Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Миллий тарихий киносериаллар яратиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Мамлакатимиз тарихини ўзида акс эттирадиган кинофильмларни суратга олиш мақсадга мувофиқ. Бугунги кунда Республикамиздаги барча телеканаллар орқали хориж давлатларининг тарихий сериаллари кўплаб намойиш этилмоқда. Ваҳоланки, бизнинг тарихимизда дунё цивилизациясига катта ҳисса қўшган алломалар, атоқли олимлар, ёзувчи-шоирлар ва давлат арбоблари етишиб чиққан. Биз ўз аждодларимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Уларнинг ҳаёт ва ижод йўлларига бағишланган кенг қамровли тарихий кинофильмлар ва сериаллар яратиш зарур. Бу бўйича бизда жуда катта тарихий мерос бор. Миллий тарихий киносериаллар яратиш тизимини хорижий ҳамкорлар билан биргаликда ривожлантириш мумкин.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Бой тарихий меросимизни асраш ва ёш авлодга етказиш мақсадида “Тарихий кино ва телесериаллар яратишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилишни таклиф қиламиз.
3548
Изоҳлар (5)
RAUFOV FARRUX BAXTIYAROVICH
Мен Буни Бухоро шахрида яшаганим учун айтяпман. Чунки Бухоронинг хозирги эски шахарида хам эски филм олиш бироз кийин. Бир томондан юртимиз гузалликларидан кувонамиз, лекин хамма кучаларда баланд уйлар, кондиционерлар урнатилган деворлар. Бунака манзаралар билан тарихий кино олиш кийин, яъни анча кимматга тушади. Хуллас жуда куп изланиш керак. Чунки кино яратаман деб тарихимизни бузиб куймаслигимиз керак. Факат чулу биёбонларда эса олиб булмайди. Хакконий чикмайди. Ишлагандан кейин профессионал даражада булсин дейманда. TURSUNBOYEV RAVSHAN аканинг гапларига кушиламан, нотаниш чехралар керак. Чунки томошабин "Ха бу фалонча актёрку" демасин. Шунда жуда хакконий чикади менимча.
23 Август 2018, 13:42
RAUFOV FARRUX BAXTIYAROVICH
Тарихий сериаллар яратиш фикри жуда тугри. Лекин хозирги замонда бундай фильмлар яратиш менимча жуда катта маблаг талаб килади (жуда жиддий, хакконий чикиши учун). Чунки хозирги замон манзаралари билан у замонлар манзараларини таккослаш жуда кийин. Бу фильмни кенг доира куради, улар ичида тарихни жуда яхши биладиганлар хам борлигини доим ёдда тутиш керак. Машинасиз кучалар, кондиционерсиз деворлар, асфальсиз йуллар манзараларини хамма вакт хам топиш осон кечмайди.
23 Август 2018, 13:41
TURSUNBOYEV RAVSHAN ERGASHEVICH
Яхши фикр. Фақат "ой чиқса ҳам фалончига, кун чиқса ҳам фалончига" қилмасдан. Халқ безор бўлмаган, энсани қотириб ғашни келтирмайдиган, янги, истеъдодли, нотаниш чеҳраларни танлаш ва уларни кашф этиш керак. Образ сохта чиқиб қолмаслиги керак. Қайсидир бир киномизда кўргандим бош қаҳрамон (адашмасам Амир Темурмиди, Алпомиш ё Жалолиддин Мангубердимиди аниқ эсимда йўқ) минган отнинг қовурғалари саналиб ётибди!
13 Август 2018, 10:55
YIGITALIYEV SHERZODBEK XASANBOY O‘G‘LI
100 % кушиламан. Жумонглару Хитойни маданиятини таргиб килувчи сериаллар жонга тегди.
21 Июль 2018, 09:32
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Давлат, яъни солиқ тўловчилар ҳисобидан эмас, хусусий-ихтиёрийлик асосида йиғилган маблағлар ҳисобидан! Чунки бу "кинолар" тарихни ҳакикий акс эттирмасдан, кимларнингдир талқинлари асосида яратилиш эҳтимоли ҳам бор.
7 Июль 2018, 20:32

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси