Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Андижон шаҳар Янги бозор ҳудудидаги Бобуршоҳ кўчасида пиёдалар учун ер ости ўтиш йўли ёки осма кўприк қуриш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Андижон шаҳар Янги бозор ҳудудидаги Мумтоз ва Холис савдо марказлари жойлашган Бобуршоҳ кўчаси кесишмасида пиёдалар учун ер ости ўтиш йўлини ташкил этиш керак. Холис ва Мумтоз савдо марказлари олдида Бобуршоҳ кўчасида йўл ҳаракати иштирокчилари ўртасида тартибсизлик жуда юқори. Бу жойда светофор узлуксиз ишлаб туради, лекин транспорт ҳамда пиёдалар оқимининг кўплиги сабабли доимий тирбандлик юзага келади. Шу мақсадда, ушбу кўчада пиёдаларнинг йўлни кесиб ўтишлари учун ер ости йўли ёки осма кўприк қуриш керак. Ушбу иншоот қурилса, аҳоли учун қулайлик яратилган бўлар эди. Кўчадаги тартибсизлик ва тирбандликларни олди олинган бўлар эди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Андижон шаҳар Янги бозор ҳудудидаги Бобуршоҳ кўчасида пиёдалар учун ер ости ўтиш йўли ёки осма кўприк қуришни таклиф қиламиз.
2850
Изоҳлар (1)
ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Хокимларни телевиление оркалик хар чоракда Халкга Хисобот бериши ва тугридан тугри мулокот ва кабул килиши хакидаги ФИКИР хам шу Жамоатчилик Фикрилари порталига (менинг фикрим.уз) га жойланган.Унга хам овоз беришларин мумкин. Ва шунингде к юкоридаги фикирхам маъкул аммо Хоким Халкга якин булса бундай булмасди
28 Март 2020, 07:21

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси