Абитуриентлардан тиббий маълумотнома сўраш талабини бекор қилиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Республикамизда олий таълим муассасаларига илмга чанқоқ, келажакда яхши мутахассис бўламан деб олдига аниқ мақсадлар қўйган юз минглаб ёшларимиз томонидан ҳужжатлар топширилмоқда. Кўп йиллар тиббиёт соҳасида ишлаган врач сифатида айтишим мумкинки, 086 рақамли “Тиббий маълумотнома”нинг бирор бир информатив қиммати йўқ. Чунки баъзи ихтисосликлардан ташқари барча олий ўқув юртларида ҳар қандай касаллик билан ҳисобда турадиган беморларгина эмас, балки ногиронларнинг ҳам таълим олиш хуқуқи чекланмаган. Шундай экан бу маълумотнома нима учун керак? Келтирилган баъзи мутахассисликлар эса абитуриентни махсус тиббий кўрикдан алоҳида комиссиялар орқали ўтказадилар. Маълумки 086 формадаги маълумотлар (қон ва бошқа таҳлиллар) 1 ойдан кейин эскирган ҳисобланади. Маълумки, тиббий маълумотномага фақат туман марказидаги кўп тармоқли поликлиника врачлари имзо ва шахсий муҳрларини, туман тиббиёт бирлашмаси эса гербли муҳрни уриш ҳуқуқига эга. Шаҳарларда бу муаммо балки кичикдир, лекин туман марказидан 50 км ва ундан ортиқ масофада яшовчи абитуриент учун бу албатта вақт ва маблағ сарфини талаб қилади. Ҳеч қандай қиммати бўлмаган маълумотнома учун шунча овворагарчилик зарурми? Баъзи ОТМлар эса маълумотноманинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклида кўрсатилмаган бўлса ҳам дерматовенеролог ва таносил касалликларини аниқлашга мўлжалланган РВ қон таҳлилини ҳам талаб қилиши бунга мисол бўлиб, кўнгилни ҳира қилади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Бизнинг фикримизча, абитуриент тақдим қилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхатидан тиббий маълумотнома, яъни 086 формани чиқариб ташлаш вақти аллақачон етиб келди.
1001
Изоҳлар (21)
ZOIROV NOZIM BAXODIR O‘G‘LI
Зўр бўса кере, курсдошила туберкулюз касали билан ўқиб юрган бўса?
15 Октябрь 2018, 16:51
FAYZIYEV NOZIM ERKINOVICH
манимча 086 формани электрон равишда суровнома асосида ташкиллаштириш керак, масалан абитуриентнинг яшаш жойидаги поликлиникасига суровнама юборилади ва улардан электрон куринишдаги тиббий курик хуслосаси келади, абитуриент бунга ортикча вакт ва пул сарфланмайди, орадан куп вакт сарсонгарчиликлар бархам топади.
3 Сентябрь 2018, 13:49
SHERKUZIYEV INOMJON UKTAMKULOVICH
Умуман нима кераги бор. хеч ким 086 ўтиб омайдику.. Хамма пулга сотиб олади. Поликлиникадаги врачлар пулни қилиб олади. Бу корупсияга йўл очиб берадиган холат. бу йил эшитишимча 40-50 минг сўм бўлиб кетибди.
19 Август 2018, 16:40
YUNUSOV NURILLO SOLOXIDDINOVICH
АБИТУРИЕНТЛАРДАН СЎРАЛАДИГАН ТИББИЙ КЎРИКЛАРНИ БЕКОР ҚИЛИБ, ФАҚАТГИНА ПСИХОЛОГ КЎРИГИДАН ЎТИШЛАРИ МАҚСАДГА МУВОФИҚ БЎЛАР ЭДИ. ТАЛАБАЛАР САФИГА КИРИБ ОЛГАНЛАРИДАН КЕЙИН ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТСАЛАР ҲАМ БЎЛАВЕРАДИДА. ИМТИХОНОЛДИ ПСИХОЛОГ ТАВСИЯЛАРИ ЯХШИ НАТИЖА БЕРИШИ МУМКИН.
4 Август 2018, 17:26
TOSHEV NODIRBEK YUSUPOVICH
Bu ma'lumotnoma men aqlimni taniganimdan buyon to'ldiriladi. Mening nazarimda bu hech kimga kerak emas. Nima endi qandaydir kasalligi bor bo'lgan abituriyent o'qimasligi kerakmi?
30 Июль 2018, 23:53

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

  • Овозлар етарли эмас

×
Портал харитаси
Диққат! Портал тест ҳолатида ишламоқда!
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг