Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Аҳоли яшашига ноқулайликлар туғдираётган кафе ва ресторанларни кўчириш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Аҳоли истиқомат қилишига турли ноқулайликлар туғдираётган кафе ва ресторанлар мавжуд. Бундай кафе ва ресторанлар тун-у кун шовқин-суронли бўлади. Бугунги кунда айрим шу турдаги жойлар кўп қаватли аҳоли хонадонларининг ёнида, ҳаттоки остида жойлашган. Уларнинг шу зайлда фаолият юритиши аҳолига кўплаб ноқулайликлар ва асаббузарликларни келтириб чиқармоқда. Айниқса, ёз мавсумида кечқурун ресторан ва кафеларда мусиқаларнинг жуда баланд овозда қўйилиши, ёқимсиз тутун ва таомларнинг ҳиди кишининг кайфияти, тинчлиги ва соғлигига зарар етказади. Бундан ташқари, бундай масканларда жанжаллар содир бўлиб туради. Илғор хорижий давлатларда аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудда аҳолининг тинчини бузмаслик мақсадида хатто, автомобиль сигналини чалмаслик белгиланган.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабли бундай ноқулай жойлашган кафе ва ресторанларни аҳоли яшаш жойларидан узоқроққа кўчириш мақсадга мувофиқ.
3966
Изоҳлар (4)
PARSAYEV AKRAM AZAMOVICH
Жуда ўринли муаммо кўтарилибди. Бизнинг оила ҳам, шу билан бирга 96 та квартирали уйларнинг етоқхонаси жойлашган ана шундай вазият "қурбонларидан" бирига айланмоқда. Самарқнд шаҳрида жойлашган кўп йиллик 40 дан ортиқ дарахтлар кесилиб, экологик ҳолатнинг бузилишига олиб келмоқда. Фарзандларимиз соғлигига жиддий хавф ҳисобланади. Аҳоли норозилигига қарамай қурилиш ишлари давом этмоқда. Барча шикоятларимиз натижа бермаяпти. Самарканд шаҳри ҳокимиятига қилган мурожаатимиз мана 2 ойдирки жавоби йўқ. 12 йилдан бери истиқомат қилиб келган уйимизни сотиб бошқа жойга кўчиш ҳакида ўйлаяпмиз. Аммо бу қурилиш сабабли уйимизнинг бозор нархи тушиши аниқ. Шу петиция балким ёрдам берар!!! Умуман олган шаҳарларда кўп квартирали уйлар олдида истиқомат қилувчи фуқаролар вазиятини инобатга олиб ҳар қандай "инсонларнинг оммавий тўпланиши" мумкин бўлган жойга айлантирмаслик керак. Унинг ўрнига кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилса мақсадга мувофиқ бўлар эди деб ҳисоблайман.
21 Июль 2018, 14:40
ADAMOV NURBEK OTABEKOVICH
ҳақиқатдан ҳам одамларни айниса қариялар ва касалларга тинчлик керак мактаб худудидан камида 300 метр узоқда жойлашиши керак ва обод қишлоқ доирасида шунча маблағ сарфлаб объектлар қурилади буни инобатга олиш керак
12 Июль 2018, 11:01
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Кўчириш эмас, балки иш вакти режимини чеклаш ва маълум талаб-тартибларни ўрнатиш кифоя. Чунки шу кафе-ресторанлардан ўша ерлик аҳоли ҳам манфааатдор, уларга иш жойи, ўз маҳсулотларини ўтказиш "бозори", эҳтиёж борида овкатланиш маскани хам бўлади.
7 Июль 2018, 20:37
BOZOROV FURQAT NURMATJON O‘G‘LI
haqiqatdan ham idamlarni yashashiga halaqit beradiganm bu kabi muammolarni hal qilmog' lozim. taklif o'rinli berilgan bo'lib, yuqoridagi tadbirkorliklarga ruhsat berishni ham cheklash kerak. aholi yashaydigan joylarda shovqinni yuzaga kelytiradigan ishlarni qilishni tohtatish kerak/
7 Июль 2018, 12:09

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси