Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Оилавий поликлиникаларда малакали шифокорларнинг сонини ошириш ҳақида
  • Йўналиш:Саломатлик
  • Сана:2018-06-19 19:34:52
  • Муаллиф:RAXMATOVA GULRUX ORIPOVNA
Жамоавий мурожаат матни
Ҳозирги кунда бутун республикамизда малакали шифокорларга эҳтиёж мавжуд. Малакали шифокорлар сони кўпайса, яхшироқ бўлар эди. Республикамизда барча соҳаларда изчил ислоҳотлар олиб борилаётган бир пайтда, ҳаётимиз ва соғлигимиз учун муҳим бўлган соғлиқни сақлаш масалаларида ҳалиям камчиликлар мавжуд. Оилавий поликлиникаларда битта шифокор барча касалликлар бўйича беморлар мурожаатини қабул қилиб, ташхис қўядиган ҳолатлар кўп учрайди. Ҳолбуки, соғлиқни сақлаш масаласининг бошланғич мезони айнан поликлиникаларга мурожаат қилишдан бошланади. Айниқса, ёш болаларга нотўғри ташхис қўйилиши оқибатида аянчли ҳолатлар ҳам учраб турибди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Поликлиникалардаги шифокорларнинг малакасини ошириш, уларни аттестациядан ўтказиш ва ҳар бир бўлимларда касаллик турига қараб алоҳида шифокорлар фуқароларни қабул қилиши ҳамда кўрикдан ўтказиши мақсадга мувофиқ. Мазкур таклифнинг амалга оширилиши халқимизнинг соғлиғини асрашга, она ва бола саломатлигини таъминлашга ва касалликлар профилактикасига хизмат қилади.
4382
Изоҳлар (12)
TO‘RAYEV ZAFAR AKTAMOVICH
Хаммани фикри тугри, гапирса гап куп. Врачларга хам осонмас, касалларга хам. Врачларни одамларни кулига карашига хам сабаблар етарли. Врачлар касамёдида пул хакида гап кетмаган лекин. Гиппократни битта гапи бор: Касал соглигини кадрини билса албатта шунга яраша пул тулаш керак, табиб уз мехнатини кадрини билиш даражасида пул олиш керак деган. ( Пациент должен платить деньги потому что ценить свои здоровье, врач должен брать деньги потому что ценить свои труды). Тиббиёт барибир пулли тизимга утади, бунга озрог вакт керак. Ривожланган барча давлатларда шундай. Чунки текин нарсани кадри хам, сифати хам булмайди. Врачлар ойлигига келадиган булсак бунча пул топиш учун укиш шарт эмас.
30 Сентябрь 2018, 18:53
SAFAROV KARIM ISAKOVICH
7-йил машаккат билан ўкиганлиги сабабли ўзининг сохасида хар кандай шароитда хам ишлаши керак.Гап катта маошда эмас,инсон соғлиги учун шифокорликдан воз кечмаслиги керак.Бу сохага хамма хам етишаолмайди.Билимли ёшлар учун тест олиш даврида уларга амалий ёрдам кўрсатиш керак.Шундагина шифокорлар биз учун етарли бўлади.
7 Сентябрь 2018, 10:45
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
RAXMATOVA GULRUX: Rustamov Shavkat individual vrachlikka ya'ni xususiy shifoxonalariga borishga hammani ham qurbi yetmaydi. ---- Мен "хусусий шифохона" демадим! Индивидуал врачлик, масалан, хамшира-медбратлар ҳам ўз устида ишлаб, касални аниқлаш ва даволашда айрим ялков врачдан устун бўлиб кетиши мумкин. Хар холда 1-тиббий ёрдам кўрсатаолишади. "Индивидуал врач"лар ўз хамкишлокларига эса натура хисобида хам, "рахмат"га хам беминнат хизмат килишади. Ўшандай "индивидуалчилик"ка рухсат берилишини назарда тутдим!
27 Июль 2018, 19:10
RAXMATOVA GULRUX ORIPOVNA
Rustamov Shavkat Hidoyatovich individual vrachlikka ya'ni xususiy shifoxonalariga borishga hammani ham qurbi yetmaydi.
25 Июль 2018, 17:49
RAXMATOVA GULRUX ORIPOVNA
Oilaviy poliklinikalarda soat 14:00da boring birorta vrachni topib bilmaysiz. Vrach ketganidan keyin yordamchi hamshiralar ham chiqib ketadi. Belgilan ish vaqtida birortasini topib bulmaydi.
25 Июль 2018, 17:46

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси