Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 42 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Орол денгизини қутқариш учун ёввойи мевали дарахтларни экиш ҳақида
  • Йўналиш:Экология
  • Сана:2020-01-08 12:36:19
  • Муаллиф:KADIROV KAMILJAN URALOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Бугунги кунда Ўзбекистоннинг экологик глобал муаммоси бу - Орол муаммосидир. Aфсуски, бу муаммога кўпчилигимиз эътибор бермаяпмиз. Ўзбекистон табиий иқлимининг салбий ўзгаришида Оролнинг қуриб боришини асосий сабаблардан бири деб ҳисоблайман.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Мен Орол муаммосини амалий ҳал қилиш учун ўз таклиф ва мурожаатларимни кўп йиллик тажрибамга асосланиб қуйидагиларни баён қилмоқчиман. Биринчидан, Ўзбекистондаги фойдаланишга яроқсиз ерларда, дарё ва каналлар атрофига тоғ ёввойи мевали дарахтларини экиб, “яшил белбоғ” барпо қилиш керак. Чунки, бу ёввойи мевали дарахтлар сувни буғлантирмайди, аксинча, ҳаводаги намликни сўриб, ер тагида булоқлар пайдо бўлишини таъминлайди. Иккинчидан, барча мавжуд дарё ва каналларни ер сатхидан 10 метр чуқурлигини таъминлаш лозим. Учинчидан, Орол атрофидаги чўл худудларида ҳам ёввойи мевали дарахтлардан боғлар барпо қилиш керак. Бу ишнинг бир неча усуллари бор ва амалда натижаси ижобий самара беради десам, муболаға бўлмайди. Орол муаммосини ижобий ҳал қилиш ўз қўлимизда. Келинг азиз Ватандошлар, юртимиз келажаги бирлашайлик. Биздан тоза сув, тоза ҳаво қолсин!
518
Изоҳлар (2)
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Хокимларни телевиление оркалик хар чоракда Халкга Хисобот бериши ва тугридан тугри мулокот ва кабул килиши хакидаги ФИКИР хам шу Жамоатчилик Фикрилари порталига (менинг фикрим.уз) га жойланган.Унга хам овоз беришларин мумкин. Ва шунингде к юкоридаги фикирхам маъкул Келин бизга енг якин Туман ва Хокимиятдан бошлайлик.Агар шу фикрикулланса Хоким бизни тез эшитади.
28 Март 2020, 07:27
BOYQOBILOV MURODJON ISMATILLAYEVICH
Qayragoch daraxtini ko`paytirish kerak. Issiqqa va suvsizlikka juda chidamli daraxt.
17 Февраль 2020, 10:03

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси