Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


“Юрт фахри” давлат мукофотини таъсис этиш керак.
Жамоавий мурожаат матни
“Юрт фахри” давлат мукофотини таъсис этишни таклиф қиламан. Ушбу мукофот ўз нуфузига кўра “Нобел” мукофоти билан тенг бўлиши лозим. Мазкур мукофот билан ўз соҳасида камида ўттиз йил изланиб, меҳнат қилган олимлар, ижодкорлар, кашфиётларини дунё тан олган инсонлар тақдирланиши лозим. Ҳар бир соҳа учун чуқур ўйланган, кенг қамровли шартлар ишлаб чиқилиши шарт. Масалан, физика соҳасида олимнинг кашфиёти жаҳон бўйича ишлаб чиқариш жараёнларига тадбиқ этилиб, хомашё (энергия) сарфини тежашга, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга, истеъмолчилар учун қулайлик туғдиришга хизмат қилган бўлиши ҳамда жаҳоннинг етук фан намоёндалари томонидан эътироф этилган бўлиши лозим. Агар номзод санъат соҳаси вакили бўлса, у ҳам камида “Ўзбекистон халқ артисти” (шоири, ёзувчиси, рассоми ва шу кабилар) унвонига сазовор бўлган, кўп йиллар давомида ижод қилган, кўплаб асарлари бошқа давлатларда ҳақиқий санъат асари сифатида тан олинган бўлсагина мукофотга лойиқ топилиши керак. Номзодга қўйиладиган талаблар қуйидагиларни назарда тутади: номзод академик ёки профессор илмий даражасида бўлиши; инсоний фазилатлари билан бошқаларга ўрнак бўлиши; дини, миллати, тили, жинси, ирқи ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар фидоий бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилиши керак. Ўзбекистондаги ҳар бир ижодкорнинг, олимнинг ўз соҳасидаги етуклик даражаси “Юрт фахри” мукофотини қўлга киритиши билан белгиланиши керак. Мукофот эгасига давлат томонидан муайян миқдорда нафақа тайинланиши мақсадга мувофиқ.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Ушбу таклифни халқимиз қўллаб-қувватласа, мамлакатимиз довруғини жаҳонга тараннум этадиган инсонлар кўпайишига ишонаман. Мукофот қатъий талаблар асосида муносиб номзодларга берилиши шарт. Барча соҳаларнинг етук мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, мукофот низоми ва талабларини ишлаб чиқиши лозим.
4251
Изоҳлар (5)
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Таклиф ўринли аммо, ёндашувга эътирозларим бор. Шулар инобатга олиниши шарти билан таклифга овоз бераман. 1) "ўз соҳасида камида ўттиз йил изланиб"... ---- “Ўттиз йил”ни “уч йил”га қисқартириш лозим. Чунки ҳақақай фидокор инсон 3 йилда ҳам ўз юрти учун улкан хизматлар қилиб, барчага ўрнак инсонга айланиши мумкин. Кейин, ҳамма жонкуяр, фидокор инсонлар ҳам, хизмати давомида 30 йил яшайвермайди. 2) "Агар номзод санъат соҳаси вакили бўлса, у ҳам камида “Ўзбекистон халқ артисти” (шоири, ёзувчиси, рассоми ва шу кабилар) унвонига сазовор бўлган, кўп йиллар давомида ижод қилган"... ----- Ёлғончи ва маддоҳларга "юрт фахри" макомини берсак ҳамма ёлғончи ва маддоҳ бўлади, Сизга шу керакми? 3) "Номзодга қўйиладиган талаблар қуйидагиларни назарда тутади: номзод академик ёки профессор илмий даражасида бўлиши"... ----Нима, ўқмаган, дипломи бўлмаган, аммо фидоий, эл-юрт учун хизмат қилаётган фуқаро “юрт фахри” бўлаолмайдими? Тузатиш керак.
4 Август 2018, 17:51
ERGASHEVA BARNO NUSRATILLA QIZI
Чекка худудлардаги соҳа мутаҳассисларини ҳам ушбу мукофот билан тақдирлаш масаласини кўриб чиқиш керак. Масалан: (сиёсий партия ходимлари, тиббиёт, халқ таълими, фермер ва тадбиркорлар)
30 Июнь 2018, 07:50
NASIROVA SHAIRA NARMURADOVNA
“Юрт фахри” давлат мукофотини таъсис этишни таклиф қўллаб қувватлайман. Ушбу мукофот ўз нуфузига кўра “Нобел” мукофоти билан тенг бўлиши ва мазкур мукофот билан ўз соҳасида камида ўттиз йил изланиб, меҳнат қилган олимлар, ижодкорлар, кашфиётларини дунё тан олган инсонлар тақдирланиши тўғрисидаги фикрларни ҳам қувватлайман.
4 Июнь 2018, 07:38
MAMADALIYEV MUXAMMADI QULLI O‘G‘LI
Чекка худудлардаги соҳа мутаҳассисларини ҳам ушбу мукофот билан тақдирлаш масаласини кўриб чиқиш керак. Масалан: (сиёсий партия ходимлари, тиббиёт, халқ таълими, фермер ва тадбиркорлар)
22 Май 2018, 10:48
XALIMOV BAXRITDIN ULMASOVICH
Юртимиз равнакига хисса кушган чет элликларга хам берилсин.
13 Май 2018, 19:42

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси