Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Юнусобод тумани 15-даҳа Мурувват маҳалласи, 77-уй олдидаги чиқиндихонани бошқа жойга кўчириш ҳақида
  • Йўналиш:Экология
  • Сана:2018-04-27 18:19:13
  • Муаллиф:BAXODIROV NODIR BAXODIROVICH
Жамоавий мурожаат матни
Бугунги кунда Юнусобод туман, 15-даҳа, Мурувват маҳалласида наркологик беморларга тиббий хизмат кўрсатиш хусусий клиникаси қурилаётганлиги сабабли, клиниканинг олдида жойлашган чиқиндихонани 77-сонли кўп қаватли уй олдига ва маҳалладаги ёш болаларнинг ягона ўйнаш майдончаси ёнига кўчириш ишлари олиб борилмоқда. Нима сабабдан чиқинди йиғиш жойи нотурар бино олдидан кўп қаватли уй олдига кўчирилмоқда? Чиқиндихонанинг кўп қаватли уй олдига кўчирилиши оқибатида ҳашоратлар туфайли ёш болалар ўткир юқумли касалликлар билан касалланиши, аҳолининг соғлиғига зарар етиши, шунингдек, уй ва чиқиндихона орасидаги оралиқ масофа яқин бўлганлиги сабабли бадбўй ҳид тарқалишига олиб келади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Ушбу кўп қаватли уйда истиқомат қилаётган фуқароларнинг соғлиги ва маҳалла ободлигини таъминлаш зарурлигини инобатга олган ҳолда чиқиндихона қурилишини аҳоли учун хавфсиз бўлган жойда амалга оширилишини сўраймиз.
4097
Изоҳлар (1)
OBIDOV ABRORXON ABDULLO O‘G‘LI
Yaxshi taklif, o'rinli
17 Май 2018, 18:49

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси