Алоқа операторларига СМС орқали реклама тарқатишни ман қилиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Деярли барчамиз қўл телефонларидан фойдаланамиз. Бунда ҳар ким ўз заруриятига қараб алоқа учун маблағ сарфлайди. Бу хизматлар биз учун бепул эмас. Лекин кейинги пайтларда уяли алоқа операторлари қўшимча даромад учун реклама маълумотларини СМС орқали ҳеч қандай қоидаларсиз тарқатиш билан шуғулланмоқдалар. Шундоқ ҳам маълумотлар оқимида яшаётганимизда бу кераксиз рекламалар энди ортиқча. Гап ижтимоий аҳамиятга эга бўлган СМСлар ҳақида кетмаяпти. Гап “фалон рақамга телефон қил. Барча танишувлар шу ерда” каби буйруқ тарзида ёзилган СМСлар тўлиб тошиб ётибди. Ёши катта одамлар бу СМСларнинг 80 фоизини ҳам тушунмайди. Кўпчилик буйруқ тарзида бўлгани учун ёзилган рақамларга териб ҳам кўришади. Оқибати эса маълум - контент провайдери абонентнинг пулини қуритади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Таклифимиз, мобиль алоқа операторларининг СМСларини тартибга солиш керак. Уяли алоқа операторларига пуллик хизмат кўрсатганда рекламани таъқиқлаш керак ёки бир кунда тарқатиладиган реклама СМСлар лимитини белгилаб бериш зарур. Шунингдек, уяли алоқа компаниялари қуйидагиларга қатьий амал қилишини белгилаб қўйиш зарур: СМС орқали реклама тарқатишни ман қилиш; абонентга келадиган реклама кўринишидаги СМСлар сонини чеклаш; реклама СМСларнинг буйруқ тарзида ёзилишини ман қилиш; реклама СМСларнинг биринчи сўзини унинг мазмунига қараб, “Реклама:...”, ёки “Таклиф:...” ёки “Маълумот:....” деган сўзлар билан бошланишини мажбурий қилиш; реклама СМСларини абонентларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда юбориш. Бу орқали абонентларга ҳар хил фойдасиз ва мазмунсиз рекламалар ва ахборотлар етказилишининг олди олинади.
926
Изоҳлар (3)
ORTIQULOV G‘OFUR YUSUF O‘G‘LI
Алоқа операторларига СМС орқали реклама тарқатишни ман қилиш кодлари хар бир алоқа операторларида мавжуд
16 Октябрь 2018, 14:15
DOSSHANOV ABATBAY OTEPBERGENOVICH
shunaqa smslar kelishini cheklash xizmati o'rnatilishi lozim chunki bu kimgadir kerak bo'lishi mumkinku
25 Июль 2018, 12:18
XOLIQOV JAMSHID ABDINOSIROVICH
Ха, компаниядан жунатилаётган танушув тарзидаги смслар нафакат катта ёшли кишиларни хаттоки бизни хам жонимизга тегди. Шунчаки бу пул ишлаш учун килинаётган нарса, билиб-билмай уланиб колсангиз борми, счётингиздаги пулингизни каерга кетаётганини билмай бошингиз котади. Билиб колсангиз мутахасисга чикиб учиртирасиз, Билмаганларчи? Катта ёшли кишилар бундай холатлардан кутулиш йулини билмаслиги, компания учун айни муддао, пул автоматик холда узлаштирилади. Шу хизмат оркали компания канчадан-канча даромад кури экан. Нимани эвазига, албатта билмасдан келган смсни учираман деб уланиб колганни хисобида, кейин юришади, пулим куп кетаяпди деб, токи учирмагунча.
19 Июль 2018, 11:24

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

  • Овозлар етарли эмас

×
Портал харитаси
Диққат! Портал тест ҳолатида ишламоқда!
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг