Саломатлик
Нукус шаҳрида болалар кардиохирургия марказини ташкил этиш ҳақида
Бугунги кунда болалар туғма юрак пороги кўп учрамоқда. Ҳозирда ушбу жарроҳлик амалиётини Нукус шаҳрида амалга оширишнинг имкони йўқ. Ушбу имкониятдан фойдаланиш учун катта сарф-харажатлар қилиб, Тошкент шаҳрига ёки бошқа чет давлатларга боришга тўғри келмоқда. Агар боришнинг иложи бўлмаса, чет элдан профессор-шифокорларнинг Ўзбекистонга келишини кутишга мажбур бўлмоқдамиз. Бу эса кўп вақтни талаб этади.
Муаллиф: ABDIJAMILOV DINMUXAMMEDALI ZINATDINOVICH 5028
  • 7 Изоҳлар
  • 1638 Овоз берилган
Тиббиёт муассасаларида беморлар учун дори воситаларинининг рецептини махсус бланкаларга ёзиш ҳақида
Ҳозирги кунда юртимизда барча соҳаларда туб ўзгаришлар бўлмоқда, давлатимиз раҳбари томонидан соғлиқни сақлаш тизимига катта эътибор қаратилиб, ривожлантириш бўйича чоралар кўрилмоқда. Лекин, соҳада айрим камчиликлар сақланиб қолмоқда. Бу камчиликлардан бири беморларга дорилар рецептини шифокорлар томонидан жуда ҳам ноаниқ ва тушунарсиз тарзда ёзилишидир. Шифокорларнинг бу масалага совуққонлик билан қараши, масъулиятсизлиги оқибатида баъзи ҳолларда дори воситасини харид қилиш ва қўллашда кўнгилсиз ҳолатларга сабаб бўлмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан дори воситалари рецептини бериш тартиби ишлаб чиқилган, лекин бу тартибга етарлича амал қилинмаяпти. Берилган рецептларнинг тасдиқланмай, тушунарсиз тарзда ифодаланиши фуқаролар саломатлигига жавобгарлик ҳиссининг ...
Муаллиф: G‘ANIYEV JAKBARALI G‘OFURJON-O‘G‘LI 547
  • 6 Изоҳлар
  • 279 Овоз берилган
Генетик модификацияланган маҳсулотларни тартибга солиш ҳақида
Сўнгги пайтларда дунёнинг кўпгина мамлакатлари озиқ-овқат дўконларида генетик модификацияланган организм (ГМО)лар мавжуд маҳсулотларнинг тури ва сони ортди. ГМО - бу ирсият муҳандислиги (генинженерия) усули билан генотипи ўзгартирилган организмни англатади. Одатда ГМО - ўсимликлар ва ҳайвонлардан катта афзалликларга эга бўлган маҳсулотни олиш, яъни маҳсулотнинг таннархини пасайтириш, ҳосилдорлигини кескин кўпайтириш ва сақлаш муддатини узайтириш, зараркунандаларга чидамлилигини ошириш мақсадида ишлаб чиқарилади. Ҳозирги кунда генетик жиҳатдан ўзгартирилган озиқ-овқат маҳсулотларининг аксарияти соя, картошка, жўхори, буғдой ва бошқа маҳсулотлар ҳисобланади. Бир қарашда, биотехнология саноати ривожланиши ва генетик ўзгартирилган маҳсулотларни уруғлар ва махсус кимёвий моддалар ёрдамида ...
Муаллиф: YORMUXAMEDOV ULUG‘BEK NIGMATULLAYEVICH 424
  • 7 Изоҳлар
  • 293 Овоз берилган
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг