Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Давлат идораси хизматларидан фойдаланиб, тўловни амалга оширганда бу ҳақида мижознинг мобиль телефонига СМС хабарномани юбориш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Фуқаролар давлат хизматларидан фойдаланганда тўловни банк кассаларида (ёки ички кассаларда) асосан нақд пулда амалга ошириб, бунда қанча миқдорда тўлов амалга оширганини билдирувчи СМС хабарноманинг мижоз телефонига келишини йўлга қўйиш лозим. Бу билан мижознинг нақд пуллари банк ҳисоб рақамига тушиши кафолатланади. Ўз навбатида бу жараённинг янада қулайлашишига хизмат қилади. Бунда мижоз ўзи топширган маблағнинг ўтишини назорат қилиш имкониятига эга бўлади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Электрон тўлов (биллинг) тизимига давлат идораси томонидан бажариладиган иш ва хизмат учун базага мижоз телефон рақами киритиш ва киритилган телефон рақамига онлайн тарзда СМС келишини йўлга қўйиш зарур. Бунинг учун соҳани тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқишни ва давлат идораларида биллинг тизимини жорий этишни таклиф қиламиз. Мазкур таклифнинг амалга оширилиши орқали инновацион технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида яна бир янгиликка қадам қўйилишида жонбозлик кўрсатилган бўлар эди.
3843
Изоҳлар (2)
BEGMURATOVA ORZIGUL GAIBOVNA
Электрон тўлов (биллинг) тизимига давлат идораси томонидан бажариладиган иш ва хизмат учун базага мижоз телефон рақами киритиш ва киритилган телефон рақамига онлайн тарзда СМС келишини йўлга қўйилишини қўллаб-қувватлайман.
27 Июль 2018, 12:12
ESHMURATOV RUSLAN RUSTAMOVICH
Электрон тўлов фуқароларимизни оғрини енгил қилишда қулайлик яратилган бўлар эди
17 Июль 2018, 17:29

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси