Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Фуқароларнинг автотранспорт воситаларини сақлаш бўйича масъулиятини ошириш ҳақида
  • Йўналиш:Қонунчилик
  • Сана:2018-06-20 16:08:00
  • Муаллиф:AZIZOV AZIZBEK RAVSHANOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг автотранспорт воситаларини сақлаш ва эгалик қилиш ҳуқуқи бўйича масъулиятини ошириш тўғрисида норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш керак. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатда жисмоний ва юридик шахслар автомобилга эгалик ҳуқуқини олишдан олдин қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши белгиланиши таклиф қилинади: - рўйхатдан ўтган манзилда автомобилни сақлашга имконияти борлиги (гараж, автотураргоҳдаги аниқ жойи) ҳақида маълумотнома; - агар яқинларининг яшаш манзилида бўлса, уларнинг ёзма розилиги. Юридик шахслар автомобилларини сақлашга ўзи рўйхатга олинган манзилда имконияти бўлмаса, у ҳолда таъсисчилари, ишчи ходимлари ёки харидорлари билан шартномасиз нотариал рухсат бўлса, уларга эгалик ҳуқуқи берилади. Бу орқали жисмоний ва юридик шахслар автомобилларини белгиланмаган ҳудудда қолдиришни тақиқлаш лозим. Ижара шартномаси ёки ишончнома асосида автомобилни фойдаланишга олган шахслар доимий рўйхатдан ўтган манзили автомобиль эгалари билан 1 км радиусда бўлса, автомобилдан фойдаланишга рухсат берилади, акс ҳолда фойдаланувчи автомобиль сақлашга имконияти ёки шароити борлиги тўғрисида ҳужжати бўлиши керак. Махсус (катта юк, кран, қурувчи ва шу турдаги ҳажми катта) автомобилларни турларига қараб сақловчи ва фойдаланишга топширувчи юридик шахслар юқорида баён этилган талабларни бажаради, фақат битта шарт улар учун истисно деб инобатга олинсин, яъни, рўйхатга олинган манзил бўйича 1,5 км радиусдан ошиқроқ масофага рухсат; - лекин оралиқ масофа икки туман чегарасидан ошмаслиги керак. Агарда юқорида келтирилган ҳужжатларни жисмоний ва юридик шахслар тақдим эта олмаса автомобиль сақлашга ва фойдаланишга имконияти йўқ деб топилади ва рухсат берилмайди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Мазкур таклиф амалга оширилса: - шаҳар ва вилоятларда юзага келаётган тирбандликларни камайтириш; -кўчаларда автотранспортни назоратсиз қолдирилишини олдини олиш; - фуқароларнинг автотранспорт воситаларини сақлаш ва эгалик ҳуқуқи бўйича жавобгарлигини ошириш; - кўчаларда автотранспорт воситаларига зарар етказилиши каби қоидабузарликларнинг олдини олиш; - аҳолининг саломатлик даражасини ошириш; - аҳолининг автотранспортини сақлаш бўйича лаёқатини оширишга эришилади.
4100
Изоҳлар (9)
ATADJANOV XUSAN YELDASHOVICH
Qarshiman. Bu taklifni amalga oshishi bir muammoni hal etib, kamida 10lab muammo va qiyinchiliklarni yaratadi deb o'ylayman.
3 Октябрь 2018, 22:55
AZIZOV AZIZBEK RAVSHANOVICH
Фикр билдирган барчага Коттакон РАХМАТ! Мен мазкур фикирни узоқни ўйлаб, ривожланган мамлакатлар мисолида талиф киритган эдим. Масала асосий йўналиши бу мулкдорни ўз мулкига бўлган муносабатини ўзгартириш. Юқорида келтирилган фикрларда автотураргохлар хақида кўп гапирилган ва ўринли деб хисоблайман. Мазкур менинг таклифим амалга оширилса, автотураргохлар ўз -ўзидан катта эътибор берилиб уларнинг масаласи ижобий томонга ўзгаради.
6 Август 2018, 11:39
ODILOV OYBEK XXX
Ortiqcha xujjatbozlikdan qutilish lozim. bunday turli ruxsatnomalar odamni xam vaqtini oladi xam turli asabbuzarliklarga olib keladi
26 Июль 2018, 10:37
DOSSHANOV ABATBAY OTEPBERGENOVICH
ortiqcha hujjatbozliklardan qutila olmayotganda bu yana qanday ortiqcha hujjat bo'ldi. mashina saqlash joylarini ko'paytirish kerak xolos
25 Июль 2018, 12:24
QUZIYEV DOSTON XAZRATQO‘L O‘G‘LI
Bu qanday taklif bo'ldi. undan ko'ra mashinalar saqlash joylarini ko'proq qurish taklifi bilan chiqqaningizda hamma maqullagan bo'lar edi. Men qarshiman bunga.
25 Июль 2018, 09:16

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси