Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 46 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Ургут туманида дастурчилар марказини очиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Самарқанд вилояти Ургут тумани ишлаб чиқариш бўйича вилоятдаги етакчи туманлардан ҳисобланади. Аммо туманда ишсизлик ва компьютер технологияларини қўллаш билан боғлиқ муаммолар бор. Шу сабабдан, Ургут туманида ишсизлик даражасини пасайтириш ва ёшларни фойдали машғулотлар билан шуғулланишлари учун уларга шароит яратиб бериш мақсадида “Ургут тумани дастурчилар маркази”ни ташкил этишни таклиф этаман. Бу ерда ёшларда робототехника, веб-сайтлар яратиш, андроидлар учун иловалар яратиш, рақамли маркетинг, турли хилдаги дастурларни яратиш ва лойиҳалар билан ишлаш борасида кўникмаларни шакллантиришга эришилади. Бу эса келажакда рақамли иқтисодиёт учун ҳам малакали мутахассислар тайёрлашга хизмат қилади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ургут туманида дастурчилар марказини туман ҳокимлигининг инвестиция дастури асосида ёки ҳамкорлар билан биргаликда ташкил этишни таклиф қиламиз. Марказ билан корхона ва ташкилотлар ҳам ихтиёрий равишда ҳамкорлик қилиб, ўзлари учун тайёр мутахассисларни тайёрлаб, ўқитиб ўз фаолиятларига жалб қилишлари мумкин бўлади.
353
Изоҳлар (8)
ZIYADULLAYEV SHERZOD SHAVKAT O‘G‘LI
Agar mana shu tizim ishga tushsa, Urgutda barcha ishlab chiqarish korxonalari va muassasalarida kompyuter qurilmalari va texnologiyalari keng foydalaniladi, va bu albatta ijobiy natija beradi
22 Февраль 2020, 18:02
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Халқ учун, жамият учун зарари бўлмаса хам, ҳар бир иш қилиш учун рухсат сўраш лозимлиги асабни бузади. Как будто биз ўз ҳаётимизда эркин эмасдек..
21 Февраль 2020, 19:50
QURBONOV G‘AYRAT KOMILJON O‘G‘LI
Assalomu alaykum Shavkat aka yaxshimisiz, aka menga hech kim halaqit bergan yo'q, men Prezidentimizni qonun va qarorlarini inobatga olib, raqamli iqtisodiyotda va Urgut kelajagi, nafaqat O'zbekiston uchun dasturchilar yaratib berishni nazarida tutgandim, bu uchun Xalq pul yig'maydi, keyin bu oddiy do'kon ochish emas, buni faqat raqamli texnologiyalar haqida tusgunchasi borlar to'g'ri tushunishi mumkun Siz avval yaxshilab qonun va qarorlarni o'qib chiqing.! Balkim siz yam meni fikirlarimga qo'shilarsiz
20 Февраль 2020, 20:31
ERGASHEV ISOMIDDIN ISMATILLO O‘G‘LI
Xalq pulidan ajratiladigan bulsa bu ularni muammosi buladi. Bu yerda eskicha qarash kerak emas. Bu yerga urg'u eng dolzarb masala bulgan dasturchilik haqida ketayapti. Bu yerda aniq bir mexanizm va yechim haqida gapirilmayapti.
20 Февраль 2020, 15:36
ERGASHEV ISOMIDDIN ISMATILLO O‘G‘LI
Hukumatdan, xalq pulidan deyilgani xam yuq, binoni topish yoki qurish hech narsa emas. Bu yerda dasturchilar oqimini yig'ish va o'qitish kerak.
20 Февраль 2020, 15:34

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси