Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Ободонлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида қонун қабул қилиш зарурияти тўғрисида
  • Йўналиш:Қонунчилик
  • Сана:2018-07-05 19:09:33
  • Муаллиф:MARDONOV MASHRAB ZAYNIDDINOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Ободонлаштириш ишларини ташкил этишда муаммолар мавжудлиги, ушбу соҳани тартибга солувчи қонун бўлмаганлиги, соҳани мувофиқлаштирувчи органлар аниқ белгилаб берилмаганлиги сабабли амалиётда турли хил муаммолар келиб чиқмоқда. Хусусан, ободонлаштириш ишларига етарлича ишчилар ва техника воситалари ажратилмаганлиги ҳамда ушбу соҳа республика даражасидаги махсус ваколатли орган томонидан мувофиқлаштирилмаганлиги сабабли, ҳудудларни тўлиқ ободонлаштиришга эришилмаяпти, натижада бюджет ташкилотлари ва бошқа муассаса ва ташкилотлар ходимларини ободонлаштириш ишларига жалб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Шу билан бир қаторда, шу вақтга қадар ушбу соҳадаги махсус ваколатли орган ҳамда унинг ваколатлари, ободонлаштириш соҳасидаги қонун бузилиш ҳолатлари учун жавобгарлик масалалари ва бошқа масалалар аниқ белгилаб берилмаган.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабдан, “Ободонлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши ободонлаштириш соҳасида махсус ваколатли орган ҳамда унинг ваколатларини, ободонлаштириш ишларини ташкил этиш тартибини ҳамда ободонлаштириш соҳасидаги қонун бузилиш ҳолатлари учун жавобгарлик масалалари ва бошқа масалаларни аниқ белгилаб беради.
4177
Изоҳлар (4)
MARDONOV MASHRAB ZAYNIDDINOVICH
Мисол учун, ушбу соҳани тартибга солувчи Украинада “Аҳоли пунктларида ободонлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги, Қозоғистонда “Ободонлаштириш тўғрисида”ги ҳамда РФда эса “Москва шаҳрининг ободонлаштириш тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа давлатларнинг ҳам ушбу соҳани тартибга солувчи қонунлари мавжуд ҳамда ушбу қонунларида ободонлаштириш ишларини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органлар аниқ қилиб белгиланганлигини кўришимиз мумкин. Бизда эса фақат туман(шаҳар)ларда ободонлаштириш ишлари бўйича бошқармалар бўлиб, уларни на вилоятда на Республикада мувофиқлаштирувчи махсус идора мавжуд эмас. Натижада эса ушбу соҳа ривожланмасдан қолмоқда.
25 Июль 2018, 16:20
MARDONOV MASHRAB ZAYNIDDINOVICH
Мен бу таклифим билан ободонлаштириш юзасидан ташкилот йўқ ёки ушбу соҳада умуман ишлар амалга оширилмаяпти деганим йўқ. Ушбу соҳани такомиллаштириш мақсадида соҳада ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи орган йўқлигини, шу сабабли ушбу соҳада муаммолар мавжудлигидан келиб чиқиб таклиф берганман. Таклифимни асослилигини бошқа давлатлар мисолида ҳам айтиб ўтаман.
25 Июль 2018, 16:20
YIGITALIYEV SHERZODBEK XASANBOY O‘G‘LI
Кечирасизу ушбу мурожжатда сал адашибсиз. Барча туманларда Ободонлаштириш бошкармаси мавжуд ва ишлаб келмокда. Факат уни савясини, ишчи кучини, моддий техник базасини кучайтириш лозим. Аммо шундай булсада мурожаатингизга овоз бердим.
21 Июль 2018, 09:20
XOLIQOV JAMSHID ABDINOSIROVICH
Мана шу масала купчиликни кизиктиради. Хар бир соха вакили уз иш ва хизматини килиши керак. Ободонлаштириш масаласи билан шугулланадиган ташкилот ( хусусий ташкилотлар тузилиши керак) хизмат доирасига нима киришини уйлаб куриши зарур. Мажбурий ишва хизматларга эндиликда маориф, согликни саклаш ходимлари билан бир каторда барча давлат ташкилотлари ходимлари уз ваколати доирасига кирмаслигини англаши ва бу иш билан шугулланмаслигини буюрувчи рахбарларга айтиш вакти келди. Бу билан ходимни ишдан олиб ташлашга хеч кандай ваколат йук рахбар ихтиёрига. Уз хукукимизни узимиз химоя килмасак конун оркали. Улик конунга айланиб колмаслиги узига боглик.
18 Июль 2018, 12:34

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси