатларига барҳам бериш ва бунга йўл қўйган шахсларга жавобгарлик белгилаш лозим
Жамоавий мурожаат матни
Умумий ўрта таълим мактабларида ўқув йили бошидан то охирига қадар ҳар чоракда ўтказиладиган ота-оналар йиғилишларида маблағ йиғиш масаласи муҳокама қилинади. Бу одатий ҳолга айланиб қолган. Ушбу салбий иллатга бугун барҳам берилмаса, келажакда болаларимиз мактабларда ўқиш ўрнига, айтилган маблағни етказа олмаганлиги учун ўқитувчи ва синфдошлари олдида изза бўлиши, бу эса уларнинг руҳий ҳолати ва ўқишига бўлган қизиқишининг сусайишига олиб келиши мумкин. Болаларингиз учун деб турли нарсаларга (хусусан, супурги ва сатилдан тортиб, туғилган кун ва битирув кечаси тадбирлари ўтказилиши кабиларга) пул йиғиш ҳолатларининг сони ортиб бормоқда. Ота-оналар ва оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий имконияти ва мавқелари болаларининг бир хил муҳит ва шароитлардаги мактабларда таҳсил олишига ўз таъсирини ўтказмаслиги керак, деб ўйлайман. Ўқувчилар ўртасида ижтимоий жиҳатидан табақалашувнинг юзага келиши турли салбий оқибатларга олиб келиши мумкин ва бунинг натижасида ўқувчи руҳий босим остида колиши мумкин. Келажакда болаларимизнинг тоза виждон ва соғлом фикр эгалари ва ақл-идрокли бўлиб вояга етишлари учун умумий ўрта таълим мактаблари фаолиятини пул йиғиш каби иллатдан холи қилишда жонбозлик кўрсатайлик!
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабли, ушбу ноқонуний жараёнга таъқиқ қўйилиши ҳамда тегишли жавобгарлик чоралари ва жарималар белгиланишини сўраб қоламан!
7333
Изоҳлар (70)
ALDANOVA FERUZA YO‘LDOSHEVNA
Мен она сифатида мактабларга хозирги кунда ердам бериш керак. Аммо кайси йули билан? Давлат томонидан маблаг етмаса. Масалан синфда хомийлар мавжуд. Уларни жалб килиш онсон иш эмас. Мажбурий эмас . Узлари узаро келишилган холда албата. Масалан мактабда ота она йигилиши булади. Хама харажатлар уртада хал булиш керак. МАктаб болаларимизнинг иккинчи уйи. Масалан биз узбеклар боларга мактаб давридан молиявий жихатдан ердам беришимиз керак. Бизда туй булса хеч нимани унитмимиз. Битта туй харажати канча кетади. Неча юзта одамларга ош берганча мактабга ердам берилса максадга мувофик буларди. Бу мактабда бизнинг болаларимиздан кейин канчадан канча болалар укийди. Еки уша дабдабали туй утказган райнидаги мактабларга одамларидан солик олиб мактаб фондига утказилсин. Йули куп аммо хеч ким гапирмиди. Каждая инсатива наказуема. Бизда иш килгунча. Иш килмасдан олдин бошини чопиб ташлашади. Хамма нарсага йул топса булади. Бош котирадиган одам йук.
23 Июль 2018, 17:10
ZIYODOV BEHRUZBEK BOTIR O‘G‘LI
Ўзбекистон Конституциясининг 41-моддасида "..бепул умумий ўрта таълим олиш кафолатланади", дейилган. Шунга асосан "Таълим тўғрисида"ги қонунга "Ўқувчилардан ҳар қандай пул йиғиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади" деган модда киритиш керак. "Жиноят кодекси"га эса бундай ҳаракат учун жазо белгиланиши керак.
4 Июль 2018, 09:16
ABDUQODIROVA MA’MURA NEMATOVNA
Ушбу масала юзасидан ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган барча ишларга қарамасдан ушбу ҳолат давом этмоқда нафақат чекка қишлоқлардаги мактабларда балки шаҳар марказларидаги мактабларда ҳам йил давомида хали ремонга хали гул олишга хали синфга парда олиш учун, мактаб фонди ва хоказо бахоналар билан пуллар йиғилмоқда агар бермасликка харакат қилсангиз бироз вақтдан кейин қарабсизки барча ўқувчиларни ота оналари беришган фақат битта сизнинг фарзандингиз бермаган бўлиб чиқади хеч ким ўз фарзандини бировдан кам бўлишини хохламайди ва оқибатда яна шу ҳолат такрорланади. Ушбу масалаларга қатий чек қўйиш вақти келди деб ўйлайман.
3 Июль 2018, 15:21
MAMATOVA SARVINOZ RAXMAT QIZI
O'zLiDeP Navoiy viloyati Xatirchi tumani ijrochi kotibi sifatida Prezidentimizga ushbu yuksak mukofotni berilishi taklifini qo'llab -quvvatlayman. Yurtboshimiz omon bo'lsinlar
28 Июнь 2018, 16:19
YO‘LCHIYEV SHERZOD SHUKURJON O‘G‘LI
Men O'zLiDeP a'zosi sifatida barcha Jalaquduqlik bir qator O'zLiDeP a'zolari nomidan ushbu murojaatni qo'llab quvvatlayman. Insonlarning bir-biriga xurmat bilan munosabatda bo'lishliklari uchun qanday ishlarni amalga oshirish kerak bo'lsa kechiktirmay qonuniy yondashish kerak.
28 Июнь 2018, 00:20

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

  • Овозлар етарли эмас

×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг