Овозлар етарли эмас
О дальнейшем совершенствовании системы электронной цифровой подписи (ЭЦП)
В нашем законодательстве имеются пункты, касательно возможности использования электронных цифровых подписей (ЭЦП). Однако, данная система реализована таким образом, что ей практически невозможно пользоваться. Например, наши сертификаты, выдаваемые в ГНК не позволяют самостоятельно подписывать PDF документы. Не позволяют подписывать электронную почту. Не позволяют вообще ничего подписывать, если только это не было создано намеренно. Кроме того, наша ЭЦП требует установки нестабильно работающего программного обеспечения, которое работает только как адаптер к браузеру. Такая структура привела к появлению систем исключительно платного документооборота, с которым физическое лицо вообще никак не может взаимодействовать.
Муаллиф: KARAKISHYAN SERGEY VLADIMIROVICH 1087
  • 2 Изоҳлар
  • 488 Овоз берилган
Овозлар етарли эмас
Врач при исполнении своих профессиональных обязанностей должен быть защищён государством
В нашей стране правом на защиту при исполнении своих профессиональных обязанностей имеют сотрудники органов внутренних дел (ст. 194, 195, 196 КоАО), прокурор (ст. 197 КоАО), депутаты (ст.193 КоАО), адвокаты (197-1 КоАО), нотариусы (197-2 КоАО), сотрудники хокимията (ст. 198 КоАО). Но нет ничего о врачах, которые также работают на благо здоровья общества. В настоящее время врачи и другие сотрудники медицинских учреждений во время выполнения своих прямых профессиональных обязанностей подвергаются оскорблениям и унижению чести и достоинства, им наноситься вред здоровью. Характерны следующие примеры: 1. Врач оказывает помощь больному после ДТП, но из-за несовместимой ...
Муаллиф: JAFAROV XASAN MIRZAXIDOVICH 50107
  • 11 Изоҳлар
  • 4911 Овоз берилган
Овозлар етарли эмас
Предлагаю отменить пункт 7 статьи 100 Трудового Кодекса Республики Узбекистан
Конституция Республики Узбекистан определяет равенство в правах всех граждан и закрепляет право каждого человека на труд (ст.18,37). Статья 100 пункт 7 Трудового Кодекса Республики Узбекистан предоставляет право работодателю лишать право на труд людей, достигших пенсионного возраста и имеющих право на получение государственной пенсии. Я считаю, что это дискриминация граждан по возрастному признаку. Заметьте, увольняют не за несоответствие по профессиональным признакам или состоянию здоровья, а именно по возрасту! Реализация права на труд дает право зрелому и пожилому человеку прожить долгую и счастливую жизнь, быть востребованным в обществе и радовать детей ...
Муаллиф: XARUNXODJAYEV SULTAN ZAIDOVICH 1752
  • 11 Изоҳлар
  • 544 Овоз берилган
Овозлар етарли эмас
Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани ФҲДЁда эмас туғруқхонанинг ўзида расмийлаштириш тартибини жорий этиш ҳақида
Маълумки, ҳозирги кунда туғруқхоналарда туғилган чақалоқларни қайд этиш гувоҳномаларини олиш бирмунча қийинчиликлар ва овворагарчиликларни юзага келтирмоқда. Чунончи, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш учун туғруқхонадан тегишли маълумотномани олиб бир қанча йўл босиб, туман ФҲДЁ бўлимига боришга тўғри келади. У ерда дарровда туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани қўлга киритиш амри маҳол. Соат 9-00да иш бошлайдиган ФҲДЁ бўлимида соат 7-00 дан бошлаб тумонат одамлар навбатда туради. Навбат етиб, 3-4 соат деганда туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани қўлга киритасиз. Кейин эса туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани туғруқхонага олиб боришга тўғри келади. Акс ҳолда туғруқхонадан янги туғилган бола ва онасига уйига кетиш ...
Муаллиф: RAJABOV OBIDJON MUMINOVICH 1207
  • 15 Изоҳлар
  • 496 Овоз берилган
Овозлар етарли эмас
Оилавий поликлиникаларда малакали шифокорларнинг сонини ошириш ҳақида
Ҳозирги кунда бутун республикамизда малакали шифокорларга эҳтиёж мавжуд. Малакали шифокорлар сони кўпайса, яхшироқ бўлар эди. Республикамизда барча соҳаларда изчил ислоҳотлар олиб борилаётган бир пайтда, ҳаётимиз ва соғлигимиз учун муҳим бўлган соғлиқни сақлаш масалаларида ҳалиям камчиликлар мавжуд. Оилавий поликлиникаларда битта шифокор барча касалликлар бўйича беморлар мурожаатини қабул қилиб, ташхис қўядиган ҳолатлар кўп учрайди. Ҳолбуки, соғлиқни сақлаш масаласининг бошланғич мезони айнан поликлиникаларга мурожаат қилишдан бошланади. Айниқса, ёш болаларга нотўғри ташхис қўйилиши оқибатида аянчли ҳолатлар ҳам учраб турибди.
Муаллиф: RAXMATOVA GULRUX ORIPOVNA 1047
  • 12 Изоҳлар
  • 371 Овоз берилган
Овозлар етарли эмас
Миллий тарихий киносериаллар яратиш ҳақида
Мамлакатимиз тарихини ўзида акс эттирадиган кинофильмларни суратга олиш мақсадга мувофиқ. Бугунги кунда Республикамиздаги барча телеканаллар орқали хориж давлатларининг тарихий сериаллари кўплаб намойиш этилмоқда. Ваҳоланки, бизнинг тарихимизда дунё цивилизациясига катта ҳисса қўшган алломалар, атоқли олимлар, ёзувчи-шоирлар ва давлат арбоблари етишиб чиққан. Биз ўз аждодларимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Уларнинг ҳаёт ва ижод йўлларига бағишланган кенг қамровли тарихий кинофильмлар ва сериаллар яратиш зарур. Бу бўйича бизда жуда катта тарихий мерос бор. Миллий тарихий киносериаллар яратиш тизимини хорижий ҳамкорлар билан биргаликда ривожлантириш мумкин.
Муаллиф: YARBEKOV MUXIDDIN NORKULOVICH 757
  • 5 Изоҳлар
  • 322 Овоз берилган
Овозлар етарли эмас
Кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари нархларини пасайтириш ҳақида
Кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатганлик учун хизматларнинг нархини камайтириш ва аҳоли учун қулайлаштириш керак. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарорига илова тарзида тасдиқланган “Кадастр ишини тайёрлаш ва кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилаш Тартиби”да кўп квартирали уйдаги квартира ҳамда якка тартибдаги турар жойга кадастр иши мавжуд бўлиб, бошқа шахсга ўтказишда тўланадиган пул суммаси аниқ кўрсатилмаган. Мисол тариқасида, асосан қишлоқ жойларда биринчи марта кадастр ҳужжати отага расмийлаштирилганда ўртача бир миллион сўм тўланади, кейинчалик бошқа шахсга (масалан, ўғлига) қайта ...
Муаллиф: MARDONOV MASHRAB ZAYNIDDINOVICH 1456
  • 3 Изоҳлар
  • 431 Овоз берилган
Овозлар етарли эмас
Кўп қаватли уйлар олдидаги панжаралар, тўсиқлар ва шунга ўхшаш ноқонуний қурилмаларни олиб ташлаш ҳақида
Кўп қаватли уйлардаги яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланиш қонун билан тартибга солинган. Бироқ, мазкур соҳада қилиниши лозим бўлган ишлар кўп. Айрим фуқаролар кўп қаватли уйлар олдида панжаралар, тўсиқлар ва шунга ўхшаш ноқонуний қурилмаларни қуриб оладилар. Маълумки, кўп қаватли уйлар атрофидаги ерлар ҳам кўп қаватли уйнинг қайси қаватида яшашидан қатьий назар, шу уйда яшовчиларнинг умумий фойдаланишидаги ер майдони ҳисобланади. Лекин, ҳозирги кундаги ҳолатга кўра, кўп қаватли уйларнинг 1-қаватида яшовчи шахслар томонидан ҳар хил йўллар билан ва ҳар хил воситалар билан уйга бириккан ерлар ўраб олинмоқда. Табиийки, бу ҳолат бошқа юқори қаватларда ...
Муаллиф: ABDULLAYEV ABDUMALIK NABIJONOVICH 1159
  • 8 Изоҳлар
  • 353 Овоз берилган
Овозлар етарли эмас
Аҳоли яшашига ноқулайликлар туғдираётган кафе ва ресторанларни кўчириш ҳақида
Аҳоли истиқомат қилишига турли ноқулайликлар туғдираётган кафе ва ресторанлар мавжуд. Бундай кафе ва ресторанлар тун-у кун шовқин-суронли бўлади. Бугунги кунда айрим шу турдаги жойлар кўп қаватли аҳоли хонадонларининг ёнида, ҳаттоки остида жойлашган. Уларнинг шу зайлда фаолият юритиши аҳолига кўплаб ноқулайликлар ва асаббузарликларни келтириб чиқармоқда. Айниқса, ёз мавсумида кечқурун ресторан ва кафеларда мусиқаларнинг жуда баланд овозда қўйилиши, ёқимсиз тутун ва таомларнинг ҳиди кишининг кайфияти, тинчлиги ва соғлигига зарар етказади. Бундан ташқари, бундай масканларда жанжаллар содир бўлиб туради. Илғор хорижий давлатларда аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудда аҳолининг тинчини бузмаслик мақсадида хатто, автомобиль ...
Муаллиф: KUSHBAKOV QAXRAMON ABDIRAZAKOVICH 978
  • 4 Изоҳлар
  • 272 Овоз берилган
Овозлар етарли эмас
Зарафшон дарёсининг жанубий-ғарбий қисмида экопарк ташкил этиш орқали табиий муҳитни асраш ҳақида
Самарқанд ўзининг ўрта асрларга оид бетакрор тарихий обидалари, гўзаллиги билан бутун дунё аҳлини асрлар давомида ўзига маҳлиё этиб келган. Шу сабабли, Самарқандни “Очиқ осмон остидаги музей” дея бежизга таърифлашмаган. Барчамизга маълумки, ҳар йили Самарқандга узоқ ва яқиндан кўплаб туристлар келмоқда ва уларнинг сони кун сайин ортмоқда. Қолаверса, юртимизга ташриф буюраётган хорижий давлатлар раҳбарлари ҳам, албатта, Самарқандни бориб зиёрат қилишлари одатий ҳолга айланган. Самарқанд шаҳрининг шимолий-шарқий, Зарафшон дарёсининг жанубий-ғарбий томонида қўриқ адирлик ер майдони мавжуд бўлиб, баҳор фаслининг ўрталаридан то кеч куз фаслига қадар қўриқ ялангликка айланади, худди шу давр мобайнида ...
Муаллиф: KUVATOV ORIFJON DJUMABOYEVICH 1620
  • 0 Изоҳлар
  • 170 Овоз берилган
Овозлар етарли эмас
Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги Маданият ва истироҳат боғи имкониятларини кенгайтириш ҳақида
Бизнинг Боёвут туманидаги Маданият ва истироҳат боғи замон талабларига умуман жавоб бермайди. Деярли аттракционлар мавжуд эмас. Биттагина карусель бор-у, у ҳам яхши ишламайди. Телевизор орқали ҳар куни вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги истироҳат боғларида бўлиб ўтадиган томошалар ҳамда концерт дастурлари бериб борилади. Ушбу дастурларни фарзандларимиз ҳавас билан томоша қилишади. Ҳар бир ота-она учун фарзандининг кулгуси, унинг қувончи муҳим. Фарзандларимизнинг ширин ҳаёллари орзулигича қолмаслиги керак.
Муаллиф: PRIMKULOVA SHOXZODA QADIRQULOVNA 815
  • 8 Изоҳлар
  • 91 Овоз берилган
Овозлар етарли эмас
Временное приостановление деятельности частного предприятия в связи с отсутствием объемов работ или сокращением производственных оборотов
Многие физические лица, открывшие фирмы и предприятия в надежде осуществить свою деятельность, и действующие предприятия микро фирмы при отсутствии объемов работ или заказов на производство искусственно становятся должниками налоговых платежей и сборов из-за отсутствия объемов производства, что приводит к банкротству многих фирм и в итоге к их вынужденному закрытию. Частное предприятие является собственностью одного физического лица, образованного в форме юридического лица. Осуществление и управление хозяйственной деятельностью осуществляется единым владельцем частного предприятия. Частный предприниматель, имеющий патент на осуществление коммерческой деятельности так же является одним физическим лицом, но, при этом он ...
Муаллиф: TEMIROV RUSLAN BAXTIYOROVICH 1017
  • 3 Изоҳлар
  • 304 Овоз берилган
Овозлар етарли эмас
Пойтахтимиз марказида юртимизнинг улкан байроғини ўрнатиш ҳақида
Бир миллатни миллат қиладиган, унинг қаддини ростлайдиган, орияти юксаклигини исботлайдиган рамз бу – байроқдир. Байроғимиз ҳар бир ҳилпираганида гўёки Ўзбекнинг орини мадҳ этади. Бу орият бизга буюк аждодларимиздан қолган. Шу сабабдан Тошкент шаҳрининг марказида баланд байроқни ўрнатиш зарур. Токай бу байроғимиз шаҳарнинг исталган бурчагидан кўриниб турсин, ташриф буюрган туристларни ҳайратга солсин. Байроғимизни кўрган ҳар бир ёш ватанпарварлик руҳини ҳис этсин, у билан ғурурлансин, фахрлансин. Жажжи фарзандларимиз ёшлигидан Ватанимиз байроғига ўзгача меҳр билан улғайсин. Мазкур таклифнинг амалга оширилиши халқимиз ғурури ва ифтихорини янада ошириб, уни янада баҳамжиҳат ва аҳил бўлиб яшашга ...
Муаллиф: YUSUPOV SAID-ABDULAZIZ KAMOLIDDINOVICH 2252
  • 15 Изоҳлар
  • 1013 Овоз берилган
Овозлар етарли эмас
Запретить размещать объявления в неустановленных для этого местах
В последнее время жители городов стали свидетелями беспорядочного размещения объявлений в любых местах: столбы, остановки, гаражи, постройки, стены других сооружений, деревья, скамейки и т.п. Такое положение дел нарушает общий вид населенных пунктов, нарушает нормы и правила благоустройства городов. В качестве меры, направленной на благоустройство городов и других населенных пунктов, обеспечение соблюдения санитарных норм предлагаем запретить беспорядочное размещение объявлений в неустановленных для этого местах.
Муаллиф: UZAKOV XIKMAT MAXMUDOVICH 1697
  • 6 Изоҳлар
  • 837 Овоз берилган
Овозлар етарли эмас
Автомобилларни бошқариш учун зарур бўлган ҳужжатларни соддалаштириш тизимини йўлга қўйиш ҳақида
Маълумки, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомобилларни бошқариш учун қуйидаги ҳужжатлар зарур бўлади: 1) автомобилнинг техник паспорти; 2) ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талон (талон фақат эски кўринишдаги гувоҳномалар учун); 3) мажбурий суғурта полиси. Шунингдек, агарда автомобилга СТГ (газ) ўрнатилган бўлса, унинг ҳужжати, автомобиль бошқа бир фуқарога тегишли бўлса - ишончнома, автомобиль юридик шахсга тегишли бўлса, малака оширилганлиги тўғрисида - сертификат, агарда автомобиль ҳайдовчининг турмуш ўртоғига тегишли бўлса, никоҳ гувоҳномаси, автомобиль юридик шахсга тегишли бўлса, йўлланма қоғози (путёвка) ёки ишончнома. Ҳайдовчилар ЙҲХБ ходимлари уларни тўхтатганда ушбу ҳужжатларни тақдим этиши шарт. Энди бир ўйлаб кўрайлик XXI ...
Муаллиф: ALIMOV OLIMJON MURATOVICH 1972
  • 20 Изоҳлар
  • 1217 Овоз берилган
Овозлар етарли эмас
Кўзи ожиз бўлган ўқувчиларни ўқув қуроллари билан таъминлашни такомиллаштириш ҳақида
Республикамизнинг барча вилоятларида кўзи ожиз бўлган ўқувчиларнинг таълим олиши учун махсус мактаблар ташкил этилган. Мазкур мактабларни ҳар йили кўплаб ўқувчилар тамомлашади. Бугунги кунда кўзи ожиз ўқувчиларни замонавий ўқув қуроллари билан таъминлашда ҳал этилиши керак бўлган масалар бор. Кўзи ожиз бўлган ўқувчиларнинг таълим олиши ва ҳаракатланиши учун муайян нарсалар талаб этилади. Жумладан, ҳасса (йиғиб қўйиладиган турдагиси); дарс ва турмуш жараёнида ёзиш учун фойдаланиладиган махсус аппаратлар (орасига қоғоз қўйиладиган прибор); чекиб ёзиш учун грефиллардир. Шу сабабдан мактабларни битираётган кўзи ожиз битирувчиларнинг рўйхатини Халқ таълими вазирлигига бериш орқали вазирликнинг “Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти” билан ...
Муаллиф: BOZOROV FURQAT NURMATJON O‘G‘LI 1213
  • 5 Изоҳлар
  • 929 Овоз берилган
Овозлар етарли эмас
Ерни ўғитлантириш тартибини такомиллаштириш ҳақида
Тупроқшуносликдан маълумки, тупроқда ҳаводаги азотни ва тупроқдаги бошқа чириндиларни чиритиб, ўзлаштириб, тупроқни азотга ва бошқа минералларга тўйинтирадиган майда бактериялар яшайди. Аммо бизнинг сунъий ўғитлардан фойдаланишимиз кўплаб салбий ҳолатлар: биринчидан, ерга солинаётган сунъий ўғитлар тупроқ таркибидаги керакли бактерияларнинг нобуд бўлишига; иккинчидан, табиатдаги фойдали микрофлора ва микрофауналарнинг заҳарланишига; учинчидан, етиштирилаётган ҳосил қийматининг паст бўлишига; тўртинчидан, сунъий ўғитлантирилган мева ва сабзавотлар инсон саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатишига сабаб бўлади. Шу сабабдан ерларни ўғитлантиришда селитра ва кимёвий воситаларни ишлатиш ўрнига табиий ўғитлар, мол ва парранда чиқиндилари, ҳашоротлар воситасида курашиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу ер унумдорлигининг тез тикланиши ҳамда ...
Муаллиф: RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH 1057
  • 8 Изоҳлар
  • 478 Овоз берилган
Овозлар етарли эмас
Қоракўлчилик тармоғини ислоҳ қилиш ҳақида
Қоракўлчилик тармоғининг ривожи халқимизнинг фаровонлигига хизмат қилади. Маълумки, қўй қанча кўп марта туғса, кейинги қўзилари олдингиларига қараганда соғлом ва зотдорроқ бўлиб бораверади. Сифатли қоракўл териси олиш учун 2-3 марта туққан энг зотдор она қўй энг сифатли, зотдор қўзилар берадиган маҳал сўйиб юборилади. Шу билан сифатли, зотдор қўйнинг насли қирқилади ва далада асосан зотсиз қўйларгина ўсишга қолади. Қўйлар кўпайишда геометрик прогрессия асосида кўпаяди. Қўй-қўзиларни кўпайтиришга эътибор берсак, сифатли қўй гўшти ва гўшт консервалари, қўй сути ва сут маҳсулотларининг янада самарали ва сифатли тарзда тайёрланишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, жун маҳсулотлари, қўй ...
Муаллиф: RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH 1028
  • 6 Изоҳлар
  • 146 Овоз берилган
Овозлар етарли эмас
Мобиль алоқа хизматларини такомиллаштириш ҳақида
Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мобиль алоқа хизматларини такомиллаштириш зарур. Бунинг учун барча мобиль компаниялар ўзаро алоқада ишлашлари талаб этилади. Яъни бир мобиль компания мижози ўз балансидаги СМС, интернет трафик ва дақиқаларни бошқа мобиль компания мижози ҳисобига ўтказа олиш имкониятини яратиш керак. Ушбу қулайлик республикамиз бўйлаб жорий этилса, абонентлар, мобиль компаниялар ва давлатга ҳам бирдек фойда бўлади. Мазкур хизматдан фойдаланиш пуллик асосда бўлиб, кўплаб абонентларни ўзига жалб этади.
Муаллиф: BOZOROV FURQAT NURMATJON O‘G‘LI 1248
  • 11 Изоҳлар
  • 452 Овоз берилган
Овозлар етарли эмас
Ёш оила чегарасини 30 дан 35 ёшга узайтириш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасига кўра, эр-хотиннинг иккиси ҳам ўттиз ёшдан ошмаган оила ёхуд фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ўттиз ёшдан ошмаган ёлғиз отадан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан никоҳдан ажралган, бева эркак (бева аёл) - ёш оила деб белгиланган. Маълумки, ёш оила тоифаси бизга баъзи бир имкониятлар, жумладан, даромад солиғи, кредитлар, уй-жой олиш каби муносабатларда имтиёзлар тақдим этади. Ҳозирги кунда ёшларимиз ўртасида турмуш қуриш кечикиб бормоқда. Бунга сабаб турмуш қураётган инсонлар, энг аввало, молиявий ҳолатини яхшилаб, кейин турмуш қуришни ўйлайди ва бу ...
Муаллиф: ARSLONOV JONIBEK ABDUVALIYEVICH 1878
  • 21 Изоҳлар
  • 1613 Овоз берилган
Овозлар етарли эмас
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг