Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Туманларда газ йўқлиги сабабли электр энергия тарифини 30-40 фоизга камайтириш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Туманларда ёки қишлоқларда аҳоли хонадонларида табиий газ йўқлиги сабабли электр энергия тарифини қиш мавсумида 30-40 фоизга қисқартириш лозим деб биламан. Сабаби, бир хонадонда камида 2 та оила яшайди, бу дегани 2 уйни қишда иситишни англатади. Агарда битта хонадонга битта электр иситгич бўлса, у ойида камида 1400 кв ишлайди масалан, бу дегани битта электр печка учун 400 минг сўмдан зиёд тўлов тўлашни талаб этади, бундай ҳолат жуда ҳам кўп учрайди. Тумандаги оилалар даромадига олиб қараганда бу жуда қимматга тушмоқда.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Менинг таклифим шундан иборатки, қиш мавсумида туманлар ва қишлоқларда электр энергияси тарифи 30-40 фоизга камайтирилса, аҳоли уйларини иситиш билан боғлиқ муаммоларга камроқ дуч келарди. Бошқа давлатларда кундузги ва кечки тарифлар мавжуд. Айрим давлатларда туман ва қишлоқларда шаҳар марказидан арзонроқ тарифлар ҳам бор.
7273
Изоҳлар (28)
ABDULLAYEV OYBEK FERUZBEKOVICH
Нафақат туман ва қишлоқларда, шахар ва вилоят марказларида хам газ етиб бормаган, ёки газ узулган худуларда хам жорий қилиш керак. Масалан Андижон шахар 9-ариқ МФЙ
9 Май 2020, 19:09
XUDAYBERGENOV RUZIMBAY TURSINBAYEVICH
Туғри таклиф. Табий газ тармоғига уланмаган ҳудудларни Электр тармоқлари идораларига маълумот қилиб берилса ва шу идоралар айнан шу ҳудудлар учун тарифни арзонлаштирса, ҳеч булмаганда қиш фаслида ва бунда хонадонлардаги электр ҳисоблагичларнинг лимитини ошириб бериш керак бўлади. Бунда яна кундузги ва кечги тарифлар шаклини ҳам татбиқ қилса бўлади. Замонавий, хавфсиз электр иситкичлар билан фуқароларимиз хонадонларини иситиб, кўп пул сарфламасдан қишдан чиқса бўлади.
15 Апрель 2020, 11:52
KOZIMJONOV NODIRJON NOZIMJON O‘G‘LI
Тугри таклиф, лекин нарх тушса истъмол ошади, элект узатиш курилмалари сифатини хам янада кучайтирш талаб этади, ёки кишлок жойлар учун қуёш панелли генераторлари имтиёзли кредитга берсин
3 Апрель 2020, 21:29
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Хокимларни телевиление оркалик хар чоракда Халкга Хисобот бериши ва тугридан тугри мулокот ва кабул килиши хакидаги ФИКИР хам шу Жамоатчилик Фикрилари порталига (менинг фикрим.уз) га жойланган.Унга хам овоз беришларин мумкин. Ва шунингде к юкоридаги фикирхам маъкул Келин бизга енг якин Туман ва Хокимиятдан бошлайлик.Агар шу фикрикулланса Хоким бизни тез эшитади.
28 Март 2020, 07:25
NIGMATOV ZAFARJON ZAKIROVICH
Туманларда газ йўқлиги нафақат балкий иситиш тизими (исиқлик эниргияси) мавжут булмаган сабабли электр энергия тарифини 30-40 фоизга камайтириш тўғрисида чуқуроқ улаб куриш керак. бу газдан заҳарланишни ҳам олди олган булардек .
10 Март 2020, 23:26

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси