Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари нархларини пасайтириш ҳақида
  • Йўналиш:Қонунчилик
  • Сана:2018-06-27 18:34:53
  • Муаллиф:MARDONOV MASHRAB ZAYNIDDINOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатганлик учун хизматларнинг нархини камайтириш ва аҳоли учун қулайлаштириш керак. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарорига илова тарзида тасдиқланган “Кадастр ишини тайёрлаш ва кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилаш Тартиби”да кўп квартирали уйдаги квартира ҳамда якка тартибдаги турар жойга кадастр иши мавжуд бўлиб, бошқа шахсга ўтказишда тўланадиган пул суммаси аниқ кўрсатилмаган. Мисол тариқасида, асосан қишлоқ жойларда биринчи марта кадастр ҳужжати отага расмийлаштирилганда ўртача бир миллион сўм тўланади, кейинчалик бошқа шахсга (масалан, ўғлига) қайта расмийлаштириш зарурати туғилганда ҳам яна шунча миқдордаги пул суммаси тўланишига олиб келмоқда. Ушбу тартибнинг изоҳида, кадастр иши йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда) унинг нусхаси (дубликати)ни тайёрлашнинг нархи кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан, хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилиши белгиланганлигини кўришимиз мумкин. Ваҳоланки, бошқа шахсга ўтганда амалга ошириладиган ишлар дубликат тайёрлашдан кўра осонроқдир.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Фуқароларимизга янада енгиллик яратиш мақсадида кўп квартирали уйдаги квартира ҳамда якка тартибдаги турар жойни бошқа шахсга ўтказишда дастлабки тўланган сумманинг 25 фоизи миқдорида тўлов тўланишини таклиф қиламиз.
4958
Изоҳлар (4)
AXMEDOV O‘TKIRBEK ULUGBEKOVICH
Тугри фикир хизмат нархи ортикча киммат !
19 Май 2019, 15:18
JUMANIYAZOV MAVLONBEK BOXODIROVICH
Кадастр хизматлари учун нархлар осмон булиб кетган.Зероки ушбу ташкилотлар бевосита идорадан чиқмаган холатда Googleнинг Планета Земля дастуридан фойдаланиб яна инсонларга отни калласидай нарх белгилашини нима билан изохлаш мумкин. Кадастр хужжатини йўқотсангизку битта папкани ксеронусха килиб янгидан яратиб бериш сизга 300 000 сўмдан ортиқ пулга тушади. Янгидан чиздиришнику айтмай қуяқолай.
2 Август 2018, 17:33
MARDONOV MASHRAB ZAYNIDDINOVICH
Юқоридаги қарорда ва унга илова тарзидаги Тартибда кўп квартирали уйдаги квартира ҳамда якка тартибдаги турар жойга кадастр иши мавжуд бўлиб, бошқа шахсга ўтказишда тўланадиган пул суммаси кўрсатилмаган. Бу борада амалиётда фуқаролар жуда кўп муаммоларга дуч келмоқда.
11 Июль 2018, 09:20
IBRAGIMOV AZAMAT DAVLETBAYEVICH
679 сонли 29.08.2017 йил В.М карорида 18 бетда курсатилган
9 Июль 2018, 17:37

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси